| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нега юртларимиз мустамлакачи талабларига ҳануз бўйсунмоқда?!

Нега юртларимиз мустамлакачи талабларига ҳануз бўйсунмоқда?!

By htadmin
27.01.2018
1723
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Нега юртларимиз мустамлакачи талабларига ҳануз бўйсунмоқда?!

Ёқуб Иброҳим (Абу Иброҳим) – Хартум

Ачинарли ва қайғули нарса шуки, бугун Ғарб элчихоналари ва халқаро вакиллар исломий юртларда амалдаги ҳукуматларга ва қонун чиқарувчи кенгашларга айланиб қолди. Парламентлар эса, жинояту фитналарни қонунийлаштириб берадиган марказларга айланди.

Дарҳақиқат, 2017 йил 17 декабрда АҚШ элчихонаси Судан ҳукуматидан «фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларга хос халқаро уставга мувофиқ, шармандали кийимлар кийиш билан боғлиқ жиноий қонуннинг 152 моддасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиш киритиш»ни талаб қилди. Элчихона баёнотига кўра, бу қонун фуқаролар тинчлиги, ҳурмати ва эркинликларини оёқ ости қилар эмиш.

Бизга маълумки, Америка ташқи ишлар вазири ўринбосари Жон Салливан Умму Дўрмондаги Қуръони Карим университетининг Шаҳид залида йирик уламолар, баъзи раҳбарлар, профессорлар ва бир неча масжид имомларини тўплаган эди. Судан Американинг тўлақонли ҳамкорига айланиши учун Салливан ўша ерда ҳаммасига дарс ўтди, уларга Американи рози қиладиган йўл харитасини чизиб берди. Токи, Судан «ўз ҳудудида тинчликни амалга оширсин», яъни қолган-қутган ерларини ҳам бўлиб ташласин, «қўшнилари билан», яъни АҚШга тегишли Жанубий Суданни вайрон бўлиш ва муваффақиятсизликдан сақласин. Масалан, 2017 йил 26 январда Умар Башир «Ўрта Шарқ» газетасига интервью берганда, ундан санкциялар олиб ташланиши учун АҚШнинг бешта талабини ҳукумат қай даражада бажараётгани ҳақида савол беришди. Шунда у «Ҳақиқатдан, санкцияларни олиб ташлаш учун бешта асос бор. Судан бу ваъдаларини албатта бажаради. Бутун дунё ва қўшни давлатлар бизнинг Судан барқарорлигини таъминлаш йўлида жуда катта саъй-ҳаракатлар қилаётганимизни билиб турибди», деб жавоб берди. Салливан Судандан «Хавфсизликни мустаҳкамлаш учун халқаро ҳамжамият билан бирга ишончли ҳамкорлик қилиш»ни талаб қилди. Бу эса, Исломга қарши курашда жиддий ҳаракат қилишни англатади. Бу борада Башир Америка гувоҳлигида «терроризм»га қарши курашда эътиборли қадамлар ташлагани тўғрисида баёнот берди. Салливаннинг «Судан халқаро тамойилларга қаттиқ риоя қилсин», дегани дастур ва қонунлар тузишда халқаро ҳуқуқлар ва БМТ низомига мувофиқ келмайдиган қонун, устав ва дин, деган нарсалардан узоқ бўлсин, деганни англатади. Бундан ташқари, илгари Салливан «Инсон ҳуқуқларини, жумладан, диний эркинликни ҳимоя қилиш АҚШ-Судан ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим қисми ҳисобланган ва ҳамон шундай ҳисобланмоқда», дея ўзининг баъзи ёлғон ваъдалари ҳақида гапирди. Шуни таъкидлаш лозимки, АҚШ элчихонаси сайтига кўра, Жон Салливан айни маърузасида диний эркинлик деган сўзни 18 марта қайтарган. Судандаги инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликлар ҳақидаги айни маъруза сайтда 2017 йил 17 ноябрда нашр қилинди.

Халқаро кучлар баланси, халқаро позиция ҳамда Американинг – қулаш нишоналари кўриниб қолганига қарамай – дунёдаги биринчи давлат мақомини эгаллаб туриши эътиборидан, АҚШ элчихонаси талаблари, элчилари ва вакилларининг кўрсатмалари албатта бажарилиши ва амал қилиниши шарт бўлган фармонга айланиб қолди. Исломий юртлардаги мавжуд режимларнинг малайлиги сабабли шундай бўлди. Зеро, бу режимлар ушбу мустамлакачи давлатга итоат қилиш ва унинг фармонларига бўйсунишдан ўзга нарсани билишмайди. Биз айни элчихоналар ва халқаро вакилларнинг фаолияти қанчалар чегарага эга, уларда давлатлар харитасини чизишга ва кўрсатмалар беришга ваколат борми, бошқа юртлар ишларига аралашишга ҳаққи борми каби саволларни ўртага ташлайдиган бўлсак, Судан, айни миқёс бўйича, гўё АҚШнинг бир қисмига айланиб қолганига гувоҳ бўламиз. Чунки суданлик ҳукмдорлар доим ундан кўрсатма ва фармонлар олишади. Гоҳ АҚШ ташқи ишлар вазири шаръий жазоларни ўзгартириш, талабларни бажариш, Шимолий Корея билан муносабатларни узиш каби нарсалар тўғрисида буйруқ берса, гоҳ АҚШ элчихонаси баёнотида ёки Америка стратегик тадқиқотлар маркази томонидан давлат қонунлари моддаларини ўзгартириш талаб қилинади. Собиқ АҚШ президенти Жимми Картерга қарашли Америка Тинчлик маркази Судан билан боғлиқ махсус «155 сонли Америка тинчлиги ҳақида қисқача баёнот» ёзган. Мана шунинг ўзи ҳам фикримизга яққол далил бўлса керак. Баёнотда Картер диалог учун бир харита кўрсатган, аммо унинг изидан бошланган диалог, хулоса ва натижаларида омадсизликка учраган диалог бўлди.

Бугун Америка элчихона ва дипломатлар ваколатларига оид келишилган халқаро протоколларни оёқ-ости қилаётган экан, ўз-ўзидан савол пайдо бўлади: инсон, инсонпарварлик, ҳурмат ва «терроризм»га қарши кураш ҳақида гапиришга бу давлатнинг ўзи ҳақлими?! Ваҳоланки, «терроризм», деган нарсани унинг ўзи ўйлаб топиб, унга оталик ва оналик қилди-ку. Ҳатто у билан терроризм худди сиам эгизаклари каби бир хил эмасми?! Йўқ, Американинг мутлақо бунга ҳаққи йўқ. Аксинча, эски ва янги тарихдаги энг ифлос давлат мана шу Америкадир. У пайдо бўлгандан бошлаб инсонларни қатли ом қилишга киришган, асли америкалик аҳоли бўлган индеецларга қарши содир этгани каби, тарих – бугун унинг Ироққа қилган уруши ва уни вайрон этгани, халқини бўлиб-парчалаб ташлаш учун ораларига тоифачилик фитналарини эккани… ҳақида бизга ҳикоя қиляпти. Унинг Ироқда оқ фосфор бомбасини қўллаганини ва унинг оқибатида ўлган болалар масаласини ёпти-ёпти қилганини ҳеч қачон унутмаймиз. Абу Ғурайб қамоқхонасида содир этилаётган таърифлашга тил ожиз ваҳшийликлар, бир томондан, Американинг жинояткорлигига ҳамон яққол гувоҳлик бераётган бўлса, яна бир томондан, унинг қирғинбарот маданияти ва разил маърифатига гувоҳлик бермоқда. Унинг Афғонистондаги босқинчилиги ҳам, Фаластинда яҳудийлар давлатини қўллаб-қувватланаётгани ҳам унутилмас яққол далилдир. Трамп қабул қилган Қуддусни яҳудийларга пойтахт қилиб бериш қарорининг бадбўй ҳиди ҳали ҳам чор атрофни булғаб турибди… «Аср битими» ҳам бу мустамлакачи давлатнинг Ислом Уммати ва муқаддас ерларига нақадар душманлиги, бойликларига нақадар ўчлигини айтиб турибди.

Американинг – қадриятлари ва маданиятининг тубанлигига қарамай – ҳукмронлиги ва Умматга бунчалик очиқдан-очиқ душманлик қилиши ниманинг оқибати? Албатта, анави ҳукмдорларнинг кофир Ғарб тушунчалари ва қонунчилигини қабул қилишгани, халқаро қонунчилик, БМТ устави, каби нарсаларга риоя қилишаётгани оқибатидир. Ваҳоланки, бу нарсаларга ҳатто ўшаларни тузган давлатларнинг ўзи ҳам амал қилмайди. Дарвоқе, Қуддусни яҳудийлар давлатига пойтахт бўлишига қарши овоз берилиши ортидан Нетаньяху БМТни «ёлғонлар уйи», деб атади. Шунга қарамай, бу ҳукмдорлар БМТни ўзларига қибла қилиб, қарорларини муқаддас санашмоқда… Ҳукмдорларнинг мана шундай позицияси, айнан шу нарса Американи гижгижлаб, Ислом ва мусулмонларга журъат қилишга ундади, шу нарса туфайли у ташқи сиёсатида муваффақият қозонди, давлатларнинг қолиши ёки бўлиниб кетиши устида ҳукм чиқарадиган бўлди. Масалан, Суданда ҳам худди шундай бўлди. Мен АҚШ элчилари ва вакилларига бундай демоқчиман: сенлар динимизга дахл қилиб, кўплаб исломий юртларда номусларимизни топташдинг, Фаластинда яҳудийларнинг ҳақли бўлмаган нарсаларини қўлга киритишига имкон беришдинг, Судан жанубини ажратиб ташлаб, юртни иккига бўлишдинг… Энди бўлса, динимиз аҳкомларини ўзгартиришга уринишяпсан, бу ишда қавм орасидан энг разил ва хор кимсаларни ҳам топишдинг… Улар юрт аҳли бутунлай ғафлатда қолган бир пайтда, юрт тизгинини сенларга топшириб қўйишди, Уммат сафида эмас, сенларнинг сафингда туриб, сенларни рози қилишга қарор қилишди… Яна шуни айтаманки: Шуларга қарамай, Судан Американинг штати эмас. Яъни, Трамп ўз мэрларини у ерларга юбориб, ишларини ўнглашга тиришадиган, халқаро қонунчиликка мос келтириш учун қонунларини ўзгартирадиган ёки ўзгартиш киритадиган штатларидан бири эмас.

Хўш, нега юртимиз бу мустамлакачининг талабларига итоат қилишда давом этади?!

Ислом Уммати, шу жумладан Судан аҳли ҳам, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлиб, ер юзида ҳақни қарор топтириш, ботилни яксон этиш, халқаро қонунчилик ва БМТ уставларини денгизга улоқтириб ташлашга Роббиларига аҳд-паймон қилганлар. Тарихнинг ўзи гувоҳ, кофир ҳар қанча кучли давлатда бўлмасин, Ислом ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати мавжуд бўлса, Аллоҳнинг аҳкомларига дахл қилиш қўлидан келмаган.

Роя газетасининг 2018 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Имомларнинг шаръий вазифалари нималардан иборат? ёхуд islom.uz сайтининг мақсади нима?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нодавлат ташкилотлар ва уларнинг мусулмонларга қарши тил бириктирувлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Биродаримиз Абдуллоҳ Бухорий суиқасддан сўнг вафот этди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/