| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бешинчи авлод (G5) технологияси нима ва қандай қилиб у Трамп билан унинг маъмуриятини жиғибийрон қиляпти

Бешинчи авлод (G5) технологияси нима ва қандай қилиб у Трамп билан унинг маъмуриятини жиғибийрон қиляпти

By htadmin
01.07.2019
1226
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бешинчи авлод (G5) технологияси нима ва қандай қилиб у Трамп билан унинг маъмуриятини жиғибийрон қиляпти ва Америка Хитойга қарши бошлаган иқтисодий урушни қандай авж олдиряпти?!

Доктор Муҳаммад Ақрабовий қаламига мансуб

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Америка дунё иқтисоди устидан яккаҳокимлик қила бошлагач, Хитой билан бўлган муомаласини кузатиб бориш ва оғир-вазминлик асосида олиб боришни истади. Бу ҳолат то Хитой дунё иқтисодига шерик бўлишни, зинадан аста секин кўтарилишни бошлагунга қадар давом этди. Унинг иқтисод машинаси тезлашгани сари, Америка ҳам бу нарсани ҳисобга олиб, қандай позиция тутишини белгилаб борди… Америка ушбу Хитойдек бир ўжар-итоатсиз давлатни тийиб қўйиш учун ҳамда АҚШ нуфузи остидаги минтақалар ҳамда унинг ҳозирги ва келажакдаги халқаро иқтисодий бозорлари ташқарисида қолиши учун Хитойга қарши макр-ҳийлалар қила бошлади. Американинг Хитойга бўлган бундай иқтисодий уруши турли хил шакл касб этди. Бу уруш халқаро ва регионал вазиятга, Американинг халқаро фаол давлатлар билан ўзаро ҳамфикрлилигига, оламдаги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга қараб гоҳ таранглашса, гоҳида пасайиб борди. Лекин Америка Хитойни бир лаҳза ҳам кўздан қочирмади, унинг турли фитна ва найрангларини кузатиб турди. Зеро, ўз мабдасини бутун оламга ёйишга ҳаракат қилувчи ҳар қандай йирик давлат одатда мана шундай қилади.

Ушбу қисқа мақоламизда Huawei компаниясига ва бу компаниянинг АҚШ маъмуриятини нега бунчалик жиғибийрон қилиб, замонавий иқтисод оламида мислсиз зўравон чораларни кўришга мажбур қилганига бироз тўхталиб ўтмоқчимиз.

Бу компания чиндан ҳам Хитой қўлидаги энг кучли қурол ҳисобланади. Хитой у орқали дунё иқтисодига чуқурроқ киришга ҳамда ўзининг харажати оз, юқори технологияга эга айни ютуғидан фойдаланиб, олам иқтисоди тахтига ястаниб ўтириб олишга уриняпти. Huawei компаниясига 1987 йил асос солингандан бошлаб, бошқа Хитой компаниялари қатори америкаликлар кўзи остидан қочирилгани йўқ. Бошида америкаликлар бу компанияни рақамли тармоқларда қўлланадиган айрим ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқаришдан нарига ўтмайди, деб ўйлашган эди. Шунингдек, Американинг Cisco сингари рақамли тармоқ ускуналарини ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар билан рақобатлаша олмайди, рақобатлашса-да, узоққа бормайди, дея ишонишган эди. Америкаликлар – биз энг муҳим материал ва саноат товарлари манбаларини ўз назоратимиз остида ушлаб келяпмиз (Cisco компанияси ҳам ўз саноатини ривожлантиришда айни материал ва саноат товарларига таянади), шу боис истаган вақтда Huaweiни тийиб қўя оламиз, деб ўйлашган эди. Кейин Huawei компанияси билан кураш авж олиб, таранглаша бошлади. Чунки Хитойнинг бу компанияси дунёдаги алоқа тармоқлари қурилмалари ва инфратузилма тизимларини ишлаб чиқарувчи гигант компаниялар билан беллашадиган бўлди… Бирин-кетин улардан ўзиб, ниҳоят, халқаро ва маҳаллий тармоқларда қўлланадиган қурилмалар бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Америка бунга жавобан Huaweiни ҳуқуқий кураш ўйинига киритиб қўйди. Бу ўйин Ғарбнинг мулкчилик ҳуқуқлари ва уларни легаллаштириш тушунчаси бўйича ўйналар эди. Америкаликлар баъзи ҳолларда Huaweiга йирик миқдорда жарималар солишди ҳамда уни қайтиб Ғарб компаниялари лойиҳаларини ўғирламасликка ваъда беришга мажбурлашди. Бироқ бу чоралар Huaweiни кенгайиб, кенг тарқалишини тўхтатолмади. Масалан, бу компания илмий ривожланишга ихтисослашган бир муассаса очиб, ўзига ишлаётган 180 минг нафар мулозимдан 70 мингини шу бўлимдан етиштириб чиқарди. Йигирма биринчи аср кириши билан Huawei компанияси янги технологиянинг энг муҳим ва қайноқ соҳага, яъни, сотовий ёки мобил телефонлар секторига киришга муваффақ бўлди. Яқинда эса, Американинг Apple корпорацияси ва Кореянинг Samsung компанияси каби гигантлар билан рақобатлашишга қодир бўла олди. Ҳатто баъзи экспертлар Huawei компанияси савдоси дунёда энг юқори кўрсаткичга етганини билдиришди.

Аммо Американи эсини оғдириб қўйган ва «Huawei компаниясини бойкот қилиш ва дунёга узатилган қўлларини қирқиб ташлаш керак», дея бутун дунёга бор овози билан жар солишга мажбур қилган нарса мана шу айтилган фактларнинг ўзи эмас. Балки Американинг шу аҳволга тушишига асосий сабаб, Huawei компаниясининг 2018 йил бошида симсиз алоқа бўйича бешинчи авлодни, яъни, халқаро мобил тармоқларида қўлланувчи (G5) технологиясига эришганини, кейин бир йил ўтиб, бешинчи авлод тармоғи учун биринчи марта кўп тартибли чипни ишга туширганини эълон қилгани бўлди. Бундан ташқари бешинчи авлод тармоқлари учун айни чипда ишловчи биринчи тижорий қурилмани таклиф қилди.

Бироқ Америка ўзининг Google корпорациясига ҳамда Qualcomm, АRM ва Intel каби гигант компанияларига, ҳатто Facebookка буюриб, Huaweiни бойкот қилдирди. Мана шундай очиқ шармандали равишда уни парчалашга, ҳатто 2018 йил декабрда Канадада Huawei молия ишлари директорини, яъни компания асосчисининг қизини Канадада қамоққа олиб, уни АҚШда суд қилишга уринди! Хўш, Американи бунчалик қаттиқ ғазабланишга нима сабаб?!

Жавоб ушбу бешинчи авлод технологиясининг афзалликларида яширинган. Тўғри, у фойдаланувчига маълумотлар тезлигини бир сонияда 20 гигабайтга қадар тезлатиб беради, юқори частота диапазонида ишлайди, частоталар ҳажми ва маълумотлар самарадорлигининг юқорилигига эга, фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бутун дунё бўйлаб 100та қурилма билан ишлаш имкониятини беради, маълумот узатиш вақтини тахминан миллисекундга қисқартиради, янги қурилмаларгагина эмас, балки эски қурилма ва жиҳозларга ҳам мос келади… Бироқ Американи дарғазаб қилган нарса шу ва бошқа афзалликларнинг ўзи эмас. Балки уни энг аввало устунлик ва нарх жиҳатидан айни технологиянинг эгаси Хитой компанияси бўлганидир. Бу компанияга Америкада бирорта ҳам рақобатчи топилмаяпти. Ғарбдаги рақиблари эса, фақат Nokia билан Ericsson компаниялари бўлиб, иккаласи ҳам Скандинавияда ва иккаласи ҳам Huaweiчалик имкониятга эга эмас. Демакки, кимда-ким – гарчи ҳал қилувчи сўз эгаси бўлмаса ҳам – Huaweiга эгалик қилса, бас, у айни технологияга асосланган келажак саноатига таъсир ўтказа олади. Маълумки, тармоқ ускуналари ва тизимлари билан шуғулланувчи ҳар бир компания, келажакдаги фаолияти жараёнида ўз ускуна ва тизимларини айни янги технологиянинг янги тараққиётига мослаштиришга, ўша билан баробар олиб кетишга ҳаракат қилади. Акс ҳолда, вақтдан ҳам ютқазади, ишлаб чиқаришлари билан баробар сармоялари ҳам ўлади. Зотан, янги технология ривожи билан баробар юрмаган кўплаб компаниялар мана шундай аҳволга тушди. Менинг фикримча, Трамп ва унинг маъмуриятини жинни қилган нарса ҳам мана шу. У АҚШдаги техника дарғаларининг ҳаммасини тўплаб, улардан зудлик билан алоқа тармоғи технологиясининг олтинчи авлодини яратишни талаб қилди, шу орқали юртининг айни соҳадаги устунлигини қайта сақлаб қолишга уринди, гўё алоқа тармоғи технологиясининг олтинчи авлодини яратиш «суф-куф», деса яралиб қоладигандай!

Америка Huawei компаниясидан мана шундай тарсаки егач, унга қўйган айбловларини бевосита оқлашга ва яна-да кучайтиришга тушди. Бу АҚШ компаниялари лойиҳаларини ўғирлаганлик ҳамда Хитой фойдасига жосуслик қилганлик айбловлари эди. Энди, яқинда буларга яна янги айблов-АҚШнинг Эронга белгилаган санкцияларига қарши ҳаракат қилиш айбловини қўшди. Бироқ, афтидан, Huawei ҳам Америкага осонликча ем бўлмайдиган ҳамда таҳдидлар ва халқаро даражадаги ютуқларининг парчалашга бўлган уринишларга осонликча таслим бўлмайдиган кўринади. Чунки унинг қўлида кўплаб карталар, энг муҳими, Хитой ҳукумати қўллаб-қувватлови бор. Хитой ҳукуматида бўлса, АҚШ каби давлатларга босим қилишда қўл келадиган карталар талайгина. Мисол учун, ноёб ер элементларининг 70 %ига Хитой эгалик қилади. Бунинг доирасига деярли барча янги саноатлар, шу жумладан, АҚШга Huawei компаниясидан узиб қўйиш хавфини туғдираётган телекоммуникацион саноат киради.

Шу ўринда, биз мусулмонлар нуқтаи назаримиз бўйича, муҳим бир савол туғилади: Бу мавзуда биз қаерда қолдик, бизнинг ҳам бирор ролимиз борми? Афсуски, шуни қатъий айта оламизки, устимиздан бугунги тизим ҳукмронлик қилиб, бизни темир ва олов билан бошқараётган экан, бунга нисбатан биз қўл қовуштириб турибмиз. Ваҳоланки, тез орада оловга ёнилғи етиб келса, унинг алангаси қўл қовуштириб турганларга ҳам етиб бормай қолмайди.

Аммо бизнинг бутун оламий капитализм ва унинг юртларимиз ва потенциалларимиз устидаги ҳукмронлигига қарши курашимизда шундай бир ибрат-намуналар борки, фурсатни ғанимат билиб, ушбу намуналардан албатта фойдаланмоғимиз ва оламдаги барча аҳрорларга етказмоғимиз даркор. Бу намуна эса, бозор иқтисоди ва капиталистик давлатлар арбоблари оғиз кўпиртириб гапираётган глобаллашув каби афсоналарни фош этишдан иборат. АҚШ етакчилик қилаётган ва бошқа Ғарб давлатлари ҳамкорлик қилаётган ушбу глобаллашув деган нарса Huawei компанияси билан бўлган муомалаларидан, уни синдириш учун қилаётган тил бириктирувларидан ҳамда уни ўзларининг қўл остидаги дунё бозорига киритмаслик учун зўр бериб сарфлаётган ҳаракатларидан яққол кўриниб қолди. Бу ишда очиқ сурбетлик кўрсатиб, ўз қадриятларини ҳам ҳурмат қилишмаяпти ҳамда ўзлари ишлаб чиққан ва бутун дунёнинг бошини оғритишаётган қонунларга ҳам заррача риоя қилишмаяпти, дунё бозорига кириб олиб, уни ўзлари назорат қилишга уринишяпти.

Бу капиталистик тузум 200 йилдан буён оламнинг ҳўлу қуруғини баробар ёқиб, зўравонлик қилиб, ўтган 100 йил ичида турли-туман зулм ва монополия услубларини яратган экан, бу тузум ҳам бугун тугаб-битиш арафасида турибди. У мана шундай глобал курашларни ўйлаб топиш билан ўзини-ўзи синдирмоқда. Чунки бу курашлар охири инсонга ҳам, ҳаётга ҳам яхшилик келтирмайди.

Бойликлар ортидан ҳаллослаб югурадиган, уни турли йўллар ва найранглар билан ўзлаштиришдан ўзга ташвиш билмайдиган бу бало-офат тузумнинг фақат битта альтернативи бор. У ҳам бўлса, судхўрлик, монополия, зулмни ҳаром қилган ва булар учун жазо белгилаган Ислом тузумидир.

Бироқ мусулмонлар мустамлакачилик кишанларидан озод бўлиб, барча инсониятни Ислом ва унинг тузуми асосида ғамхўрлик билан сиёсат юритадиган рошид бир давлатни барпо этмас эканлар, бу альтернатив қуруқ лойиҳа бўлиб қолаверади, ҳеч ким унга қиё боқмайди.

Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан

 

+2
0

Related posts:

No related posts.

Tags5GG5HuaweiБешинчи авлодтехнология
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Энергетика кризиси ҳақида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо университетида «Ал-Ваъй» гуруҳи Қуддусга ёрдам бериш намойишини ўтказди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Россия Қозоғистон воқеаларидан Ўзбекистонга босим ўтказишда фойдаланмоқчи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/