Фикрий ва сиёсий кураш – бу иккаласи ўзгармас тариқатми ёки ўзгарувчан услубларми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Фикрий ва сиёсий кураш – бу иккаласи ўзгармас тариқатми ёки ўзгарувчан услубларми?
Аҳмад Бакрга
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, амиримиз ва шайхимиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин, қўллаб-қўлласин, ёрдам берсин… Сиёсий кураш тариқат аҳкомлари жумласиданми ёки услублардан бирими? Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин, мудом азиз ва муваффақ қилсин, сиз сабабли наф етказсин, сизга нусрат эшигини очиб берсин ва мақомингизни юксалтирсин.
Изоҳ бериш учун айтаманки, у ҳам фикрий кураш каби тариқатдан эканлигини тушунаман, лекин бу нарса учрашувлардан бирида йигитларда тушунча борасида тортишув ва ихтилофни қўзғади, иш узил-кесил ҳал бўлмади, охири бориб саволни юқорига кўтариш даражасигача етди. Энди жавобни ва ҳал қилувчи ишончли сўзни кутяпмиз.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биз олдин, ҳижрий 1429 йил 14 сафарул-хайр, 2008 йил 20 февралда шундай саволга жавоб берганмиз. Унда қуйидагилар келган:
[Сиёсий ва фикрий иш олиб бориш, иккаласи ҳам тариқатдандир. Тафоул босқичи (одамлар ўзлари даъват қилинаётган фикрларга нисбатан муносабат билдиришга киришишлари босқичи) шуни тақозо қилади, усиз амалга ошмайди. Амалга ошиш у ёқда турсин, сиёсий ва фикрий иш олиб бормасдан туриб тафоул бўлмайди.
Сиёсий ва фикрий кураш келсак, иккаласи ҳам сиёсий ва фикрий иш олиб бориш билан бўладиган кескин чорловдир. Бу чорлов услуб бўлиб, бир жойда лозим бўлса, бошқа бир жойда лозим бўлмайди. Бу масалани зеҳнга яқинлаштириш учун айтаманки, масалан нашрани тарқатиш олишув услубида бўлиши мумкин, бунда у очиқ-ошкор, кескин чорлов тарзида тарқатилади… Ва у, шунингдек, оддий тарқатиш бўлиши ҳам мумкин.
Кураш ва олишув, ҳар иккисининг ўз мадлули (маъноси) бор бўлиб, унда кескин чорлов мазмуни ётади. Бу чорловни тўлдирувчи қўшимча нарсалар ҳам бор… Булар услублар бўлиб, ҳолат тақозосига қараб турлича бўлади. Сизга баъзи мисолларни айтиб ўтаман:
Росул ﷺ кофирларга қарши қуввати турлича бўлган услубларни қўллар эдилар. Масалан, У зот ﷺ ҳузурига Қурайш бошлиқларидан бири (Утба бўлса керак) борган пайтида, Росул ﷺ унга Исломга киришни сокин, таъсирли услубда, қаноатлантирувчи ҳужжат ва етук ҳикмат билан таклиф қилдилар. Шу даражадаки, ҳатто у Қурайш ҳузурига бошқача кўринишда, Пайғамбар айлаҳиссалом ҳузурига борган пайтдагидан бошқача кўринишда қайтди, уни юборган Қурайш бошлиқларининг ўзлари унинг бу ҳолини шундай вафс қилишган (тасвирлашган). Айниқса, у уларнинг олдида ўзи Росул ﷺдан эшитган сўзларни мадҳ қилиб мақтаган…
Айни пайтда Қурайш бошлиқларидан яна бири (Воил бўлса керак) Росул ﷺ билан учрашди, у ўша куфр бошчиларидан эди, у қўлида бир чириган суякни кўтариб келиб, уни Росул ﷺга кўрсатиб: Роббинг буни ҳаётга қайтара оладими? – деб сўради. Шунда Росул ﷺ: Ҳа, албатта, унга жон ато этиб тирилтиради, деб жавоб бердилар. Сўнгра: Росул ﷺ: сени эса Жаҳаннамга киритади, деб қўшиб қўйдилар… Демак, бу ўринда Росул ﷺ унинг саволига жавоб берибгина қолмай, балки қаттиқ сўзларни ҳам қўшимча қилдилар…
Шундай қилиб, демак, услуб қувват жиҳатдан шиддатли ёки енгил бўлади. Бу – қаршидаги томонга қайсиниси муносиб келишига қараб бўлади.
Тасаввур янада ойдинроқ бўлиши учун қуйидагиларни айтаман:
Ушбу оятни ўқинг:
﴿اذْهَبْ أَنتَ وَأَخُوكَ بِآيَاتِي وَلَا تَنِيَا فِي ذِكْرِي اذْهَبَا إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُ طَغَىٰ فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَّيِّنًا لَّعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ أَوْ يَخْشَىٰ﴾
“(Эй Мусо), сен ўзинг ва оғанг (Ҳорун) Менинг мўъжизаларимни (одамларга) олиб боринглар ва Мени зикр қилиб — ёдингизда тутишда сусткашлик қилманглар! Сизлар Фиръавннинг олдига боринглар, чунки («Мен худоман», деб у) ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса.” (Тоҳа:43)
Бу оятда талаб қилинган иш сокин, юмшоқ фикрий баҳс-мунозара эканлиги очиқ кўриниб кўрибди.
Энди эса худди шу мавзудаги ушбу оят каримани ҳам ўқинг. У ҳам Мусо билан фиръавн ўртасида, лекин бошқа бир ўринда, бошқа бир муносабатда бўлиб ўтган нарса ҳақидадир. Чунки фиръавнга аниқ ҳужжат ва далиллар кўндаланг қилинганидан кейин ҳам у мутакаббирлик қилиб, туғёнида давом этаверди. Бу ўринда Мусо алайҳис салом унга юмшоқ сўзли бўлмадилар, аксинча қаттиқ гапириб уни масбур, яъни ҳалок бўлувчи малъун, деб атадилар…
У мана бу оят каримадир:
﴿وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَىٰ تِسْعَ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ ۖ فَاسْأَلْ بَنِي إِسْرَائِيلَ إِذْ جَاءَهُمْ فَقَالَ لَهُ فِرْعَوْنُ إِنِّي لَأَظُنُّكَ يَا مُوسَىٰ مَسْحُورًا قَالَ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا أَنزَلَ هَٰؤُلَاءِ إِلَّا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ بَصَائِرَ وَإِنِّي لَأَظُنُّكَ يَا فِرْعَوْنُ مَثْبُورًا﴾
Аниқки, Биз Мусога тўққиз очиқ оят-мўъжиза ато этдик. Сўнг у (Фиръавн ва унинг одамларининг олдига) келган пайтида, (унга): «Бани Исроилни (ўз юртлари Шомга қўйиб юборилишини, Фиръавндан) сўрагин», (деб амр этдик). Шунда Фиръавн унга: «Эй Мусо, ҳеч шубҳа йўқки, мен сени сеҳр-жодуга чалинган, деб ўйламоқдаман», деди. (Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигоригина нозил қилганини аниқ билурсан. Ҳеч шубҳа йўқки, эй Фиръавн, мен сени ҳалок қилингувчи, деб ўйламоқдаман». (Исро:101-102)
Демак, юмшоқ баҳс-мунозара аввал-бошида далиллар ва аниқ ҳужжатларни кўндаланг қўйиш учун бўлди. Лекин аниқ ҳужжатлар ва қатъий далиллар очиқ-равшан ҳолда тақдим қилинганидан кейин ҳам фиръавн кибрида ва туғёнида давом этавергач баҳс қаттиқ, дағал тус олди…
Умид қиламанки, тасаввурни тўлиқ аниқ қилиб бера олдим.
Шунинг учун ҳам китобларимизда тафоул босқичидаги сиёсий ишлар ҳақида бундай деган сўзларимизни кўрасиз: “… Бу сиёсий ишларда фикрий кураш ва сиёсий олишув яққол кўзга ташланади …”.
Демак, бу босқичда кураш ва олишув яққол кўзга ташланади, бунга сабаб, одатда, куфр бошчилари билан тўқнашувдир, бунда уларга шу услуб муносиб келади. Лекин бошқа кофирлар билан ёки бошқа бир вақтда бошқача услубдаги сиёсий ва фикрий иш лозим бўлиши мумкин.
Такрор айтаман, сиёсий ва фикрий иш олиб бориш тариқатдан бўлиб, иккаласини ҳам тафоул босқичи тақозо қилади, фақат сиёсий ва фикрий ишни жадаллаштириб, кескинликни ошириб бориш бу – услуб бўлиб, замон ва маконга муносиб равишда қўлланади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 6 шаъбон 1447ҳ
25 январ 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ