Танзания давлат хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан уч нафарини ҳибсга олди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Танзания давлат хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан уч нафарини ҳибсга олди
Ҳизб ут-Таҳрир-Танзания 2017 йил 14 декабр пайшанба куни Танзания ҳукуматининг Ҳизб аъзоларидан уч нафарига нисбатан содир этган зулми ва адоватини кескин қоралаб матбуот баёноти чиқарди. Танзания режими қамоққа олинган йигитлар ишини судга оширмасдан уларни ҳафталаб ҳибсда ушлаб турди. Кейин эса, туҳмат-бўҳтон билан «террор амалиётига тил бириктириш ва уни содир этиш»да айблади.
Қамоққа олинганлардан бири, ўрта мактаб ўқитувчиси 31 ёшли Вазирсулаймон Амаколинг жорий йил 21 октябрда Танзания жанубидаги Амтор районида ўз уйи яқинидаги «Ҳуда» масжиди олдида ҳибсга олинди. 49 ёшли қурувчи Умар Солим Бумбу эса, жорий йил 27 октябрда Доруссаломда ўғирлаб кетилди. Инсонларга динини ўргатган устоз Рамазон Усмон ҳам жорий йил 30 ноябрда Доруссаломда ҳибсга олинди.
Умар Солимга Хавфсизлик жосусларидан бири телефон қилиб, уй қурмоқчи эканини билдирган. Умар унинг олдига борганда эса, ҳибсга олишган, уни зўрлаб машинага тиқиб, номаълум томонга олиб кетишган… Устоз Рамазонни эса, уйида оиласи кўз ўнгида ҳибсга олишди. Хавфсизлик ходимлари у ҳақидаги маълумот район полиция марказидан берилишини даъво қилишган, кейин эса даъволари ёлғонлиги маълум бўлди… Мана, бир неча ҳафтадан бери бу икки биродарнинг қаерда сақланаётгани ҳақида маълумот беришмади, ишини судга ҳам оширишмади.
Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ