Исломободдаги конференция ва Америка манфаатлари
Исломободдаги конференция ва Америка манфаатлари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Исломободда Қуролли Кучлар штаб бошлиқларининг минтақавий конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда АҚШ, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий қўмондонликларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Бу муҳим кўп томонлама учрашув иштирокчи давлатлар ўртасида минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳарбий дипломатияни ривожлантириш ва стратегик мулоқотни чуқурлаштириш йўлида сезиларли қадам бўлди. Конференция доирасида қуйидаги масалалар кенг муҳокама қилинди:
Минтақавий хавфсизликнинг жорий ҳолати;
Марказий ва Жанубий Осиёдаги стратегик вазиятдаги ўзгаришлар;
Қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш зарурати;
Терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш;
Инқироз шароитида гуманитар саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш. (uzdiplomat.uz 27.07.2025й)
ISPR (Покистон армияси матбуот хизмати) маълумотларига кўра, конференция хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўқув ташаббусларини такомиллаштириш, шунингдек, терроризмга қарши кураш ва бошқа мудофаа-хавфсизлик дастурларида илғор тажриба алмашишга қаратилган.
“Иштирокчилар Покистоннинг бундай инклюзив ва келажакни кўзловчи мудофаа дипломатиясини ривожлантиришдаги етакчилиги, меҳмондўстлиги ва ташаббусини юқори баҳоладилар”, – дейилади ISPR баёнотида.
Покистон Қуролли Кучлари Бош қўмондони фельдмаршал Осим Мунир ўз баёнотида шундай деди: “Трансмиллий таҳдидлар ва мураккаб гибрид хатарлар билан тавсифланадиган бу даврда ҳарбий ҳамкорликни, стратегик мулоқотни ва ўзаро ишончни чуқурлаштириш энг муҳим аҳамият касб этади. Покистон хавфсиз ва равнақ топган минтақавий муҳитни яратиш мақсадида шерик давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тўлиқ содиқ қолади”.
Шунингдек, баёнотда қуйидаги сўзлар ҳам келтирилган: “Бу муҳим кўп томонлама ҳамкорлик иштирокчи давлатлар ўртасида хавфсизлик, ҳарбий дипломатия ва стратегик мулоқот соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди”.
2025 йил 26 июл, жума куни Ташқи ишлар вазири Исҳақ Дар билан учрашув чоғида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Покистоннинг минтақавий тинчликдаги ўрнини юқори баҳолади. “Покистон доимо глобал ва минтақавий тинчликда ижобий роль ўйнаган”, деб келтирилади АҚШ Давлат котибининг сўзлари Покистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан. АҚШ Давлат департаменти эса ўз баёнотида Покистоннинг Эрон билан воситачилик музокараларида конструктив роль ўйнашга тайёр экани ва минтақавий барқарорликни сақлашга содиқлигини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, Исҳақ Дар Атлантика Кенгашида сўзлаган нутқида Покистон АҚШ ва Хитой ўртасида кўприк вазифасини бажариш ниятида эканини маълум қилган.
ISPR'нинг бошқа бир хабарига кўра, Покистон ҳукумати АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони, армия генерали Майкл Куриллони “ўрнакли хизмати ва Покистон ҳамда Қўшма Штатлар ўртасида мустаҳкам ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришдаги асосий роли учун” Нишан-и-Имтиёз ҳарбий мукофоти билан тақдирлаган. Булар Покистон раҳбарияти мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани Америкага қандай садоқат билан хизмат қилишини яна бир карра исботлайди.
Исломободдаги конференция ва унда АҚШнинг иштироки минтақада Америка таъсирини мустаҳкамлашда Покистонга муҳим вазифа юкланганини кўрсатади. Яъни Покистон Америка учун таянч бўла оладиган стратегик платформадир. Бу Американинг Марказий ва Жанубий Осиёдаги геосиёсий мақсадларига хизмат қилади.
Геостратегик жойлашуви жиҳатидан Покистон Афғонистон ва Ҳинд океанига чиқиш нуқтаси бўлиб, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муҳим кўприк ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Америка бу ҳудуддаги таъсирини сақлаш ва кенгайтиришда Покистонга муҳим таянч нуқтаси сифатида қарайди. Ҳарбий салоҳият жиҳатидан Покистон катта ва кучли армияга эга. Стратегик дипломатия нуқтаи назаридан эса, Америка Покистонни Марказий Осиё давлатлари ва Жанубий Осиё ўртасидаги муносабатларда воситачига айлантириш орқали ўз таъсирини кучайтирмоқчи. Бу орқали Америка минтақа хавфсизлигини ўз назоратида ушлаб туришга интилмоқда.
Шубҳа йўқки, Американинг ушбу минтақадаги ҳаракатлари Россия ва Хитой таъсирини заифлаштиришга қаратилган. Бироқ Марказий Осиёни ўз таъсир доирасида сақлаб келаётган Россия минтақада Американинг ҳарбий таъсири кучайишига қарши чиқиши табиий. Владимир Путин 2024 йилдаги ШҲТ саммитида “Янгиланган Евроосиё хавфсизлик тизими”ни таклиф қилди. Унда ташқи ҳарбий мавжудлик, жумладан, Америка таъсири камайтирилиши лозимлиги таъкидланди (reuters). Шунингдек, Anadolu сайтининг 2021 йил 12 июлда чоп этилган “АҚШнинг Марказий Осиёдаги мавжудлиги минтақанинг манфаатларига мос келмайди” номли мақоласида Россия Ташқи ишлар вазирининг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Менимча, Марказий Осиёда АҚШнинг янги ҳарбий объектларининг пайдо бўлиши минтақада хавфсизлик манфаатларига хизмат қилмайди”.
Американи минтақада ҳарбий соҳаларга аралашувга ундаётган муҳим омиллардан бири бу – Ислом эканини таъкидлаш лозимдир. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб Ислом умматининг уйғониши АҚШ ва бошқа кофир давлатларни хавотирга солмасдан қолмайди. Шунинг учун қандай ҳамкорлик ва келишувлар амалга оширилмасин, уларнинг барчасида “терроризмга қарши кураш” мавзуси, албатта, алоҳида ўрин тутади.
Америка, Россия ва бошқа кофир давлатлар минтақамизда ёки бошқа мусулмон юртларида нуфуз учун ўзаро рақобат қилишса-да, “терроризм” масаласига келганда улар ҳеч қандай истисносиз сиёсий Исломни назарда тутишларига шубҳа йўқ. Уларнинг Исломга қарши душманона кайфиятини эътиқод жиҳатидан тушуниш мумкин. Бироқ афсусланарлиси шундаки, бу қарама-қаршиликда мусулмон юртлари раҳбарлари айнан уларга хизмат қилмоқда. Дунёда кучли армияга эга бўлган Покистон Халифалик давлатини эълон қилишга яроқли давлатдир. Шунингдек, у минтақамизни осонлик билан Халифалик сафига қўшиш қудратига ҳам эга. Бироқ Америкага малайлик қилаётган раҳбарият Покистон армиясининг бу салоҳиятини миллионлаган мусулмонлар қотили бўлган Америка розилиги йўлида йўналтирмоқда.
Минтақамиз раҳбарлари ҳақида ҳам бирор илиқ гап айтишга ҳеч бир иймон эгасининг тили бормайди. Бундай раҳбарлар ҳақида Росулуллоҳ ﷺ нақадар рост айтганлар: “Уялмасанг, билганингни қил”.
Аллоҳдан илтижо қилиб сўраймизки, ушбу қўрқоқ ва золим раҳбарлар даврини якунлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик даври бошлансин. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлади”.
Салоҳиддин
02.08.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми