Ислом сиз учун нима?
بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом сиз учун нима?
Бу саволни мақоламиз номи сифатида танлаганимиз сабаби сизга аён бўлгандир, балки бу савол устида фикрлаб кўрсангиз маълум бўлар. Сизга билдириб ўтишимиз керакки, бугунги кунда бутун дунё аҳлининг иккига бўлинганлиги яққол намоён бўлмоқда. Агар қандай, деяётган бўлсангиз, демак, сиз бизнинг мақоламиз номи сифатида танланган савол устида фикрлашни бошламабсиз. Чунки бутун дунёга таъсир кўрсатаётган нарса албатта сизнинг ҳам ҳаётингизда ўз таъсирига эга бўлиб бўлган. Бу иймон ва куфр масаласидир.
Ислом сиз учун нима? Айнан мана шу саволга жавоб сизнинг ким эканлигингизни кўрсатиб беради. Бу саволга жавоб масаласи халқаро миқёсда ҳам шунчалик аҳамиятга эга бўлдики, ҳатто кофирларнинг ҳам ўртасини ажратиб юборди. Ёки уларнинг ўрталаридаги адоватли душманликни унутиб туришларига сабаб бўлди. Ажратиб юборди, деганда нимани назарда тутганимизни изоҳлаб ўтамиз. Яъни кофирларнинг бир қисми мусулмонларга Исломни ўзлари истаганларидек, аслида қандай бўлса шундай талқин қилишларига йўл қўйиб бериш кераклигини айтсалар, бошқалари бу нарсага заррача йўл қўйиб бўлмаслигини, бунга йўл қўйиш ҳалокатга олиб боришини даъво қилмоқдалар. Ана шу иккинчи томон вакиллари миллий ёки давлатлараро ёҳуд манфаатлар тўқнашуви ортидан ўрталарида пайдо бўлган душманлик кайфиятини вақтинча бўлсада унутиб, шу танлаган саволга жавоб масаласида мусулмонларнинг ўртасини бўлиш ва Ислом аслида қандай бўлса, шундайлигича намоён қилинишига қарши туриш учун бирлашишмоқда. Мана энди бу саволга жавоб бериш навбати сизга. Тўғрироғи, аслида аввалроқ қилишингиз керак бўлган иш, яъни бу савол устида тафаккур қилишга сизни ундамоқчимиз. Ислом сиз учун нима?
Ҳатто баъзи диний деб эътибор қилинадиган китобларда ҳам айтиб ўтилганки, Ислом ота-боболаримизнинг дини ва бизнинг мусулмонлигимизга сабаб ҳам ота-боболаримиз шу динга эътиқод қилганларидир. Агар мана шу фикрни тўғри деб билсангиз, унда фикрлаб кўришингиз учун яна бир савол берамиз. Биз юқорида айтганимиз, Исломни асл ҳолатида, яъни Аллоҳ Таъоло Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима учун берган бўлса, шу нуқтаи назардан келиб чиқиб таърифланишига қарши чиқаётганлар Ислом ва мусулмонлик тўғрисида сиз тўғри деб билаётган мана шу фикрни мақуллашмоқда. Яъни улар мусулмонларни шундай фикрлашларини исташмоқда. Бу нарса сизни шубҳага солмайдими? Агар шубҳага солган бўлса, сизга бу тўғрисида яна бир бор қайта фикрлаб кўришингиз кераклигини эслатиб ўтамиз.
Нима учун бу савол устида фикрлашингизни истамоқдамиз?! Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, бу саволнинг жавоби сизнинг ҳаётингизга ўз таъсирини ўтказиб бўлган. Сиз мана шу саволга қандай жавоб берсангиз ҳаётингизни шундай шакллантиргансиз. Мисол учун шунчаки, эътиборсиз жавоб берсангиз, демак, сизнинг яшаш тарзингиз ҳам шунчаки, эътиборсиз асосга эга. Яшаш тарзингизни шакллантиришда бирон бошқаси томонидан бошқарилгансиз ёки ўз-ўзидан шундай шаклланишига осонлик билан йўл қўйиб бергансиз ёки шунга ўхшаш кабилар… Балки энди тўхтаб, ўйлаб кўрарсиз ва ҳаётингизни бошқаларнинг фикрига кўра ёки бошқаларнинг бошқаруви остида, шу бошқалар томонидан шакллантирилишига ёки ҳаёт оқимида арзимаган бир хас каби ҳеч бир таъсирсиз, ҳатто ўз яшаш тарзингизга ҳам таъсир кўрсатишдан ожиз ҳолда давом этишга чек қўярсиз?! Наҳотки, ҳаёт борасида ўз мустақил фикрига ва ўз ҳаётини қуришда мустаҳкам позицияга эга бўлган шахс сифатида шаклланишни истамасангиз?! Биз сизни шунинг учун саволга тутмоқдамиз. Сизни ҳаёт оқимида арзимаган хас сифатида шаклланишингиз ва бу оқимнинг арзон гаров қурбони бўлиб қолишингизни истамаганимиз учун сизга бу саволни бермоқдамиз.
Аксар Ислом уламоларининг тортишувларига сабаб ҳам айнан мана шу саволга жавоблари бир-бириникига мувофиқ эмаслигида. Баъзи мусулмонларнинг ҳаёти ва шу ҳаётини ташкил қилган амаллари бошқа мусулмонларнинг ҳаётидан фарқ қилаётганлигининг асоси ҳам айнан мана шу саволга қандай жавоб беришлари билан боғлиқ. Шунинг учун диққат эътиборингизни бу саволга жавоб беришга қаратинг ва тафаккур қилиб, чуқур изланиб жавоб беришга ҳаракат қилинг. Ислом сиз учун ота-боболарингиздан қолган динми ёки Аллоҳ Таъоло инсонларнинг яшаш тарзини тартибга солиш учун Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган динми? Исломга ота-боболарингиздан меърос бўлиб қолганлиги учун эътиқод қиласизми ёки Ислом ақидасини идрок қилган ҳолда тушуниб ҳамда уни тўғрилигига ҳужжат келтира оладиган тарзда далилингиз билан иймон келтирганмисиз?
Кимлар учундир бу саволлар ҳатто бир-бирига боғлиқдек бўлиб кетган. Лекин бу саволлар ва уларнинг жавоблари бир-биридан ер билан осмонча фарқ қилади. Баъзи инсонлар бу саволлар ва уларнинг жавобларини бир-бирига яқинлаштириш учун қанча “хизмат” қилишди ва бугунги кунда ҳам бу “хизмат” давом этмоқда.
Савол ўз кучида қолади. Ислом сиз учун нима?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
27.02.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми