ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
Қўрқоқликнинг фалокати тўғрисида
ҚЎРҚОҚЛИКНИНГ ИНСОНГА КЕЛТИРАДИГАН ЁМОН, ФАЛОКАТЛИ ОҚИБАТЛАРИ
Инсон ўзининг яралишидан бошлаб то ҳаётининг охиригача ўз ҳаёти тўғрисида мутлақ хотиржамликни ва том маънодаги роҳатни билмайди. Чунки у фаришталар каби хатолар, осийлик ва бошқаларга озор беришдан ҳоли маҳлуқлар орасида яшамайди, балки бири-биридан фарқ қиладиган ва вақти-вақти билан ўзгариб турадиган турли табиатдаги инсоний жамоа орасида яшайди. Бу жамоанинг ўзига хос бир неча фикрий йўналишлари ва турмуш тарзи бўлиб, у (яъни шу инсоний жамоа) адолат ва тўғри йўлда бўлишдан кўра, хато, осийлик, зулм ва тажовузкорликка кўпроқ яқиндир. Шунинг учун одамлар орасида тўғри йўлда юрувчи кишиларни ҳам ва адашганларни ҳам, яхши инсонларни ҳам ва ёмонларни ҳам, яхшиликка чақирувчи солиҳ бандаларни ҳам ва бузғунчи кимсаларни ҳам ва булардан ташқари кундалик ҳаётимизда дуч келадиган турли тоифаларни учратишимиз табиийдир. Биз гувоҳи бўлиб турган ўзаро низо-жанжаллар, душманчиликлар, зулм-адолатсизликлар, ўзаро курашлар ва ҳуқуқларга тажовуз қилишлар – буларнинг ҳаммаси одамлар ўртасидаги тушунчалар, турмуш тарзлари ва табиатларининг хилма-хил эканлигига аниқ далилдир. Бу хусуматлар, низо-жанжаллар ва ўзаро курашлар икки шахснинг ёки бир неча шахсларнинг бир-бирлари билан тўқнашуви натижасида келиб чиққанлигининг ёки бири бошқасига қарши бўлган гуруҳ томонидан содир этилганлигининг ёки бир Уммат билан бошқа Уммат ўртасида юз берганлигининг фарқи йўқдир. Чунки бу нарсалар бир-бирига зид бўлган икки томон, яъни икки хил инсоний тоифа ўртасидаги кураш ва хусуматлардан бошқа нарса эмас. Бунинг маъноси шуки, яхшилик, адолат ва тўғрилик сифатларига эга тоифа, ёмонлик, зулм ва фасод сифатларига эга тоифага бутунлай зид, қарама-қарши бўлади.
Бу сифатлар эса, бизга шахс томонидан ҳаётда қайси тушунчалар қабул қилинганлигини аниқ кўрсатиб беради. Чунки ҳар қандай шахснинг сифатлари, ана шу шахснинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари мажмуаси учун ғилоф вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим баъзи шахсларнинг воқелигини уларнинг сифатлари орқали ифодалаб берди. Чунки Аллоҳ Ўзининг азиз Китобида ана шу тоифага ишора қиладиган оятларни, уларнинг куфр ва залолатга тўлган тушунчаларини бизга аниқ баён этиш учун нозил қилди. Чунончи У зот Абу Жаҳл ҳақида шундай дейди:
أَفَمَن يَمْشِي مُكِبّاً عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّن يَمْشِي سَوِيّاً عَلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
— „Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадигин кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида тўғри йўлда юрадиган кимсами?!". (Мулк:22)
Бу оятдаги юз тубан юрувчи, деган сифат бошини ерга эгиб олиб ўнгга ҳам, чапга ҳам ва олдинга ҳам қарамай юрадиган кимсанинг ҳолатидир. Шунинг учун бундай кимса қоқилиб тушишдан ва юз тубан йиқилишдан ўзини асролмайди. Бу сифат шахснинг адашганлиги иши ва куфрига бир киноя (ишора) дир. Шу оятнинг бошида келган ҳамза, бу оят келтирган икки хил, бир-бирига қарама-қарши икки сифат учун инкор маъносини билдиряпти, яъни юз тубан юрувчи кимса ўзи истаган мақсадга тўғри йўл топувчироқми ёки қаддини ғоз тутиб юрадиган кишими? Қуръоннинг қолган оятлари ҳам худди шу тарзда ҳақ йўлдан тойган залолатдаги кимсаларга нисбатан ҳақорат ва аччиқ истеҳзо маъносида баъзи таъриф ва сифатларни қўллайди. Уларни гоҳида кўр деса, гоҳида ўликлар деб атайди, гоҳо ҳайвонларнинг залолати ёки ундан ҳам оғирроқ таъриф билан сифатлайди.
Шахсларнинг шаклланиши тушунчалар, турмуш тарзи ва инсонга хос сифатларгагина боғлиқ бўлмасдан, балки уларнинг ички дунёсида яширин ва табиатларини белгиловчи мақсадлар ва ғоялар мажмуаси билан ҳам тўлиқ мукаммаллашади. Мана шундай узвий шаклланиш билан шахс вужудга келади. Шу боис турли тоифалар ўртасидаги ўзаро зидликни кўришимиз табиий. Чунки мақсадлари вайрон қилиш, фасод тарқатиш бўлган ва ғоялари ўзгалар ерлари ва бойликларига эга бўлиш, кибру-ҳавога берилиш, монополия (ҳамма нарсани қўлга киритиш) ва ҳукмронликка ҳирс қўйиш бўлган бузуқ ақл ва тўймас нафс эгалари мақсадлари ислоҳ (яхшилаш), бунёдкорлик, обод қилиш, адолат ғоялари эса юксалиш, тараққиётга эришиш, дунёга қул бўлмаслик ва Аллоҳ розилигига эришишни кўзлаган покиза ният соҳиблари билан батамом зиддиятда бўладилар. Табиатлардаги мана шу зиддиятлар сабабли манфаатлар устида ўзаро келишмовчиликлар юзага келади ва унинг орқасидан эса курашлар ва низо келиб чиқади, гоҳида бу низолар қон тўкилишгача бориб етади. Бу мавзуни ўртага ташлашдан биз кўзда тутган мақсад инсонлар ўртасида кураш пайдо бўлишини таъкидлаш эмас, балки мана шу кураш майдонидаги мардлик, шижоат, жасурлик ва журъат каби ёки буларнинг аксича қўрқоқлик, ваҳимага тушиш, заифлик ва орқасига қочиш каби баъзи ҳолатлар ва хусусиятларга бир назар солиб ўтишдир. Чунки кураш майдони эркак кишиларнинг даражаларини белгилаб берадиган оғир вазиятнинг ҳал қилувчи лаҳзасидир.
Очиғини айтганда, мен қачон шу масала хусусида сўз юритмоқчи бўлсам, ўзим сезиб-кўриб турган аҳволнинг ғоят оғирлигидан томоғимга аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлади. Чунки биз билан улуғ аждодларимиз мардлиги ўртасида жуда катта фарқ борлигини яққол сезаман. Биз уларнинг шонли тарихи сахифаларига улардек ишларни ёза олмай турган бир пайтда, аждодларимиз ҳақида сўз юритиш ва уларнинг покиза хусусиятлари ва қаҳрамонликлари билан фахрланиш, кўпинча мени ноқулай ҳолатга солиб қўяди. Менинг наздимда улар ҳақида сўз юритиш худди ҳозирги ёмон ҳаётини ўзгартириш ва муваффақиятсизликдан қутилиш учун насл-насаби ва ўтмиши билан фахрланишга уринаётган кишининг ҳолатига ўхшаб кетади. Лекин ҳақиқатни рўёбга чиқариш истаги мендан ҳақиқатларни ойдинлаштиришни талаб қиляпти ва тузалиш йўлларини излаш учун аччиқ ҳақиқатни тан олишга ундаяпти. Шунинг учун мен ноҳақ безаб кўрсатишдан, ёлғон сўзлашдан воз кечдим.
Ҳа шундай, пешонамизга тамға бўлиб босилган ожизлик ва қаҳрамонлик даражасига, ҳақиқий эркаклик хусусиятига муҳтож эканлигимиз юзимизга тарсаки бўлиб тушаётган аччиқ ҳақиқатдир. Бу эса бизга шармандалик келтириши аниқ. Биз бугун мараз кимсалар ўз фасод ишлари билан ер юзининг ҳамма жойида бирон жиддий қаршиликка учрамай, бемалол изғиб юрганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Балки иш шу даражага етдики, сиз ҳақ эгаларининг нотавон бўлиб қолганларини ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини золим тўданинг қўлидан тортиб ололмаётганини кўриб турибмиз. Айни шу вақтда ботил (куфр) ва зулм аҳлининг одамлар устидан гердайиб, кибр-ҳаво билан ҳукм юргизаётганига, уларга зулм ва зўравонликларини ўтказаётганлигига гувоҳмиз. Шунинг учун биз бу асрда ўлчовлар ва даражалар остин-устун бўлиб кетди, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Зеро, ҳақ майдони ўзининг ҳақиқий марду-майдонларидан бўм-бўш бўлиб қолди ва ноҳақлик майдони эса ўзининг ёвуз кимсалари билан тўлиб тошди. Аввалгисининг бўм-бўшлиги ва иккинчисининг тирбандлиги биринчи майдон кишиларининг озайиб кетгани ва иккинчи майдон эгаларининг кўпайгани туфайли эмас, балки бунинг сабаби ҳақ ва яхшилик аҳлининг писиб, ўзларини одамлардан олиб қочганидир ва ботил (куфр) аҳлининг одамлар устидан кибр-ҳаво билан ҳукм юргизиб, сурбетларча ўзини-ўзи кўз-кўз қилишидир. Шунинг учун ёввойи итларнинг қулоқларимизни кар қилиб юбораётган ёлғон нутқлар билан акиллашидан, ваҳший бўриларнинг асабларимизни қақшатиб увиллашидан, қарға, қузғунларнинг кўнглимизни айнитадиган ёлғон мақтов ва сийқаси чиққан шеър билан қағиллашларидан ва бошларимизни оғритиб юбораётган қуруқ ноғора қоқишлардан ажабланмасак ҳам бўлади. Чунки мамлакатлар, диёрлар харобага айланса ва одамлардан ҳоли бўлиб қолса, у ҳолда вайроналар орасида ўзингга хуш келадиган қўшиқ айтиб, истаган нағмаларингга ўйнайвер. Чунки девор ортидан сенга бир ўзим хўжайинман деб сафсата сотишни, бақириб-чақиришни ва оғиз кўпиртириб мақтанишни бас қил, деб ҳайқирадиган жон асари йўқ.
Улар (яъни кофирлар) шариатни бекор қилиб, ҳаётдан четлатдилар ва илмонийлик (динни ҳаётдан ажратиш) билан оғиз кўпиртириб мақтанадиган бўлдилар. Улар Халифалик тузумини қулатдилар ва республика тузумини кўкларга кўтариб вайсадилар. Улар Халифалик ҳудудини майда қўғирчоқ давлатчаларга бўлиб ташлаб, ватанпарварликни хиргойи қилдилар. Улар Фаластин ерини тўнғизларга сотдилар ва тинчлик деган найранг ноғораларини чалдилар ҳамда мусулмонларни ҳуррият ва мустақиллик деб аталмиш сийқаси чиққан мудҳиш мадҳияларга чапак чалдирдилар. Бас, шундай зўравонлик билан ўзини кўрсатишдан ва ўзини кўкларга кўтаришдан ҳам жирканчроқ, тубанроқ иш бўлиши мумкинми?
Бу кимсалар фақат ҳақ аҳли қочиб, деворлар ортига яшириниб олгандан кейингина мана шундай сурбетлик билан ўзини кўз-кўз қиладиган ва ўзини-ўзи мадҳ этадиган бўлиб қолди. Чунки бошлар қуйи эгилиб, қалблар заифлашгач, золимлар бош кўтардилар ва жиноят ҳамда зўравонликка қўл уришга журъат этдилар.
Аммо қандай қилиб тўғри йўл ва яхшилик аҳли бундай аянчли аҳволга тушиб қолди?
Ахир улар ўзларининг ҳақ устида, бошқалар эса ботил ва очиқ куфр устида эканлигини яхши билар эди-ку. Бунинг сабаби барча халқларнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссалоту васаллам баён қилган ўша ожизликка бориб тақалади. Зеро, у киши шундай дедилар: «Ожизлик дунёга муҳаббат қўйиш ва ўлимни ёмон кўришдир». Шон-шараф ва ор-номус эвазига мана шу ҳаётга маҳкам ёпишиб олишнинг ўзи, аслини олганда ўлимдир. Чунки ҳақиқатдан ҳам жасади ўлиб, руҳи сўнган киши бу оламдан ғайб оламига кўчиб ўтади. Аммо жасад ўлмаган ва руҳи сўнмаган одам бу дунёда яшайверади, лекин унинг ҳеч нарсага таъсири бўлмайди, чунки у тириклар орасидаги ўликдир. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:
أَوَ مَن كَانَ مَيْتاً فَأَحْيَيْنَاهُ وَجَعَلْنَا لَهُ نُوراً يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ كَمَن مَّثَلُهُ فِي الظُّلُمَاتِ لَيْسَ بِخَارِجٍ مِّنْهَا كَذَلِكَ زُيِّنَ لِلْكَافِرِينَ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
— „Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! (Мўминларга иймонлари қандай чиройли кўринса), кофирларга ҳам қилаётган амаллари ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди“. (Анъом:122)
Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таъоло бу оятда, кофир бўлган ва Роббиларининг амрига итоат қилмаган фосиқ кимсаларни зулматда қолган ва ундан чиқиб кета олмайдиган ўликларга ўхшатади. Аммо ҳақ ва иймон йўлини яхши таниган кишилар эса, ҳақни тутганлари уларни ўликлар ва зулумотлар оламидан, яъни жаҳолат ва куфр оламидан нур ва ҳидоят маскани бўлмиш тириклар оламига чиқаради. Эҳтимол, бирон киши бу оятдаги «ўлик» лафзини Аллоҳ субҳанаҳу мусулмонларга эмас фақат кофирларгагина хослаб айтган, шунинг учун, модомики, биз кофирмас эканмиз, бу маъно бизга мос тушмайди, дейиши мумкин. Мен унга шундай дейман: кошки бу тасаввурингиз ўринли бўлса. Бу оятда келган «ўлик» лафзи фақат кофирларгагина хос бўлмай, балки бошқаларга ҳам, яъни иймон нима эканлигини билган, лекин унга ёрдам беришга интилмаган кишиларга ҳам тегишли. Чунки улар бамисоли жасадларини бурдалаш учун атрофида ваҳший ҳайвонлар ва ўлаксахўр қушлар изғиб юрган чала ўликларга ўхшайдилар. Шунинг учун Аллоҳ бундай кимсаларни азизлик ва шон-шарафини йўқотган ўликларга ўхшатади. Демак, қалбини заифлик қамраб олган ҳар бир кимса, гарчи унда ҳаёт нишонаси бўлса ҳам, ўлик ҳисобланади.
Шу ўринда, мен қўрқоқлик ва ожизлик ҳақида, ваҳимага тушишнинг мана шу жирканч турини фаҳмлаб олишимиз учун баъзи мисолларни келтириб ўтмоқчиман. Масалан, бир киши уйига ўғри кирганини ва мол-мулкини ўғирлаб чиқиб кетмоқчи эканини сезиб қолди дейлик. Шунда у ўғрининг йўлини тўсиб, мол-мулкини ҳимоя қилиш учун қўзғалади. Лекин тезда бу фикридан қайтади, чунки унинг миясида бир неча ўй ғужғон ўйнайди. Ана шу ўй-ҳаёллар уни мол-мулкини ҳимоя қилишдан қайтаради. Унинг миясига бундай жиноятчиларнинг хавфлилиги, жиноят қилиш лаҳзаларида уларнинг дийдаси тош қотиб, шавқатсиз бўлиб кетиши ва ҳеч нарсадан қайтмасликлари каби ўй-фикрлар келади. Қачонки у мана шундай ҳаёлларга борса, журъати сўниб хавф-хатардан талвасага тушса, уйига кирган ўғрини ушлаш ўрнига жим туриб, унга мол-мулкини хоҳлаганича талон-тарож қилишга йўл беради. Ор-номусини, мол-мулкини ёки ўзини ҳимоя қилишдан қўрққан киши шу одамга ўхшайди. Бунга ўхшаш аҳвол бошқача ҳолатларда ҳам такрорланиши мумкин; масалан, жанг қизиган пайтда қўрқоқлик қилиб, қўшиннинг қисматини ўз ҳолига ташлаб жанг майдонидан қочган аскар каби. Шунга ўхшаган нарса ўзига зарар етишини сезиб, ўз жонига, бола-чақасига ва тирикчилигига зиён етишидан хавфсирагани учун даъватни тўхтатган кишида ҳам юз бериши мумкин. Буларнинг барчасидан ҳам афсусланарли нарса, шижоат, жасурлик ва ҳақиқий эркаклик тамғаси билан ажралиб туришлари фарз қилинган ҳақ соҳибларининг талвасага тушишларидир. Зеро, улар ўзларининг тўғри йўлда, душманлари эса ботил йўлда эканлигини биладилар. Лекин оғир машаққат уларнинг қалбига ваҳима солади ҳамда қўрқоқлик ва ожизлик иймонини заифлаштиради. Бундай лаҳзалар уларнинг асл ниятларини фош этиб қўяди ва улар ботил, фасод ва жиноят соҳиблари фойдасига хизмат қилиб, вожиб вазифадан юз ўгирадилар. Шундай қилиб қўрқоқлик сабабли ҳақни етказишга ҳаракат қилмаган киши ҳаёт асари бўлмаган ўликка айланиб қолади. Шунинг учун инсон қалбига қўрқоқлик билан ҳамроҳ бўлган хавфнинг бундай тури ўрнашиб қолса, бу нарса катта фалокат ва уларнинг ҳаётларига таҳдид соладиган ҳақиқий хатарга айланади.
(давоми бор)
Ал-Ваъй (Онг) журналининг Зулҳижжа 1420 – Март 2000 да чиққан 153-сонидан олинди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
04.04.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми