| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдўған бошқарувдаги чангалини мустаҳкамлашга киришди

Эрдўған бошқарувдаги чангалини мустаҳкамлашга киришди

By htadmin
18.05.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Эрдўған бошқарувдаги чангалини мустаҳкамлашга киришди

Асъад Мансур қаламига мансуб

Эрдўған Африн амалиёти орқали ўз обрўсини ошириб олгач, фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи бўляпти. Чунки одамлар айни амалиётга жуда юзаки назарда қараб келишмоқда. Бунга сабаб – Эрдўғаннинг Африн амалиётини юрт бирлигига таҳдид солаётган сепаратист курд ҳаракатига зарба бериш мақсадида олиб бориляпти, дея одамларни чалғитиб адаштираётганлигидир. Миллатчи Ҳаракат партияси ҳам ўзининг миллатчилиги ва Америкага мойиллиги сабабли айни амалиётни қўллаб-қувватлади. Шунинг учун кўпчилик одамлар Эрдўғаннинг АҚШ, Россия, Эрон ва Сурия режимига катта хизмат кўрсатаётганини тушунмаяпти. Зеро, у ушбу жинояткор давлатлар билан келишиб, Шом қўзғолонига қақшатқич зарба бериш учун Африн амалиётини бошлади. Бунда барчанинг диққат-эътиборини айни амалиётга қаратиб, қўзғолончиларни Африн томонга олиб чиқиб кетди. Бу билан Эрдўған режимнинг – Россия ва Эрон ёрдамида – Идлиб жанубига, сўнг Ғутага кириб олишига имкон яратиб берди. Илгари Фурот амалиёти орқали Ҳалабда ҳам худди шундай ишни қилган эди. У ердан қўзғолончиларни олиб чиқиб кетиб, анави жинояткорларнинг Ҳалаб устидан назорат ўрнатишларига имкон берган эди. У кетма-кет мана шундай хиёнатларни амалга оширмоқда, унга алданганлар эса, уни олқишламоқда!

Эрдўған Туркиядаги вазият ўзгариши ва ўзига қарши инқилоб юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, президентлик сайловларини муддатидан олдин ўтказишга қарор қилди. Чунки Туркиядаги иқтисодий вазият ёмон томонга қараб кетмоқда. Хусусан, турк лираси 2014 йилдан бери қадрсизланиб бормоқда. Эрдўған уни қутқаришга шунча уринса ҳам, уддасидан чиқа олмаяпти. Бунга сабаб – мамлакатни ўз домига тортаётган қарзларни ёпиш учун қаттиқ (кучли) валюта етишмаётганидир. Турк молия вазирлигининг 2017 йил сентябрда маълум қилишича, юртнинг ташқи қарзи 438 миллиард долларга етган. Шу сабабли Туркия  қарз устамаларидан тўланиши керак бўлган миқдорни тўлаш учун қаттиқ валютани бозордан тўплаб олишга мажбур бўляпти. Масалан, молия вазирлиги «43.1 миллиардга етадиган 2018 йилги қарз устамаларининг бир қисмини, яъни 10.92 миллиард доллар тўлаш режалаштирилгани»ни эълон қилди. Шунингдек, молия вазирлиги нашр қилган баёнотда «2017 йилдаги ялпи қарз устамаларининг ортиши ва кредитсиз ресурслардаги ўзгаришлар эътиборидан, ялпи кредит миқдори, аввалги эълон қилинган миқдордан ортиб кетди» деди. Валюта инфляцияси 10 %дан ошди. Сўнгги пайтда бу инфляция янада кучайди. «Moody’s» агентлиги¹ 2018 йил 14 апрелда бундай дея огоҳлантирди: «Сурункали тарзда давом этаётган Турк валютаси заифлиги юртнинг суверен қарзи таснифига ва иқтисодий муаммосига салбий таъсир кўрсатади». Мазкур агентлик «Туркиядаги хорижий валюта захирасининг пастлаб кетаётгани»ни таъкидлади.

Бундан ташқари, импорт билан экспорт ўртасида ҳам дефицит бор. Масалан, Турк божхона ва савдо вазирлигининг 2018 йил 2 январдаги баёнотлари айни дефицитнинг 37.5 %га ортиб кетганини, бу 77.06 миллиард долларга етганини кўрсатди. Маълумки, импорт қаттиқ валютада тўланади.

Туркия лира қадрсизланишига қарши судхўрлик асосидаги процент ставкасини кўтариш билан курашди ва бу ёрдам бермади. «Moody’s» айрим турк ташкилотлари рейтингини пастлатганда эса, Эрдўған ғазабдан портлаб, «Бу «Moody’s» агентлигининг энг ёмон жиҳати, у Туркияни боши берк кўчага тиқади ва айни вазиятдан фойдаланиш истагида бўлганларга имконият яратиб беради», деди. Бош вазир ўринбосари ва иқтисод масъули Меҳмет Шимшек бундай деди: «Сайловдан кейиноқ ҳукумат бевосита иқтисодий ислоҳотларни бошлайди ва муолажа дориси жуда аччиқ бўлади». Эрдўған уни ҳам бундай фол очгани учун койиди ва 2018 йил 21 апрел куни у ҳақда қуйидагича баёнот беришга мажбур бўлди: «Биз сайловни муддатидан олдин ўтказиш билан вайрон этувчи иқтисодий зилзила оқибатларига тайёр тура оламиз, акс ҳолда, айни даврдан зиён билан чиқишимизга тўғри келади». Демак, Эрдўғанга эргашган ва уни сайлашга тайёр турган кишилар, бу кимсанинг улар учун нақадар танг-бахтсиз ҳаёт тайёрлаб қўйганини тушунмаяптилар. Чунки улар юзаки фикрлашяпти ҳамда Исломдаги иқтисод низомини татбиқ этишга даъват қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир каби, атрофларида уларни тўғри йўлга етакловчилар борлигига қарашмаяпти.

Ички вазият ҳам бузилди… Эрдўған қамоқхоналарни тўлдириб ташлади. 2018 йил 10 январда ички ишлар вазири маълум қилганидек, маҳбуслар сони 43.3 мингга етди. Давлатга қарши тил бириктирганлик айблови билан 120 мингдан зиёд мулозимлар ишдан ҳайдалди. Шу билан ҳам кифояланмаяпти, балки ким унинг сиёсатини танқид қилса ёки одамларни Исломга даъват қилса, қамоққа олмоқда, масалан, бир неча йиллардан бери Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қувғин остига олгани ва қамоққа ҳукм қилаётгани каби. Уларнинг «гуноҳ»лари эса, одамларга насиҳат қилишгани, ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиб, одамларни тузумни ўзгартиришга ва уларни бахтли-саодатли қилувчи рошид Халифаликни барпо этишга чақиришгани бўлди, холос.

Эрдўғаннинг Миллий Ҳаракат партияси раҳбари Девлет Баҳчелини қўллаб-қувватлашига келсак, бунинг боиси унинг Америкага боғлиқ кимса эканига бориб тақалади. Баҳчели ҳам доим Эрдўғанни олиб бораётган сиёсатини мақтаб қўллаб-қувватлаб келган. 2002 йилда англияпараст Бюлент Эжевит ҳукуматининг ағдарилишига сабаб бўлган ва шу орқали 2002 йил 11 март ойида Эрдўған партиясининг ғолиб келишига замин яратган ҳам шу Баҳчелидир. Ҳозир Эрдўған билан Баҳчели иккаласи Мерал Акшенер хонимнинг имкониятларига тўсқинлик қилишяпти. Хоним Баҳчелини ағдариб, ўрнига ўтиришга уринди. Бироқ Эрдўған Америка малайи Баҳчелини ҳимоя қилиш учун ўзининг судлари билан Мералга қарши иш бошлади ва 2015 йил декабрда уни ўз партиясидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Кейин Мерал партиядан ажраб чиққан бошқа депутатлар билан биргаликда 2017 йил 25 октябрда «Ийи парти»ни тузди. Ҳозир айни партиянинг сайловларда иштирок этмаслиги учун тўсиқлар қўйиляпти, чунки Мерал миллатчилар томонидан маълум даражада қўллаб-қувватловга эга. Илгари (1996-97 йилларда) бу хоним Эрбакан ҳукуматида Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2007, 2011, 2015 йилларда Миллий Ҳаракат партиясидан парламентдан ўрин олди. Аммо бу партия 2015 йилда уни сайловга номзод қилмади. 2001 йилда Эрдўған патиясини таъсис этилишида у Фазилат партияси номидан иштирок этганди. Аммо Фазилат партиясини ҳам ташлаб чиқди, афтидан, унинг бу партиянинг Америка кўрсатмаси билан юришини ва ўзининг ичкаридан унга рақиблик қилишга кучи етмаслигини англаб етган кўринади. Шунинг учун асли инглизлар томонидан қўллаб-қувватланувчи Миллий партия тарафга юриб, сайловда унинг америкапараст раиси билан рақобатлашди. Чунки бу аёл инглизлар кўрсатмаси билан юради.

Энди, АҚШнинг президентлик сайлови муддатидан аввал белгиланишини танқид қилганига келсак, яъни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги воизи Нойертнинг «Туркияда фавқулодда ҳолат жорий қилинган бир вазиятда сайловни муддатидан олдин ўтказилаётганидан хавотир» билдирганига келсак, бу Эрдўғаннинг асл ниятини яшириб, жамоатчиликни алдаш учун айтилган гап, холос. Америка Мисрдаги Сисий сайловида ҳам худди шундай қилган. Ўшанда Сисийнинг гўё номзодларни чиқариб ташлаётганидан, сайловни шаффоф ўтказмаётганидан хавотир изҳор қилган эди. Бироқ Сисий ютиб чиққач эса, уни биринчи бўлиб қутлаган АҚШ президенти бўлди. Эрдўған 2017 йил 16 апрелдаги референдумда ғолиб чиққанда ҳам уни биринчи бўлиб Америка табриклади. Эрдўғанга кенг ваколатлар бериб, парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига кўчиш учун ўтказилган ўша референдум бугунги президентлик сайловлари учун ўз самарасини бермоқда. Маълумки, Американи Сурияга берган яқиндаги зарбасини биринчи бўлиб қутлаган ҳам Эрдўған бўлади ва бу ҳам унинг АҚШга дўст эканини яна бир бор тасдиқламоқда.

Эрдўған бу сайловда Америка тарафидан қўллаб-қувватланмоқда ва унда ютиб чиқишининг эҳтимоли бор. Туркиядаги ишлар тизгинини ўз чангалида ушлаб, бу мустамлакачи давлатнинг ички ва ташқи сиёсатларини ижро этиб бериши учун ҳам сайловда ғолиб чиқиши эҳтимоли кўпроқ. Зеро, бу кимса Америкага қанчалар содиқлигини, унга жуда катта хизматлар кўрсатганини исботлади. У қўзғолончиларни алдаб-адаштириш билан Америка ва Россияга шундай имконият яратиб бердики, агар бу имконият бўлмаганида иккала давлат ҳам қўзғолонга бевосита қақшатқич зарбалар беришга қодир бўлишолмас эди. Эрдўғаннинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш лойиҳасига тўсқинлик қилиш учун бошқа исломий минтақаларда ҳам фаол роль ўйнаши кутилмоқда.

Бироқ Эрдўған, Америка, барча кофиру мунофиқлар хоҳламасалар-да, рошид Халифалик барпо бўлиши муқаррардир. Чунки бу Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф иш қилмайдиган Аллоҳнинг ваъдасидир, башоратлари ҳеч кимни ноумид қолдирмайдиган Росулуллоҳ Aнинг башоратларидир.

﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»     [Юсуф 12]

¹ Кредит рейтинглари ўтказиш, тадқиқотлар олиб бориш ва рискларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи халқаро рейтинг агентлиги.

Роя газетаси сайтидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Пайғамбаримиз ﷺ ни яхши кўриш ҳақидаги даъвоимиз ростми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон куфр режалари учун майдонми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳалок қилгувчи тойилишдан сақланайлик

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/