Барчамизга Ийдул фитр байрами муборак бўлсин

بسم الله الرحمن الرحيم
Барчамизга Ийдул фитр байрами муборак бўлсин
Бутун оламлар роббиси ва мураббийси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳамду санолар, шон–шарафлар бўлсин! Бутун мақтовлар ёлғиз Аллоҳникидир, Унга ҳамдлар айтамиз, Ундан мағфират сўраймиз! Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, демак у ҳидоятланибди, кимни адаштирса, уни тўғри йўлга солгувчи топилмас. Ҳамда барча инсоният учун ҳидоят машъали бўлган, йўлбошчимиз, раҳбаримиз, саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.) га, у кишининг оиласи ва асҳобларига сизу бизлардан саловату саломлар бўлсин! У кишига эргашиб, ҳидоят йўлини танлаган, Аллоҳнинг ҳукмини олий қилиш йўлида молию жони билан фаолият майдонига қадам қўйганларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати бўлсин!
Мана мусулмонлар учун муқаддас бўлган ибодат ойи саналмиш Рамазон ойининг бу йилгиси ҳам ниҳоясига етди. Улуғ ва ғаниматли бўлган рамазон ойи барча асрларда Ислом ва мусулмонлар учун баракотли, ҳайрли, раҳмат ойи бўлиб келган. Ушбу бир ойни буюк қудрат эгаси бўлган Роббимизнинг розилигини истаган холда якунламоқдамиз, инша Аллоҳ. Ҳа, сизу биз шундай улуғ ойни якунлаб, ушбу ой учун ваъда қилинган ажру савобларга муштоқ холда ийд фитр байрамига тайёргарликларимизни бошлаб юбордик. Бу кун шундай бир кунки, Росул САВ айтганларидек, бир йил давомида билиб билмасдан, инсонийлик юзасидан қилган хатоларимиз кечириладиган, амал дафтарларимиз янгиланадиган, гуноҳлар ўчирилиб савоблар битиладиган унутилмас бир кундир. Шу муносабат билан Ислом умматини Рамазон Ҳайити билан чин юракдан муборакбод этамиз!
Бу ойда ибодат билан ўтказилган кечалар ва кундузлар сабабли барчамизга Охиратнинг улкан мукофотлари тақдим қилинишини буюк қудрат эгаси бўлган Роббимиздан сўраб қоламиз! Ва шуни такидлаб айтамизки шу Ҳайит айёмимиз мусулмонларни азизлик ва юксаклик сари парвоз эттиражак Халифалик давлатисиз ўтказаётган охирги Рамазон Ҳайити бўлиб қолишини насиб қилсин! Бу улуғ ва ғаниматли бўлган рамазон ойи барча асрларда Ислом ва мусулмонлар учун баракотли, ҳайрли, раҳмат ойи бўлиб келган. Албатта шу ўринда қувончларимиз тўла тўкис бўлмаётганининг сабаблари эслаб ўтилишини лозим топдик. Ушбу улуғ байрамни Ислом уммати қандай қарши олмоқда?
Гувоҳ бўлиб турганимиздек бугунги кунлар Ислом умматининг бошида оғир синовлар тўфони ила қарши олинмоқда. Ҳар бир кун жон ёки молимиз хатарда эканлиги ва кўплаб биродарларимизнинг Аллоҳ йўлида қурбон бўлганлари, куфр қаршилигини акс эттирувчи зулмлар остида чекилаётган ташвишлар, қайғу аламлар оқими билан кутиб олинаётгани сир бўлмай қолди. Афсуски буларни хис қилувчи юракларнинг ғамлари ортса ортмоқдаки камайиш томон силжигани йўқ. Албатта буларнинг сабаби ҳар бир мусулмонга маълумдир, яъни Исломий ҳукмларни татбиқ қиладиган ва ҳаётимизни адолат зиёси ила тўлдирадиган Халифалик давлатимизнинг йўқлиги хорликларимизнинг ягона сабаби бўлиб қолмоқда.
Ислом умматига қилинаётган зулмлар ва қаршиликларнинг энг чўққисига етиб келгани бу зулмларнинг поёнига етиб бораётганини англатиши ҳам ёдимиздан чиқмаслиги керак. Чунки бу дунё ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг бошланиши бўлганидек албатта поёни ҳам бордир. Пайғамбар (с.а.в.) нинг башоратлари рўёбга чиқиш кунлари кун сайин, соат сайин яқин келмоқда. Зеро, Аллоҳ бу буюк ишни шу шарафга лойиқ одамларнинг қўллари ила амалга ошириши муқаррардир! Аллоҳ Азза ва Жалланинг дини ҳаёт майдонига кириб келишида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Аниқки, Буюк ва Азиз Аллоҳнинг дини барча юртларга ёйилади ва албатта у билан ҳукм юргизилади, ер юзидаги ҳар бир шаҳарлигу кўчманчининг уйига кириб боради. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик Аллоҳнинг изни ила албатта бўлгай.
Аллоҳ Субанаҳу ўз каломида айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ
– “Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни… ваъда қилди”.(Нур:55)
Буюк қудрат эгаси бўлган зот яна айтади:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ
– “Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз”. (Ғофир:51)
Яна бир бор, барча Ислом умматини улуғ ва мўътабар байрамимиз бўлган Ийдул фитр билан муборакбод этамиз! Келгуси байрам шодиёналаримиз қалқонимиз бўлган Халифамиз билан биргаликда ўтишини буюк куч ва қудрат эгаси бўлган Роббимиздан ёлвориб сўраб қоламиз!
Бутун оламлар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду-санолар, шон-шарафлар бўлсин!
Ҳизб ут Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
14.06.2018й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ