Исломий Уммат ва нусрат тушунчаси

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Исломий Уммат ва нусрат тушунчаси
Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِن يَنصُرْكُمُ اللهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُونَ﴾
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмас ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлолмас. Бас, мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Бу ерда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг солиҳ қулларига хитоб қилмоқда. Зеро, Аллоҳ Таолонинг бу солиҳ қуллари ёлғиз У Зотга ҳамд айтиб, Ундангина мадад сўрайдилар, Унгагина мўмин бўлиб, Унгагина таваккул қиладилар, нусрат фақат битта йўлдан келишига, иккинчи йўл йўқ эканига аниқ ишонадилар. Ушбу оятдан шу нарса тушуниладики, нусрат фақат Аллоҳдан талаб қилинади, Ундан ўзга томондан талаб қилинмайди. Бу нарса кўз ўнгимизда турмоғи лозим. Шу билан бирга, нусрат амалга ошиши ҳамда унга лойиқ бўлишимиз учун бор куч-қувватимиз билан шаръий сабабларни ушлаш лозимлиги ҳам уқтириляпти. Шунинг учун агар Аллоҳ ҳаром қилган йўл билан бизга келадиган кучли-қирғинбарот қуроллардан талаб қилмаслигимиз лозим. Ҳатто бу қуролларнинг таъсири ғоят кучли бўлса ҳам, талаб қилмаймиз. Чунки бундай йўл билан келган қуроллар бизга нусрат келтирмайди. Аксинча, мана шундай йўл билан келган қуроллар ва шу қуролларга эга бўлишга чақираётганлар ортида бу дунёда шармандалик, охиратда эса, улуғ азоб бор. Аллоҳнинг Ўзи сақласин. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ﴾
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (суянманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга суянсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Дарҳақиқат, Аллоҳ бизларни мустаҳкам ақидага эга мусулмон қилиб яратиб, бизга икром кўрсатди. Бизнинг энг ўткир қуролимиз мана шу ақидамиздир. Ўн уч асрдан зиёд вақт мобайнида қилган фатҳларимиз ҳам буни исботлаган.
Биздан анави ёрдамсиз қолдирган малай мунофиқлар гапига қулоқ солмаслик талаб қилинади. Улар нусрат-ёрдамни амри маҳол ёки узоқ нарса, дея тасвирлашмоқда ёхуд Америка каби давлатлардан ёрдам келади, дейишяпти. Ваҳоланки, Америка Аллоҳнинг душманидир. Америка ўз ёрдамини ўзига эргашган кимсалар орасидан ўзи истаганларгагина беради. Шунча таҳқирланганимиз, шунча азоб чекканимиз етар, энди бундай тасаввур берувчи кимсаларни супуриб ташлашимиз вақти келди.
Нусрат-ёрдам Аллоҳнинг туҳфасидир, уни Ўз қулларига беради, агар улар нусрат сабабларини ушласалар, унга тайёргарлик кўрсалар, унга чуқур инониб, унинг йўлида собит турсалар, албатта. Шу боис биз Ислом Уммати орасидаги холис инсонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳидоятга эргашиб, онгли тарзда жиддий фаолият қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Чунки ушбу давлатгина бизга тортиб олинган ҳурмат-иззатимизни, куч-қудратимизни қайта тиклайди… ана шундагина нусрат қучиш ва фожирларни ер тишлатиш имконига эришамиз, бу Аллоҳга асло мушкул эмас.
Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿وَكَانَ حَقّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ﴾
«Мўминларга нусрат бериш бизнинг зиммамиздаги ҳақдир» [Рум 47]
Яна бундай деди:
﴿وَعَدَ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Роя газетасининг 2018 йил 13 июн чоршанба кунги 186-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ