Бангладешдаги мусулмонлар ҳисобига Ҳиндистон билан дўстлашиш кечирилмас жиноятдир

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Бангладешдаги мусулмонлар ҳисобига Ҳиндистон билан дўстлашиш кечирилмас жиноятдир
Ҳизб ут-Таҳрир – Бенгал вилояти матбуот баёнотида бундай дейилади:
«Бенгал армияси бош штаби қўмондони генерал Азиз Аҳмад ўзининг илк сафари учун душман Ҳиндистон давлатини танлади. Унинг бундан мақсади – у айтганидек «ўзаро ишонч»ни мустаҳкамлаш эмас, балки хўжайинига қуллик қилишдир! У бугунги илмоний Авоми Ассоциацияси ҳукуматининг мусулмонларни ашаддий душман давлати билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Ҳолбуки, Ҳиндистон ҳар куни Бангладешга адоват қилиш, унинг халқаро дарё сувларини бўғиб олиш, ҳинд мусулмонларини бостиришдан тўхтамаяпти. Уммат потенциалини заифлаштириш ва бойликларини талон-тарож этиш орқали, аста секин уни тиз чўктириб олишга Ҳасина ҳукумати билан тил бириктирмоқда. Чунки бу мушрик давлат Исломнинг ўсиши ҳиндларнинг Бангладешдаги ҳукмронлигига чек қўйишини билади».
Баёнотда бундай қўшимча қилинади:
«Ҳиндистон Дакка билан ҳарбий соҳада ҳам муносабатларни чуқурлаштиришдек ўзининг ёвуз миссиясини амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Энди, бу абгор ҳукуматимизнинг Ҳиндистонга ён бериши ҳамда талабларини бажариш билан одамлар ҳақ-ҳуқуқларидан кўз юмиши турган гап. Унинг учун муҳими, Ҳиндистонга дўст эканини исботлаш орқали ўз ҳокимиятини маҳкам сақлаб қолишдир. Зеро, бу ҳукумат ҳам АҚШ, ҳам Британиядан иборат икки давлатнинг иттифоқчисидир».
Баёнот сўнггида армиядаги холис зобитларга мурожаат қилиниб, уларга бундай дейилади:
«Бу мушрик давлат ва бошқа барча илмоний давлатларнинг ҳукмронлигига ҳамда уларнинг юртимиз хавфсизлигига бўлган таҳдидларига чек қўйиш фақат Ислом ва унинг ҳокимиятига боғлиқ. Шундай бўлгач, унга чек қўйиш билан шуғулланиш сизнинг бурчингиз. Бунинг учун эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш лозим. Бас, Умматни нажас Ҳиндистон ёвузлигидан қутқариш йўлида реал ечимни амалга ошириш учун Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беринг».
Роя газетасининг 2018 йил 15 август чоршанба кунги 195-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ