| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хоинлар кемаси Шом аҳли қонида сузиб ўтгач, энди бизнинг масалаларимизни сотиш учун Остонага лангар ташлади

Хоинлар кемаси Шом аҳли қонида сузиб ўтгач, энди бизнинг масалаларимизни сотиш учун Остонага лангар ташлади

By htadmin
01.08.2017
1703
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Хоинлар кемаси Шом аҳли қонида сузиб ўтгач, энди бизнинг масалаларимизни сотиш учун Остонага лангар ташлади

Абдуллатиф Ҳаририй қаламига мансуб

Муборак Шом заминида қўзғолон бошлангандан буён АҚШ етакчилигидаги кофир Ғарб давлатлари турли йўллар билан уни бўғизлаб йўқ қилишга уринишмоқда. Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан тортиб, Араб давлатлари Лигасию БМТнинг конференция ва анжуманларининг барчаси битта мақсадга қаратилди. У ҳам бўлса, қўзғолонни йўқ қилиш ва Сурияни қайта илмоний давлатга айлантириш учун қонхўр режимга қулай фурсат яратиб беришдир. Бироқ Шом аҳлининг қаттиқ туриши ҳамда ўзгариш сари жиддий қарор қабул қилиб, бунга ҳаракат қилишлари  қўзғолонни юртнинг барча минтақаларига кўчишига ўз ҳиссасини қўшди, натижада, халқаро ҳамжамият бошқараётган нопок режалар муваффақиятсизликка юз тутди.

Ҳодисаларнинг тез ривожланиб кетиши ва қўзғолоннинг катта миқёсда кенгайиши, тоғут режимни аста-секин тўкилишга олиб келди, хусусан, Дамашқ марказида намойишлар бошланиб кетгандан сўнг шундай бўлди.

Ана шунда Америка ўйин қоидасини ўзгартирди. Моддий куч ишлатиш ва қўзғолонга темир қўллар билан зарба бериш керак бўлди. Шу мақсадда режимга қуролсиз намойишчиларга қарши куч ишлатиши учун кўк чироқ ёқиб берди… Каззоб Американинг шогирди ва унинг чизган чизиғидан чиқмай, «терроризм»га қарши урушини олиб бораётган режим намойишга қарши уруш эълон қилди, оқибатда аёллар ва болалар дохил ўнлаб намойишчи нобуд бўлди.

Воқеаларнинг бу тарзда жиддий ўзгариши Умматнинг жинояткор режим армияси сафидаги холис фарзандларини армиядан ажраб чиқишларига ва ўз ватандошлари бўлган намойишчилар сафига қўшилишларига олиб келди. Бу эса Шом аҳлига жинояткор режимни ағдаришга аввалгидан ҳам кучлироқ шошилиб ҳаракат қилишга куч бағишлади. Хусусан, шу ажраб чиққан ҳарбийлар, тинч намойишчиларни ҳимоя қиладиган ва ҳибсга олиш ва аёллару болаларга таҳдид қилиш мақсадида шаҳарларга, баладияларга штурм қилаётган Асад гумаштаралига қарши турадиган кучга айланганди.

Бундай муҳим ўзгариш Уммат иродаси олдида ожиз қолаётган Халқаро ҳамжамият ҳаловатини бузди. Қўзғолон оловини ўчириш, малай илмоний режимни ҳимоя қилаётган бу ҳарбий тизимнинг қўлидан келмади. Бир вақтнинг ўзида, Уммат мабдаси томонга ўтган янги куч пайдо бўлди.

Натижада, тоғут режим ағдарилиш арафасига келиб қолган сўнгги ҳафтада, ишга Эрон ва унинг Ливандаги ҳизби бурнини суқди. Бундай ифлос ниятдаги аралашувдан кўзланган мақсад бир томондан, қўзғолонга ҳарбий жиҳатдан зарба бериш бўлса, иккинчи томондан, Суриядаги уруш халқнинг жинояткор ҳукмдорга қарши қўзғолони эмас, балки мазҳабпарастлик урушидир, деган тушунчани пайдо қилишдан иборат бўлди.

Бу ифлос ният оқибати ўлароқ, давлатлараро аралашув пайдо бўлди. Бу давлатлар Эрон ва ва унинг ҳизби томонидан ўлдирилаётган аҳли сунна гуруҳларни ҳимоя қиламиз, деган даъво билан аралашишди ва айни гуруҳларга ифлос сиёсий маблағларни беришди. Улар бу билан зоҳирдан Исломга мойил, аслида, манфур илмоний бўлган айрим гуруҳ ва шахсларни пайдо қилишди. Натижада, бу қақшатқич зарба қўзғолонни ўзининг тўғри йўлидан чиқишига ва ана шу жиноятчи кимсалар қўли билан орқага кетишига олиб келди. Аммо бу зарба қўзғолон душманининг зарбаси эмас эди. Яъни қўзғолонни ҳарбий йўл билан йўқ қилишга Америка томонидан кўк чироқ ёқиб берилган ҳамда Россия ўзининг ривожланган ҳарбий тизими ва қирғинбарот қуроллари ёрдамида аралашса ҳам қўзғолонни йўқ қилишга ожизлик қилган душман йўлламади. Балки бу зарбани ўзларини қўзғолоннинг дўстлари, дея даъво қилганлар йўллади. Бу «дўстлар» аввал қарорлар чиқариб, сўнг айни гуруҳларни анжуманларга тортишди ва ён беришлар тақдим этишга мажбурлашди. Бу ишни «дўстлар» АҚШ етовидаги кофир Ғарб ортидан эргашиш орқали ўрганган хоинона маҳоратлари билан адо этишди.

Гуруҳлар «дўстлар» ортидан эргашишди ва ўз қўзғолонларини тўғри чизиқдан оғдириб юборишди. Яъни режимни ағдариш учун Дамашқ сари кетаётган йўлдан оғиб, Риёз томон йўналишди, музокара столига ўтириб, бу билан қонхўр режимга қайта қонунийлик ва ҳайбатлик тусини беришди. Кейин уларнинг долларлардан ясалган кемалари Женевага йўл олди, кейин шаҳидлар қони узра сузиб ўтиб, Остона конференциясига етиб борди. Конференция қарорлари матнида жинояткор режимнинг хавфсизлик ва ҳарбий тизимини мукофотлаб, тўла ҳимоя қилиш, режимнинг фақат калласинигина олиб ташлаб, ўрнига Америка ясаган альтернатив каллани ўрнатиш қайд этилган эди. Бу калла иккинчи тоғут вазифасини ўтаб, АҚШ тиқиштираётган илмоний тизимни, яъни «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида холис ниятли қўзғолончиларга қарши курашдан иборат тизимни татбиқ қилиши кўрсатилган.

Айни конференция билан бир вақтда, қўзғолончи Шом аҳлига қарши бутун дунё сиёсий, ҳарбий ва ахборот каби барча савияда шафқатсиз уруш олиб борди.

Жиноятчи режим, оддий фуқароларни заҳарли газлар, порохли бочкалар билан бомбардимон қилаётган бир пайтда, Ливан, Туркия ва Иордания каби қўшни давлатлардаги ювиндихўр режимлар Сурия қочқинларига тазйиқ ўтказишди. Америка билан тинимсиз алоқа қилиб, одамларга босим ўтказишди, уларни Остонада қабул қилинган қарорларни мажбуран қабул қилдиришга уринишди, АҚШ марказий қўмондонлигининг Ливан армиясини зиёрат қилиши ортидан «Арсол» жамлоғида Сурия қочқинларига нисбатан қирғин қилиш, ёқиб юбориш, жазолаш учун ўч олиш жиноятлари содир этилди. Буларнинг барчаси минтақадаги террорни Америка бошқариб, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турганига яққол далилдир.

Биз Сурия қўзғолонига қарши мана шундай жиноятлар содир этилаётганига гувоҳ бўлар эканмиз, анави нопок ниятдаги ахборот воситаларини кўриб турибмиз. Улар жамлоқлардаги одамлар азоб-уқубатлари ҳақида хабар тарқатишсада, аммо бунинг оддий сабабларини ёритишмади, ҳодисаларни ёритишда халқаро сиёсат йўлидан юриб, Шом аҳлидаги қўзғолон руҳига панд беришди. Бир томондан, одамларни америкача ечимга рози бўлишга ундаган бўлса, бошқа томондан, минтақадаги халқларга тарқатаётган хабарлари зимнида гўё мана бундай сўзлар мужассам эди: «Эй мазлум халқлар, Сурия аҳли тақдирини кўриб қўйинг, мабодо сиз ҳам хоин ҳукмдорларингизга қарши кўтарилгудек бўлсангиз, сизни ҳам шу тақдир кутмоқда».

Бу ёмон ниятли ахборот воситалари ҳақиқатни била туриб-ўзларини билмасликка олишади. Зеро, агар очкўз капиталист Америка ва унинг золим мустамлакачилиги бўлмаганда эди, қўзғолон ҳам кўтарилмаган бўларди… Агар Шом аҳли қўзғолонига қарши ҳеч бир қуролини қолдирмай синовдан ўтказган малай Башар Асад жиноятларига Америка сукут қилмаганида эди, Шом аҳли бошдан кечираётган бунча азоб-уқубатлар ҳам содир бўлмасди. Агар Россия қирғинбарот қуроллари билан, Эрон ливанлик ҳизби билан аралашиб, одамларни қирғин қилиб, ўз юртларидан, уй-жойларидан қочиб чиқишга мажбур қилишмаганда эди, улар қочқинга айланмаган ҳамда Ливан, Туркия, Иордания… каби пасткаш давлатлар жамлоқларида хор бўлмаган бўлар эди.

Эй азизлик ва мағрурлик Шомидаги аҳлимиз!

Куфр боши Америка етакчилиги остида бутун дунё сизга қарши жамланди ва сизнинг муборак қўзғолонингизда мужассам бўлган Ислом оловини ўчириш учун моддий қудратларини ишга солишди. Мана, бугун улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик олдида мустаҳкам тўғаноқ бўлиб туришибди. Аммо биз, то ўзимизнинг исломий лойиҳамизни маҳкам ушлаб, раббоний сиёсий етакчилик ортидан юрмас эканмиз, асло халос бўлолмаймиз, чунки бу етакчилик, имон келтирган, бошпана билан таъминлаган ва нусрат берган зотлар олдида, анави тўғаноқларни синдириб вайрон қилишга қодир, инша Аллоҳ.

وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ

«Мўминларга нусрат бериш, Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»          [Рум 47]

Роя газетасининг 2017 йил 19 июл чоршанба кунги 139-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1443 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар туз бузилса уни ким ўнглайди?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон мужоҳидлари кофир Ғарб ва унинг шартлари тузоғига илиниб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/