Хон Аҳмар ечими Фаластин ечими билан баробардир, уни босқинчи яҳудийларни супуриб ташлаш билангина ҳал этилади
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Хон Аҳмар ечими Фаластин ечими билан баробардир, уни босқинчи яҳудийларни супуриб ташлаш билангина ҳал этилади
«Маан» ахборот агентлигининг ҳижрий 1439 йил 25 зул-ҳижжа, милодий 2018 йил 5 сентябр чоршанба куни нашр қилинган хабарида бундай дейилади (баъзи сўзларга қисман ўзгартиш киритилган):
«Босқинчи яҳудийлар Олий суди босиб олинган Қуддус шаҳри шарқидаги Хон Аҳмар қишлоғи аҳолисини эвакуация қилиш ва бузиш, бунинг ижроси бир ҳафтадан сўнг бошланиши тўғрисида қарор чиқарди.
Шу нуқтаи назардан, Фаластин Озодлик ташкилоти яҳудийлар ҳукуматини Хон Аҳмар қишлоғига бирор зиён етказиш ва аҳолисини эвакуация қилишдан огоҳлантирди. Ҳукумат агар бунга қўл урадиган бўлса, бу уруш жинояти содир этиш ҳамда халқаро гуманитар қонунни, барча тегишли халқаро конвенциялар, қонун ва шартномаларни бузиш ҳисобланишини билдирди».
Роя газетаси шарҳи:
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло юборган шариат бўйича, Фаластин масаласини қандай ҳал қилиш очиқ-маълум. Бироқ Озодлик ташкилоти ва унинг режимию югурдаклари Фаластин масаласини унинг шаръий ечимидан буриб-ўзгартиришга зўр бериб интилишмоқда. Босқинчи яҳудийлар билан «уруш жинояти», «халқаро гуманитар қонун», «халқаро конвенциялар ва шартномалар» каби мустамлакачилар услублари, истилоҳ ва атамалари орқали муомала қиляпти. Мана шунинг ўзи Фаластин ва унинг аҳлига қарши тил бириктиришдир.
Ахир, босқинчилар армияси билан уларнинг суди ўртасида фарқ йўқ эмасми?! Уларни жиноятдан тийиб қўйишда қоралаш ва инкор этишнинг ўзи етарлими?! Наҳотки, босқинчи яҳудийларни ирқий тозалаш содир этганликда ва халқаро қонунларни бузганликда айблаш бошқа нарса, бу қонунларни тан олиш бошқа нарса бўлса, иккаласи ҳам бир-ку?! Ахир, Ғарб ўйлаб топиб, шулар баҳонасида бутун дунёга чанг солаётган қонун мана шу халқаро қонунлар-ку?!
Фаластин масаласига мустамлакачилар қонунлари ва ҳайъатлари орқали қараш ҳамда одамлар ҳақ-ҳуқуқини Ғарб андозалари бўйича ўлчаш мустамлакачилар қучоғига отилиш бўлиб, Фаластин масаласини поймол қилади. Бу нарса энг аввало, ҳақиқий йўлдан, яъни Фаластин масаласини босқинчи яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлаш орқали ҳал этишдан мусулмонларни буриб ташлайди.
Шубҳасиз, Фаластин масаласи мустамлакачи давлатлар, уларнинг ҳайъатлари, ташкилотлари ва қонунларига мурожаат қилиш билан ҳал бўлмайди. Чунки босқинчи яҳудийларни олиб келиб, Уммат бағрига санчган, мана шу давлатлардир. Фаластин масаласи Аллоҳ Азза ва Жалла буюргандек, уни тўла озод этиш билан ҳал бўлади. Бунинг учун мусулмон армияларини дарҳол ҳаракатга келтириб, сафарбар қилиб, босқинчи яҳудийларни ушбу муборак заминдан супуриб ташлаш лозим. Ушбу босқинчиларга ва уларнинг такаббурлигига, ваҳшийлигига қарши курашишнинг ягона йўли мана шу. Бу йўлдан бошқа йўлга юрилса, масала ўрнида айланаверади, олдинга силжимайди, ҳатто орқага кетади. Бунга анави Озодлик ташкилоти ва унинг режими тарихда ҳам гувоҳ бўлган, бугунги кунда ҳам гувоҳ бўлишмоқда.
Роя газетасининг 2018 йил 12 сентябр чоршанба кунги 199-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми