Фаластин университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи талабаларни янги ўқув йили

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Фаластин университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи талабаларни янги ўқув йили билан қутлаб, уларни Уммат манфаати йўлида фаолият олиб боришга тарғиб қилмоқда
Ал-Ваъй гуруҳи (Фаластин университетларидаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар тузилмаси) янги ўқув йил билан талабаларни қутлаб, университет деворларига плакатлар илиш ва табрик баёнотлари тарқатиш тадбирини ўтказди. Табрик баёнотида барчаларига илм талаб қилишда муваффақият ва ютуқ ҳамда Ислом Уммати тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишлари учун илм-фан машъаласи бўлишларини тилади. Шунингдек, Умматнинг бутун тарихи мобайнида илм-фан, кашфиёт ва ихтироларда етакчи ўринни эгаллаб келганини, шунча зулм ва фитналарга қарамай, бугун ҳам ҳамон уламолар етишиб чиқаётганини эслатди.
Табрик баёнотида талабаларга Умматнинг ўз ақидаси билан тирик Умматлиги, қайта тараққий топиш йўлида кечаю кундуз меҳнат қилаётгани таъкидланди. Яна уларга қуйидагилар баён қилинди: университетда таълим олиш умрнинг муҳим босқичи бўлиб, ёшлар умрнинг бундай навқирон даврида Умматнинг ташвиш ва муаммоларини тушуниши, ҳис этиши, жамиятни ўзгартиришга рағбат қилиши янада ортади. Зотан, ўзгартириш иши етакчилари айни ғанимат босқичда ғайрат кўрсатиб, уйғониш ва ўзгариш ясашга интиладилар.
Яна табрик баёнотида таъкидланишича, Уммат душманлари мусулмонларнинг айни ёшлик даврининг не чоғлик аҳамиятли эканини билишади. Шунинг учун ҳам турли услублар билан уларнинг фарзандлари ва ёшларини нишонга олишмоқда. Бу услубларнинг асосийси мусулмон ёшларни ўз Исломларидан ва Умматларидан узоқлаштиришдир. Улар ёшлар ўртасида бузуқлик ёйиш ҳамда уларни Уммат манфаатига хизмат қилмайдиган арзимас майда ишлар билан машғул қилиб қўйиш учун барча имкониятларини сарфлашмоқда.
Ал-Ваъй гуруҳи баёнот сўнггида Уммат ёшларига қуйидагиларни очиқлади: Бугун мустамлакачи давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олови шиддат билан аланга олмоқда. Бутун Ислом Умматига, хусусан, Фаластин аҳлига қарши турли маккор режалар ишлаб чиқишяпти. Шунинг учун бугун айни тил бириктирувларни барбод этиш ва бу курашга қарши туриш учун барча энергия ва саъй-ҳаракатни сафарбар қилиш жуда зарурдир. Шу боис сиз талабалар ҳам рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида фаолият қилаётганлар билан биргаликда фаолият қилишга шошилинг. Фақат ушбу давлатгина Исломни татбиқ этади ҳамда мусулмонларни куч-қудратли қилиб, золимлар томонидан олиб борилаётган урушларга қарши туради, Ақсо билан Фаластинни нажас босқинчилардан озод этади.
Роя газетасининг 2018 йил 12 сентябр чоршанба кунги 199-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!