Мусулмонлар давлати йўқ экан, мусулмон муҳожирлар азоб-уқубатлари тўхтамайди

بِسْمِ اللهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيمِ
Роя газетаси:
Мусулмонлар давлати йўқ экан, мусулмон муҳожирлар азоб-уқубатлари тўхтамайди
«Маан» ахборот агентлиги сайтининг ҳижрий 1440 йил 27 сафар, милодий 2018 йил 5 ноябр душанба куни тарқатган хабарида қуйидаги сўзлар келган:
42 ёшли Амина Антар Хизр Ироқда яшовчи фаластинлик қочқинлардан ҳисобланади. Ироқдаги вазият оғир бўлгани сабабли у иккинчи марта (Таиланд пойтахти Бангкокка) сафар қилишга мажбур бўлди. Аммо у ерда ҳам оғир шароитда яшамоқда.
Амина айни агентликка берган интервьюсида таъкидлашича, Таиланд режими 39 нафар фаластинлик муҳожирни ҳуқуқбузарликда айблаб қамоққа олган бўлиб, уларнинг орасида аёллар, болалар ва кексалар бор. «UNRWА» ёрдам агентлиги эса, улардан воз кечди, ёрдам бергиси йўқ. Фаластиннинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари (чунки Фаластиннинг Таиландда элчихонаси йўқ) уларни зиёрат қилди, аммо улар ҳам ёрдам бергилари йўқ кўринади.
Араб давлатлари ва бошқа дунё давлатлари фаластинлик қочқинларни қабул қилишга ҳамда уларни доимий яшаш ҳуқуқи билан таъминлаш ёки ўз юртлари Фаластинга қайтариб юборишга бир-бирларини чақириб келади.
Бироқ Аминанинг билдиришича, у Ироқдан Таиландга кўчиб келганига беш йил бўлган. Бироқ Ироқдаги вазият ҳам Амина бошдан кечиргандек оғир. Унинг таъкидлашича, Таиланддаги қочқинлар на Фаластиндан ёрдам олишган ва на араб давлатларидан.
Фаластин режими бизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатгани йўқ, биз улардан муаммоларимизни ҳал қилиб беришларини тинмай илтимос қилиб келаётганимизга қарамай, муаммоларимизни ўрганишгани ҳам йўқ, дейди Амина».
Роя газетаси шарҳи:
Бу бечора муҳожирлар аҳволидан капиталистик системанинг нақадар ваҳшийлиги кўриниб турибди. Чунки бу мабдада инсоний қадриятга мутлақо ўрин берилмаган. Унга эътиқод қилувчи давлатларнинг гуманитар ёрдамлар беришаётгани ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишаётгани тўғрисидаги даъволари эса, сохта ва ёлғондан бошқа нарса эмас. Буни Таиланддаги мана шу муҳожирлар азоб-уқубатининг ўзи айтиб турибди. Мусулмон юртлари ҳукмдорларига келсак, уларнинг мустамлакачи кофир хўжайинларини рози қилишдан ўзга ташвишлари йўқ. Шунинг учун Башар режими амалга ошираётган қирғинлар сабабли Иорданияга қочиб келган Шом аҳлига Иордания режимининг аҳамият қаратмаётгани биз учун ғайритабиий ҳол эмас. Аксинча, бу режим йирик давлатлар остонасига бош уриб, улардан ёрдам пулларини сўрашда шу қочқинлар масаласидан фойдаланяпти. Шунингдек, биз турк жандармасининг Сурия чегарасида Шом аҳлини ўлдираётганидан, Туркия билан Сурия ўртасига баланд девор қуриб, ўз биродарларининг келишига тўсқинлик қилаётганидан, Бенгал режимининг роҳинга мусулмонларига ёрдам бермай, Бангладешга ҳижрат қилишларини тақиқлаётганидан ҳамда ушбу муқаддас заминдан воз кечган Фаластин режимининг Таиланддаги фаластинлик қочқинларга ёрдам беришни истамаётганидан ажабланмаймиз.
Росулуллоҳ A ўз динлари ва жонларини асраб, Ҳабашистонга ҳижрат қилган муҳожирлар азоб-уқубатларига Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этиш билан чек қўйганлари каби, бугунги муҳожир мусулмонлар азоб-уқубатларига ҳам фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклаш билан чек қўйилади. Чунки бу давлат барча мусулмон муҳожирларга дарвозаларини ланг очиб қўяди ва уларни қабул қилиб, азизу мукаррам ҳолда Ислом давлати фуқаролиги билан таъминлайди. Бас, шундай экан, ушбу давлатимизни барпо этиш учун ҳаракат қилишга шошилинг.
Роя газетасининг 2018 йил 14 ноябр чоршанба кунги 208-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ