НИКОҲ
НИКОҲ
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Рукнимизнинг ўтган сонидан бошлаб, жамиятдаги долзарб ижтимоий масалалардан бири бўлган никоҳ мавзусини бошлаган эдик. Бугун ҳам ушбу мавзуни давом эттирамиз.
Оила қуриш бўсағасидаги эр ва хотиннинг тенглик масаласига (яъни эр билан хотин ҳар томонлама бир-бирига тенг бўлиши масаласига) келсак, шариатда унинг ҳеч қандай асоси йўқ. У фақат ёлғон ҳадисларда келган, Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадислар унга қарши туради. Ҳар бир муслима ҳар қандай муслимнинг тенгидир ва ҳар бир муслим ҳар қандай муслиманинг тенгидир. Эркак ва аёл ўртасида мол-дунёда, ҳунарда, насл-насабда ёки бошқа жиҳатлардан фарқлар бўлишининг ҳеч қандай қиймати йўқ. Шунга кўра, кўча супурувчининг ўғли амирул-мўмининнинг қизига тенг ва сартарошнинг қизи эса амирнинг ўғлига тенг. Барча мусулмонлар бир-бирларига тенгдирлар.
Аллоҳ Субҳанаҳу ўз каломида шундай дейди:
إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ
– “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”. (Хужурот:13)
Пайғамбар с.а.в. Қурайш зодагонларидан бўлган аммаларининг қизи Зайнаб бинти Жаҳшни Зайд ибн Ҳорисага никоҳлаганлар. Ваҳоланки, Зайд озод қилинган қул эди. Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«جاءت فتاة إلى رسول الله فقالت: إن أبي زوجني ابن أخيه ليرفع بي خسيسته. قال فجعل الأمر إليها فقالت قد أجزت ما صنع أبي, ولكن أردت أن أعلم النساء أن ليس إلى الآباء من الأمر شيء»
«Бир қиз Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келиб: «Отам акасининг ўғлининг мавқеини мен туфайли кўтариш учун мени унга турмушга берди», деди. Шундан сўнг қизга ихтиёр берилди. Қиз: «Мен отам қилган ишга ижозат бердим. Лекин мен оталар барча ишга қодир эмаслигини аёлларга билдириб қўйишни истадим», деди». (Ибн Можа ривояти).
Қизнинг «мавқеини мен туфайли кўтариш учун», деган сўзининг маъноси акасининг ўғлининг шаъни менга уйлантириши туфайли кўтарилади, демакдир. Бу яна шуни назарда тутадики, отаси қизининг розилигисиз уни эрга берган. Қиз амакисининг ўғли унга тенг эмаслиги учун эмас, балки ўзи рози эмаслиги туфайли уни ўзига уйланишга нолойиқ, деб топган.
Абу Ҳотим ал-Мазанийдан Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деб айтганлари ривоят қилинади:
«إذا أتاكم من ترضون دينه وخلقه فأنكحوه, إلا تفعلوا تكن فتنة في الأرض وفساد كبير. قالوا: يا رسول الله, وإن كان فيه؟ قال: إذا جاءكم من ترضون دينه وخلقه فأنكحوه. ثلاث مرات»
«Расулуллоҳ: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар. Агар шундай қилмасанглар, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, агар унинг тенги бўлсами?», дейишганда: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар», деб уч марта айтдилар».
Термизий ҳам бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Унинг лафзи қуйидагича:
«إذا خطب إليكم من ترضون دينه وخلقه فزوجوه. إلا تفعلوا تكن فتنة في الأرض وفساد عريض»
«Расулуллоҳ с.а.в.: «Агар дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши сизларга совчи юборса, уни уйлантириб қўйинглар (қизларингизни беринглар). Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар».
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Абу Ҳинд Пайғамбар с.а.в.нинг бошларининг тепа қисмидан қон олди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.:
«يا بني بياضة أنكحوا أبا هند وانكحوا إليه»
«Эй бани Баёза, Абу Ҳиндни уйлантириб қўйинглар, уни уйлантириб қўйинглар», дедилар». (Ҳоким ривояти).
Ҳанзала ибн Абу Суфён ал-Жамаҳий онасидан ривоят қилади:
«رأيت أخت عبد الرحمن بن عوف تحت بلال»
«Абдурраҳмон ибн Авфнинг синглиси Билолнинг хотини эканлигини кўрдим». (Доруқутний ривояти).
Бу далиллар эр-хотиннинг ўртасида тенглик бўлишининг эътибори ва ҳеч қандай қиймати йўқлигини очиқ баён қиляпти. Ҳар бир аёл бирор эркакнинг ўзига эр бўлишига рози бўлса, унга ўзининг розилиги билан турмушга чиқади. Шунингдек, ҳар бир эркак бирор аёлнинг ўзига хотин бўлишига рози бўлса, тенгликка эътибор бермасдан, унга уйланаверади.
Ибн Умар Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилган:
«العرب أكفاء بعضهم لبعض قبيلة لقبيلة, وحي لحي, ورجل لرجل, إلا حائك وحجام»
«Араблар бир-бирларининг тенгидирлар. Қабила қабиланинг, маҳалла маҳалланинг, киши кишининг тенгидир. Илло тўқувчи ва қон олувчи (бир-бирининг тенги эмас)» ҳадиси асоси йўқ ва ботил ҳадисдир. Ибн Абу Ҳотим бу ҳадис ҳақида отасидан сўраганида, отаси: «Инкор этилган», деган. Ибн Абдул Барр: «Бу – инкор этилган, тўқима ҳадис», деган.
Баззор Муознинг ҳадисидан келтириб чиқарган:
«العرب بعضهم أكفاء بعض, والموالي بعضهم أكفاء بعض»
«Араблар бир-бирларига тенгдир. Озод қилинган қуллар эса бир-бирларининг тенгидир», деган ҳадиснинг исноди заиф. Энди Бурайра ҳақидаги ҳадисга келсак:
«أن النبي r قال لبريرة لما عتقت: قد عتق بضعك معك فاختاري»
«Пайғамбар с.а.в. Бурайра озод қилинган вақтда унга: «Сен билан бирга никоҳинг ҳам озод бўлди, ўзинг танла», дедилар». (Бу ҳадисни Доруқутний Оиша р.а. дан ривоят қилган). Бу ҳадис тенгликка далолат қилмайди. Чунки унинг эри қул бўлган. Агар қулга турмушга чиққан чўри озод қилинса, унга қулнинг зиммасида қолиш ёки никоҳини бузиш ихтиёри берилади. Унда тенгликка далолат йўқ.
Бурайранинг эри қул бўлганлигига далил Қосим Оиша р.а. дан қилган ривоятдир: Бурайра қулнинг хотини бўлган. Оиша р.а. уни озод қилганларида, Расулуллоҳ с.а.в. унга:
«اختاري فإن شئت أن تمكثي تحت هذا العبد, وإن شئت أن تفارقيه»
«Ўзинг танла, хоҳласанг бу қулнинг хотини бўлиб қолгин, хоҳласанг у билан ажрашгин», деб айтганлар. (Аҳмад ривояти). Муслим Урвадан, у эса Оиша р.а. дан ривоят қилган:
«أن بريرة أعتقت وكان زوجها عبداً فخيرها رسول الله ولو كان حراً لم يخيرها»
«Бурайра озод қилинди, унинг эри қул эди. Расулуллоҳ с.а.в. унга ихтиёр бердилар. Агар унинг эри ҳур бўлганда эди, Бурайрага ихтиёр бермаган бўлар эдилар». (Муслим ривояти).
Қуйидаги:
«لا تنكحوا النساء إلا من الأكفاء, ولا تزوجوهن إلا من الأولياء»
«Ўзларингизга тенг аёлларгагина уйланинглар ва аёлларни ўзларингизга яқин одамларгагина узатинглар» ҳадиси асоси йўқ, заиф ҳадисдир.
Юқорида келтирилган фикрларга кўра, тенглик лозимлигига далил бўладиган нусуснинг йўқлиги маълум бўлди. Тенглик ҳақида гапирувчи шахслар келтираётган нусуслар эса ботил нусуслар ёки уларни бирор жиҳатдан далил қилиб келтириб бўлмайди. Тенгликни шарт қилиш Расулуллоҳ с.а.в.нинг қуйидаги сўзларига зид келади:
«لا فضل لعربي على عجمي إلا بالتقوى»
«Арабнинг ажамдан ҳеч қандай афзаллиги йўқ, магар бўлса тақво биландир». (Аҳмад ривояти).
Шунингдек, Қуръоннинг қатъий матнига ҳам зид келади. Аллоҳ Таоло дейди:
إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ
– “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”. (Хужурот:13)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
13.01.2019
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми