| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

By htadmin
05.12.2018
1665
0
Share:

Аёлнинг ишлари (4)

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

بسم الله الرحمن الرحيم

Рукнимизнинг ўтган сонида муслима аёл уммат мажлиси аъзоси вазифасида ишлашини кўриб чиққан эдик. Мақоламизнинг ушбу сонида муслима аёл Уммат мажлиси аъзоси сифатида ўз раъйини билдириш мавзусини кўриб чиқамиз.

Аёл раъйини билдиришда хоҳлаган кишини ўз томонидан вакил қилиши ёки раъй билдиришда хоҳлаган киши томонидан вакил бўлиши мумкин. Демак, бу ишнинг жоизлигида ҳам ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Чунки никоҳ, савдо, ижара ва бошқа ишларда ўз томонидан вакил тайин қилиши ёхуд бу ишларда бошқа шахс томонидан вакил бўлишга ҳақлидир. Бу фақат баъзи бир нарсаларга хос бўлмай, балки барча нарсада шу жумладан раъй билдиришда ҳам умумийдир. Шунга кўра, аёл киши раъй билдиришда хоҳлаган кишини ўз томонидан вакил қилиши ва раъй билдиришда хоҳлаган киши томонидан вакил бўлиши мумкин.

Уммат мажлиси раъй билдириш мажлиси бўлгани сабабли ва унинг аъзолари раъй билдиришда бошқалар тарафидан вакил бўлганлари туфайли аёл киши уммат мажлисига сайловда қатнашиши ёки сайланиши жоиз. Яъни раъй билдиришда бошқа шахс тарафидан вакил бўлиши ёки бошқа шахсни вакил этиб тайинлаши мумкин.  Пайғамбар (с.а.в.) пайғамбар қилиб юборилганларининг ўн учинчи йилида, яъни ҳижрат қилган йилларида у зотнинг ҳузурларига етмиш уч эркак ва икки аёл келди. Улар Бани Мозин аёлларидан бири Умму Аммора бинти Каoб ва Бани Салама аёлларидан бири Асмо бинти Амр ибн Адий эдилар. Пайғамбар улар билан Ақабада учрашишга ваъдалашдилар. Кейин ярим кечаси бориб ҳаммалари тепаликка чиқишди. Улар билан бирга икки аёл ҳам чиқди.  Пайғамбар (с.а.в.) уларга:

أبايعكم على أن تمنعوني ما تمنعون به نساءكم وأبناءكم

“Мен сизларга аҳли аёлларингиз ва болаларингизни ҳимоя қилган нарса билан мени ҳам ҳимоя қилишларингизга байъат қиламан”, дедилар. Ибн Ҳиббон ривояти.  

Улар ҳам қуйидаги сўзларни айтиб байъат бердилар:

بايعنا على السمع والطاعة في عسرنا ويسرنا ومنشطنا ومكرهنا, وأن نقول بالحق أينما كنا, لا نخاف في الله لومة لائم

“Бизлар бойлик ва камбағалликда, хурсандчилик ва ғамгин ҳолатда ҳам қулоқ солиб итоат этишга, қаерда бўлсак ҳам ҳақни гапиришга ва Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка байъат бердик”. Аҳмад ва Насоий ривояти.

Ушбу иш сиёсий байъат эди. Аёл киши сиёсий байъат бериши мумкин экан, сайлаши ёки сайланиши ҳам мумкин бўлади. Зеро, байъат ҳам, сайлов ҳам бир хил иш бўлиб, бу иш ҳокимни танлаш ва унга итоат этишдир. Байъат билан сайлов бир хил иш эканлигига далил шуки, агар халифага байъат берилмаса, у шаръан халифа бўла олмайди. Уни халифа қиладиган нарса байъатдир. Демак, у том маънода халифани танлаш ҳамда унга қулоқ солиб итоат этишга аҳд қилишдир. Бу ўринда “Байъат фақатгина қулоқ солиб итоат этиш аҳдидир, чунки байъат бермаган кишилар ҳам халифалик қонуний тусга киргандан кейин унга қулоқ солиб итоат этишга аҳд берадилар”, деб айтилмайди. Зеро, байъат дастлаб танлаш ва қулоқ солиб итоат этишга аҳд қилиш бўлди. Байъат ўзаро розилик аҳди бўлгани учун, унда розилик шарт қилинади. Мана шу жиҳатдан байъат ва сайлов бир хил иш, деб ҳисобланади. Раъй билдириш учун аёл томонидан уммат мажлисида вакил бўладиган шахсни сайлаш албатта жоиз. Чунки аёл халифани, яъни ҳокимиятдаги энг юқори мансабдаги шахсни танлаши жоиз экан, демак, ундан қуйироқ мансабдаги шахсни танлаши албатта жоиз бўлади. Бу билан аёлнинг уммат мажлиси аъзоларини сайлаши шаръан жоиз эканлиги маълум бўлади.

Юқорида иккинчи Ақаба байъати аёл уммат мажлисига ўзидан бошқа шахсни сайлаши жоиз эканлигига далолат қилиши айтиб ўтилди.

Энди аёлнинг уммат мажлисига бошқа шахс тарафидан аъзо этиб сайланишига келсак, улар байъатдан бўшаганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг барчасига – эркагу аёлга қарата шундай дедилар:

أخرجوا لي منكم اثني عشر نقيباً يكونون على قومهم بما فيهم كفلاء

 “Менга ораларингиздан ўз қавмларига кафил бўладиган ўн икки нақиб (бошлиқ)ни чиқаринглар”. Бу эса барчалари томонидан сайланмоқликлари учун айтилган ул зотнинг буйруқлари эди. Буйруқ умумий бўлиб, унда эркакларни хослаб қўймадилар.  Сайланган кишиларнинг ичидан ҳам, сайлаган кишиларнинг орасидан ҳам аёлларни истисно қилмадилар. Хослаб қўйиш далили келмаган экан, умумий буйруқ умумийлигича қолаверади Буйруқ хослаб қўйилмаганлиги сабабли, у эркак ва аёлларнинг барчасини – улар сайлаган ёки сайланган бўлишларидан қатъий назар – ўз ичига олади.

Шунга кўра, аёлнинг уммат мажлисида аъзо бўлиши ва унинг аъзоларини сайлаши жоизлиги унинг раъй билдиришда бошқа шахс томонидан вакил бўлиши ва раъй билдиришда бошқа шахсни вакил қилиши жиҳатидан ҳамда иккинчи Ақаба байъати ҳадиси орқали собит бўлган.

Шўро эркак ва аёлнинг ҳаққи экани, ҳокимларни муҳосаба қилиш, маъруф ишларга буюриш ва мункар ишлардан қайтариш эркак ва аёлга фарз экани, насиҳат қилиш эркак ва аёл учун шаръий ҳукм қилингани, раъй билдиришда вакиллик эркак ва аёл учун жоизлиги, аёл ўз раъйига эга бўлиши ва бу раъй сиёсий, қонунчилик ёки бошқа соҳадаги раъй бўладими, бу раъйни билдиришга ҳақли экани ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Уммат мажлисининг вазифалари шўро (маслаҳат бериш), ҳокимларни муҳосаба қилиш, маъруфга буюриш, мункардан қайтариш ва мусулмонларнинг имомларига панд-насиҳат қилишга чеклангани ҳамда бу ишларнинг барчаси ҳокимият ишларидан бўлмай, фақат раъйга тааллуқли ишлар бўлгани сабабли аёлнинг уммат мажлисига аъзо бўлиши ва уммат мажлиси аъзоларини сайлаши жоизлигида ҳеч қандай шубҳа бўлмаслигини тақозо этади. Бироқ баъзи одамлар уммат мажлиси аъзоларини аёл сайлаши жоизлигига шубҳа билдириб: “Байъат сайлов эмас, балки қулоқ солиш ва итоат этишга аҳд қилишдир. Унда сайловнинг жоизлигига далил йўқ”, дейдилар. Лекин уммат мажлисининг иши раъй билдириш экани ва аёл раъй билдиришда хоҳлаган кишини вакил қилишга ҳақли экани собит бўлганига кўра, уммат мажлиси аъзоларини аёл сайлаши жоизлигида ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги лозим. Бундан ташқари, байъат фақат итоат қилиш аҳди эмас, балки дастлаб ўзаро розилик аҳди ва аҳдлашувчиларнинг розилик билан халифани танлашларидир.

Демак, байъат ва сайлов бир хил иш бўлиб, у иш халифани танлашдан иборат. Шунга кўра, аёл ҳокимларни сайлаш ва уларни танлашга ҳақлидир. Бунга аёллар байъати ҳақидаги собит бўлган ҳадис ҳам далил бўлади. Шундай экан, уммат мажлиси аъзоларини танлаш аёл учун албатта жоиз. Яна баъзи одамлар уммат мажлиси депутатлар мажлиси (парламент)га ўхшагани учун уммат мажлисида аёлнинг аъзо бўлиши жоизлигига шубҳа билдирадилар.

Бироқ уммат мажлиси депутатлар мажлисидан ўзгача экани маълум.  Зеро, уммат мажлиси раъй билдиради, депутатлар мажлиси эса ҳокимиятни бошқаради. Демак, улар бир-бирига ўхшамайди.  Шундай экан, уммат мажлиси депутатлар мажлисига ўхшамагани учун, уммат мажлисига аёлнинг аъзо бўлиши жоизлигида ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги лозим. Шу билан аёлнинг уммат мажлисида аъзо бўлиши ва уммат мажлисига аъзоларни сайлаши мумкинлигида шубҳа қолмади. Фақат ўз сўзида қаттиқ туриб олувчи ўжар, қайсарларгина бунда шубҳа қиладилар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

06.12.2018

TagsаёлАёлнинг ишлариИжараИсломда ижтимоникоҳСавдо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғута қирғини бутун инсоният пешонасидаги шармандалик тамғасидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тоғутларни илдизи билан қўпориш қанчалик кечикса зулм ва алам шунчалик ортмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммати Муҳаммад ўз бирдамлигини яна бир карра намойиш қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/