Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
20
Ҳаётни шакллантириш жараёнида ақидавий фикрлар инсонга таъсир кўрсатади ва шу асосда инсондаги ҳазорат (дунёқараш) шаклланади. Ҳазорат ўз навбатида инсонга ҳаётини шакллантиришда таъсир кўрсатади. Бундан маълум бўладики, ҳазорат инсондаги муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ҳазоратнинг шаклланиши тўғрисида гапириб ўтсак. Ҳар бир ақиданинг ўзига хос ҳазорати бўлиб, ақиданинг ҳаёт тўғрисидаги тушунчаларидан ҳазорат шаклланади. Шунинг учун ҳазоратга эътибор берилиши зарур, эътибор бермаслик мумкин эмас. Чунки ҳазорат ҳар бир ақидага хос тарзда шаклланар экан, бошқа ақидага эътиқод қилувчиларнинг ҳазоратини олишдан эҳтиёт бўлиш керак.
Капиталистик ҳазорат динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган бўлиб, давлат диндан ажратилган ҳолда бошқарилиши тўғрисидаги фикрат ҳам капиталистик ҳазоратнинг таркибидадир. Қолаверса, бу ақиданинг ҳаёт тўғрисидаги тасаввури моддий манфаатдорлик асосида шаклланган бўлиб, шунинг учун ҳаёт борасидаги аҳамиятли тушунчалар моддий манфаатдорликка қаратилади. Мисол учун бахт жисм лаззати ҳисобланиб, моддий бойликнинг кўплиги жисмнинг кўпроқ лаззатланишига имкон яратади, деб ҳисобланади.
Ислом ҳазорати тўғрисида Ислом низоми китобининг Ислом ҳазорати мавзусидан иқтибос келтирамиз:
“Ислом дунёқараши Аллоҳга имон келтириш, Аллоҳ борлиқ, инсон ва ҳаёт учун муайян низом белгилаб, шу қонунга мувофиқ уларни бошқаришига ишониш ва саййидимиз Муҳаммад с.а.в ни Ислом дини билан росул қилиб юборганига имон келтириш асосига қурилган. Яъни Ислом дунёқараши Ислом ақидаси асосига қурилган. Бу ақида эса Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ Таолодан эканлигига имон келтиришдан иборат. Демак, ақида дунёқарашнинг асосидир. Дунёқараш руҳий асосга қурилган.
Ислом дунёқарашида ҳаётнинг тасвирланиши эса, Ислом ақидасидан балқиб чиққан, ҳаётнинг ва инсоннинг ҳаётдаги ишларининг асоси бўладиган Ислом фалсафасида гавдаланади. Бу фалсафа – модданинг руҳ билан қоришувидан, яъни барча амаллар Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари воситасида юргизилишидан иборат бўлган фалсафа – ҳаёт тасвирининг асосидир. Инсоннинг амали моддадир. Инсон бир ишни ҳалол ёки ҳаром деган нуқтаи назардан амалга оширмоқчи бўлган чоғида ўзининг Аллоҳга боғлиқ эканлигини идрок қилиши эса руҳдир. Бунинг натижасида модданинг руҳ билан қоришуви ҳосил бўлади. Шунга биноан, мусулмоннинг амалларини юргизувчи омил Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларидир. Амалларни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари воситасида юргизишдан кўзланган ғоя эса, Аллоҳ Таолонинг розилигига эришмоқдир, асло манфаатдорлик эмас!’’
Энди Исломдаги бахт тўғрисидаги тушунча эса, Аллоҳнинг розилигига эришмоқдир, моддий бойлик инсон фитратида мавжуд бўлган ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжни қондиришдаги бир восита холос.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ.
01.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб