Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган ишми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган ишми?
(1-қисм)
Бугунги кунда муқаддас динимизни яна оёққа туришини ёқтирмайдиган ғанимларимиз томонидан бу умматнинг зеҳнида ривожлантираётган ноҳақликлардан бири: «Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган иш», деган фикрдир. Бундан мақсад мусулмонларни ушбу ҳақиқатдан ноумид қилишдир. Агар одамлар бирор ишни амалга оширишдан ноумид бўлса, у ишни рўёбга чиқариш учун ҳаргиз ҳаракат қилмай, ўрнига ундан кўра қуйироқ ишга рози бўлади.
Шунинг учун мустамлакачилар чалғитиш ва қирғин қилишга қаттиқ эътибор қаратди, мусулмонлар орасида низо ва адоватларни қўзғади. «Мустақиллик» ва «ўз тақдирини ҳал қилиш» ниқоби остида мусулмонларни бўлиниш ҳақидаги фикрлар билан суғорди. Оқибатда Ислом Уммати бир неча майда бўлакларга бўлиниб кетди ҳамда Ғарбнинг сақофат ва қонунларига нисбатан турли мойилликлар пайдо қилинди. Ҳокимлар ўз билимсизлиги сабабли фикр деб номлаб олган ботилликларни мусулмонлар орасида кенг ёйди. «Мусулмонларнинг тиллари, ирқий ва миллий қонун-қоидалари турлича, демак, уларнинг муаммолари ҳам ҳар хил бўлади», каби фикрларни тарқатди. Аслида бундай муаммони уларнинг ўзи келтириб чиқаради. Ҳокимлар «низони ҳал қилиш», «инсон ҳуқуқлари», «ўз тақдирини ўзи белгилаш», «демократия» ва шунга ўхшаш барчага маълум баҳоналар билан Ислом Умматининг бирлиги фикратини йўқ қилиш ва унга ёт бўлган бўлиниш фикратини сингдиришга қаттиқ киришди.
Ҳар бир мусулмон идрок қилиб, унинг асосида ҳаракат қилиши вожиб бўлган нарса шуки, ирқи ёки тили турли бўлиши ва сони қанча бўлишидан қатъий назар, Ислом Уммати битта Умматдир. Бу айни ҳақиқат ва шаръан вожиб ишдир. Агар бу нарса ҳозир рўёбга чиқмаса ҳам, унинг олдида кўп тўсиқлар бўлса ҳам, мусулмонлар уни рўёбга чиқаришга ва бу йўлдаги барча тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қилишлари вожиб.
Агар мусулмонларнинг баъзилари ёки уларнинг кўпчилиги алданиб қолиб, ўзаро ёмон кўриш ва узоқлашишга сабаб бўладиган фикрларни кўтариб юрган бўлсалар, бу ботил ва чалғитишларни йўқ қилиш ҳамда тўғри Исломий тушунчаларни пайдо қилиш учун уларни Исломга даъват қилиш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиш вожиб бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз каломида айтади:
وَاعْتَصِمُوا بحِبلِ اللَّهِ جمَيعًا وَلاَ تـَفَرَّقُوا
– “Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз”, (Оли Имрон:103)
إِنمَّا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَة
– “Албатта, мўминлар ака-укадирлар”, (Хужурот:10)
إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتـْقَاكُمْ
– “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”, (Хужурот:13)
وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتـَّقُونيِ
– “Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни динингиз) бир миллат (яъни Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингизман, бас, Мендангина қўрқингиз!” (Мўминун:52)
Ал-Ваъй журналидан фойдаланилди
Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
01.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!