Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Ухуд жангига кетиш олдидан Ҳазрати Умар акаси Зайд ибн Ҳаттобни ёнига чақириб, совутини унга берди.
- Буни нима қиламан, Умар?
- Анави совутдан яхшироқ, шуни кияқол.
- Ўзинг-чи?
- Мен сеникини кияман.
Зайднинг юзларида ёш пайдо бўлди. Кўнгли кўтарилди. Укаси берган совутни олиб кийди:
- Кўнглинг тўлдими, укажон?
- Ҳа.
- Миннатдорман. Аллоҳ рози бўлсин.
Бир оздан сўнг Зайд совутни ечиб, укасига узатди:
- Ол. Ўзинг кий.
- Нега, ака?
- Сендаги менга бўлган туйғулар менда ҳам бор. Мен ҳам сени жонимдан ортиқ кўраман.
Сен менга раво кўрганингни мен ҳам сенга раво кўраман (Ибн Саъд, “Табақот”).
Сўнгра Зайд совутини кийиб, ҳануз унинг совутини кийишдан умидвор кўз тикиб турган Умарга ака сифатида амр берди:
- Қани, кий совутингни!
Ака-ука ана шундай ажойиб кайфиятда жангга киришдилар.
* * *
Жанг олдидан Расулуллоҳ с.а.в. камончиларга:
“Душманни олдимизга солиб қувганимизни, улардан қолган ўлжани қўлга киритганимизни кўрганингизда ҳам, мендан рухсатсиз жойингиздан жилманг! Душман бизни мағлуб қилганини, ўликларимизни қушлар чўқишни бошлаганини кўрсангиз ҳам, жойингиздан жилманг!”, — дедилар.
Лекин қўмондоннинг буйруғига қулоқ солмай, эгаллаб турган ўринларини тарк этган ўқчилар ўзларининг аҳмоқона ҳаракатлари билан деярли қўлга киритилган ғалабани мушрикларга тортиқ қилиб юбордилар. Бундан эса, мусулмон қўшини қаттиқ саросимага тушди. Баъзилар: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлган бўлсалар, ҳаммаси тамом бўлибди”, деб жанг майдонини тарк эта бошлади. Ҳазрати Умар, акаси Зайд ва яна бир қанча саҳобалар эса: “Модомики, Расулуллоҳ ўлган эканлар, қиличларимиз сингунча, ўзимиз шаҳид бўлгунча жанг қилиб, у зотга етишамиз”, дейишди. Бироқ бир оз вақтдан сўнг Ҳазрати Умар Расулуллоҳ с.а.в. нинг тирик эканларидан хабар топгач, ёнларидан жой олди.
Жанг кутилмаган натижа билан тугади. Расулуллоҳ с.а.в. нинг буйруқларига бўйсунмаган баъзи мусулмонлар бир умрга ёддан чиқмайдиган, деярли қўлга киритилган ғалаба ўрнига келган мағлубиятга сабабчи бўлдилар.
Абу Суфённинг “Яшавор, Ҳубал, энг олий сенсан, Ҳубал”, деб қичқиришлари бошқа мўминлар каби Ҳазрати Умарнинг ҳам юракларига наштардек ботди. Кейинроқ Абу Суфён:
Орангизда Муҳаммад борми? Орангизда Абу Бакр борми? Орангизда Умар борми? — деб қийқирди. Жавоб бўлмагач, “Демак, ҳаммаси ўлибди”, деган эди, бу сўз Ҳазрати Умарнинг сабр косасини тўлдирди:
Ҳой, ҳадеб валдирайверма! Ҳаммамиз соппа-соғмиз, шу ердамиз, — деб жавоб қайтарди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
06.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми