ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(25-бўлак)
Барча пайғамбар ва Расуллар келтирган далиллар борлиқ оятларидир. Муҳаммад с.а.в дан бошқа бирор пайғамбар мўъжиза сифатида танзилий оятларни келтирмаган. Довуд А.нинг мазмурлари (пластирдаги диний оятлардан бири) Иброҳим ва Мусо саҳифалари, Инжил – гарчи булар танзилий бўлсаларда – бироқ мўъжиза оятлари бўлмаган, яъни ўзларининг ҳақ пайғамбар эканликларига далил қилиб олишга қавмларини чорлаган мўъжиза бўлмаганлар. Улар фақат аҳком ва эътиқодлар олиниши учун ўрганиладиган шариатлардан ўзга нарса эмас эди.
Аммо Қуръон оятларининг икки жиҳати мавжуд бўлиб, биринчиси Холиқнинг борлигига ва Муҳаммад с.а.в нинг ҳақ пайғамбар эканлигига далолат қилувчи мўъжизалик жиҳати бўлса, иккинчиси аҳкомлар ва ақидалар олинадиган ташриъий жиҳатдир. Демак, жамики пайғамбар ва Расулларга берилган мўъжиза оятлари борлиқ оятлари бўлган бир пайтда, ёлғиз Расулуллоҳ с.а.в.гагина мўъжиза сифатида танзилий оятлар нозил қилинган. Бунинг ҳикмати шуки, барча пайғамбар ва Расуллар муайян муддатга ва ўз қавмига хос қилиб юборилган эди. Агар пайғамбарлик муддати тугаса ва ундан сўнг янги пайғамбарлик келса, собиқ пайғамбарнинг мўъжизасига ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган. Чунки унинг шариатига амал қилиш ҳам ўз ниҳоясига етган. Ва ўз навбатида шу шариатни олиб келган пайғамбар мўъжизасига ҳам эҳтиёж қолмайди. Шундай қилиб, пайғамбарларнинг мўъжизалари вақтинча бўлиб, пайғамбарлик билан бошланиб, унинг ниҳояга етиши билан тугаган. Бу сарвари олам Расулуллоҳ с.а.в.дан ўзга барча пайғамбар ва Расуллар ҳаётидаги узлуксиз қоида эди. Ул зот то қиёматгача нубувват муддати ниҳояланмайдиган танҳо пайғамбардир. Шунинг учун ҳам ул зотнинг мўъжизалари, нубувватлари онлиқ абадийдир. Бунинг учун эса, оят яъни мўъжизалар боқий ва танзилий бўлиши лозим. Ўтган барча пайғамбар ва Расулларнинг мўъжизаларида эса, бу сифат кўринмайди. Эндиликда мўъжизаларининг Қуръоннинг танзилий оятларидаги хабаригина қолган. Агар бу ҳам қолмаганда эди, уларнинг мўъжизалари ҳақида тафаккур қилишга бўлган буйруқ ҳам йўқ бўлар эди. Пайғамбар ва Расулларнинг қиссаларига назар солиш, аслида уларнинг борлиқ оятлари бўлган мўъжизаларига қарашдир, лекин улар борлиқ қонунларига тескари бўлган мўъжизалардир.
Шундай экан, борлиқ оятларида фикр қилиб, иймон ва ишончга эришишгани каби пайғамбар ва Расулларнинг мўъжизаларида ҳам тафаккур қилмоқ даркор.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ