Бегуноҳ маҳбуслар икки ўт орасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бегуноҳ маҳбуслар икки ўт орасида
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ҳалабнинг ғарбий чеккасида жойлашган Артоб шаҳрида «Бегуноҳ маҳбуслар икки ўт орасида» номи остида намойиш уюштирдилар. Намойиш иштирокчилари «Маҳбусларни бомбардимон остида қолдириш қасддан қотилликка қўл уришдир. Сўзи ёки қарори билан бу қоттилликда қатнашганларнинг барчаси Аллоҳга уларнинг қони билан йўлиқади», дея ёзилган плакат кўтариб чиқдилар. Бегуноҳ маҳбуслар бугун хатардадир. Шаҳар ва қишлоқларни ҳимоя қилишга ожизлик қилган киши асло маҳбусларни ҳимоя қила олмайди. Яна бир плакатда «Зулм қиёмат кунидаги зулматдир… Ҳақ сўзни айтиб қамалган маҳбусларни озод қилинглар», дея ёзилган.
Бошқа бир плакатда эса, Артоб аҳлига «Сизлар қўзғолоннинг ғарбий Ҳалабдаги томирисиз, сизларнинг эркин овозингиз қани?!» дея савол ташланган. Идлибнинг шимолий чеккасидаги Дер Ҳассон қишлоғида ҳам жумъа намозидан сўнг намойиш бўлди. Намойиш иштирокчилари Таҳрири Шом ҳайъати қамоқхоналаридаги ноҳақ қамоққа олинган қишлоқ оқсоқолларини ва бошқа маҳбусларни озод қилишни талаб қилишди. Калали шаҳарчасидаги Али ибн Абу Толиб масжиди олдида бўлиб ўтган намойишда ҳам маҳбусларни озод қилиш ҳамда гуруҳ етакчилари ва хавфсизлик кучларини қулатиш талаб қилинди. Намойишчилар ўз шиорлари орқали «Бизнинг ҳаракатимиз ўз кучимизни қайта тиклаш ва қўзғолонимиз йўлини тўғрилаш учун ташланган муборак қадамнинг бошланишидир», дея таъкидладилар. Жумъа кечасида ҳам Калали аҳолиси гуруҳ етакчиларига ва уларнинг хавфсизлик кучлари ва ҳукуматларига қарши намойишга чиқди. Айни ўша вақтда Идлиб чеккасидаги Атма шаҳарчасида ҳам «Шом қўзғолони учун Исломни ҳакам қилишдан бошқа нажот йўли йўқ», номи остида тунги намойиш бўлиб ўтгани қайд этилди.
Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ