ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(15-бўлак)
Муслим ва Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: «Марямни ўғли Исога энг яқин одам – менман деди, пайғамбар алайҳи-с-салом. Яқинлигингиз қандай, ё Расулаллоҳ, дея савол берди Асҳоблар. Пайғамбарлар ота бир, она бошқа ва динлари бир хил ака-укалардир. Исо билан менинг ўртамда пайғамбар йўқ», деди Расулуллоҳ.
Динларнинг асл мазмун-моҳияти оят ва ҳадисларда «дин» сўзи билан ифодаланади. Аллоҳнинг борлигига, унинг Парвардигори олам эканига иймон келтирмоқ, ибодат қилмоқ, Унинг улуғлигига ҳамду-сано айтмоқ динларнинг асл мазмунидир. Қуръондаги энг улуғ сура – Фотиҳа сурасининг бошланиш қисмида шу мазмун-моҳият фасоҳат билан зикр қилинган.
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
– “Ҳамду-сано бутун олам Парвардигори Аллоҳга”.
Парвардигори олам – дегани барча махлуқотни яратган Яратувчиси ва Эгаси мавжуд демакдир. Яратувчи ва Эгаси бўлган Парвардигор Аллоҳдир. Аллоҳ маъбуд, яъни ибодат қилинувчи, деган маънони билдиради. Бу Парвардигори илоҳ ҳамду-санога лойиқдир. Бу тўрт сўзда динларнинг асл мазмун-моҳияти зикр этиляпти. Аллоҳ жалла мин қоил сураи «Зумар»да марҳамат қилади:
اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُتَشَابِهًا مَثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ
– “Аллоҳ энг гўзал сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келувчи бир Китоб – Қуръон этиб нозил қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари-баданлари ҳам, диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар-мойил бўлур“. (39:23)
Энг улуғ сура – Фотиҳа сураси шу тўрт сўз билан бошланиши ва намознинг ҳар бир ракаатида уни қироат қилишнинг фарз этилиши бежиз эмас.
Демак, ҳар бир мусулмон, хусусан, даъват етказувчи иймони баркамол бўлиши учун Аллоҳнинг Қуръон ва борлиқдаги оятлари ҳақида фикр юритиши зарур.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ