Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Муборак Рамазон ойининг қутлуғ кунларида Андижонлик машҳур қорилар устози, Ҳофизи Қуръон Сирожиддин қори ака 69 ёшида Роббисига омонатини топширгани ҳақида қайғули хабар тарқалди. Марҳум қори акамиз узоқ йиллар давомида Аллоҳнинг динига баракали хизматда бўлганлари билан халқ орасида таниқли уламоларимиздан бири эди. Бу киши умрининг кўп қисмини Қуръон тиловати, уни ёшларга таълим бериш ва Ҳофизи Қуръонлар етиштиришга бағишладилар. Албатта, бу устозни Росулуллоҳ ﷺнинг: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, деган муборак сўзларини маҳкам ушлаб амал қилганлари натижасидир. Шунингдек, қори ака Аллоҳ таоло ҳар қандай замон ва маконда, ҳар қандай ёмон бошқарувлар остида ўз динини ёядиган тақволи холис кишиларни чиқариб беришига яққол намуна бўла оладилар.
Биз Аллоҳ таолодан яна Сирожиддин қори акадек Ҳофизи Қуръон устозларни етиштириб чиқаришини сўраб дуога қўл очамиз. Биродаримизни дин учун қилган хизматларини даргоҳида қабул қилиб, уни Ўз раҳмати билан буркашини, жойларини Фирдавси аълодан қилишини сўраймиз. Биродаримизнинг аҳли ва фанзандларига, бошқа яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз ҳамда уларга Аллоҳдан офият ва гўзал сабр сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда вожиб бўлган энг муносиб ушбу сўзни айтамиз:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!