Қуръон боғларига саёҳат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қуръон боғларига саёҳат
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 130-131-132-133-134 оятлар тафсирининг иккинчи қисми давоми ва учинчи қисмини кўриб чиққан эдик, бу сонда тўртинчи қисмни кўриб чиқишни бошлаймиз.
4-Яҳуд ва насоролар Аллоҳга бўҳтон қилишиб, улардан ҳар бири пайғамбарлар бизнинг динимизда бўлишган, дейишади. Бу гапни Иброҳим а.с. ҳақида ҳам айтгандилар. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ Таоло уларнинг бу гаплари ноҳақ гап эканини кўрсатиб берди. Улар Яъқуб а.с. ҳақида ҳам шундай дедилар. Аллоҳ бу даъво ҳам ноҳақ эканини кўрсатиб, уларнинг Яъқуб а.с. вафот этаётган пайтида унинг олдида бўлмаганликларини айтади. Агар ўша ерда бўлганларида Яъқуб а.с.нинг уларнинг ўзгариб, бузилиб кетган динларида эмас, Аллоҳга бўйсунувчи мусулмон бўлганларини, ўзидан кейин қолаётган болалари у кишига унинг динида, оталари Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ а.с.лар динида давом этишга, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга, бўйсунишга, итоат этишга ваъда бераётганларининг гувоҳи бўлар эдилар.
(أَمْ كُنْتُمْ ) (أًمْ ) мунқатиъ – узилган. Шунинг учун балки маъносида. Шу билан бирга унинг ичида инкорни ифодаловчи ҳамза (-ми) мазмуни ҳам бор. Балки сўзи олдинги оятдаги васиятни баён қилиш ҳақидаги биринчи гапнинг тескари маъносини англатади. Кейин эса, янги гапга ўтилиб, яҳуд ва насоролар Яъқуб бизнинг динимизда бўлган, деганлари учун танқид остига олиняпти. Араблар ёки сўзини сўроқ маъносида ҳам ишлатадилар, (бу сўз ўзбек тилида ҳам гоҳида сўроқ маъносида қўлланади). Бунинг учун бир гап ўтган бўлиб, кейинги гап бошланаётган бўлиши керак.
الم * تَنزِيلُ الْكِتَابِ لَا رَيْبَ فِيهِ مِن رَّبِّ الْعَالَمِينَ * أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ بَلْ هُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوْماً مَّا أَتَاهُم مِّن نَّذِيرٍ مِّن قَبْلِكَ لَعَلَّهُمْ يَهْتَدُونَ
– “Алиф, Лом, Мим. Бу Китобнинг (яъни Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз барча оламларнинг Парвардигори томонидадир. Балки «Уни (Муҳаммаднинг ўзи) тўқиб олган», дерлар? Йўқ, У (яъни Қуръон) сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган қавмни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан (нозил қилинган) ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар”. (Сажда:1-3)
(شُهَدَاءَ гувоҳлар). Шаҳид сўзининг кўплиги. Гувоҳи бўлиш дегани ўша жойда мавжуд бўлиш, кўриб туриш маъносини англатади. Яъни Яъқуб а.с. вафот этаётган ва ўғилларидан қайси динга эргашишлари ҳақида сўраётган пайтида унинг олдида бўлмагансизлар-ку? Шундай экан, нимага асосланиб бундай даъвони қиляпсизлар?
(مَا تَعْبُدُونَ مِن بَعْدِي мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?). Яъни мен ўлганимдан кейин нимага ибодат қиласизлар? Мана шу ерда савол учун (مَا) сўзининг ишлатилиши Яъқуб а.с. болаларининг ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиламиз, деган жавоблари тақлид ёки отасининг кўрсатмасига қараб эмас, ақлий қаноатдан, ҳақиқий имондан келиб чиқиб берилган жавоблигига далолат қилади. Гўё уларда олдин бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бўлмагандай. Улар тақлиддан эмас, эътиқоддан келиб чиқиб жавоб бераётгандай. Араблар ноаниқ нарсалар хусусида сўрашганида (турдош отларга нисбатан) нима сўзини қўллашади. Аниқ нарсани сўрашганида эса, (атоқли отларга нисбатан эса) ким сўзини ишлатишади ва бу сўз фақат ақлли жонзотга нисбатангина қўлланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
10.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ