| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ислом билан яшаш инсон имкониятидаги ишдир

Ислом билан яшаш инсон имкониятидаги ишдир

By htadmin
18.05.2019
1305
0
Share:

Ислом билан яшаш инсон имкониятидаги ишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Инсон табиатан келажагини ўйлаб яшайди, яъни қандай ишга қўл уришидан қатъий назар келажагини ўйлайди. Масалан, уй қурмоқчи бўлса, уни мустаҳкам, табиат ҳодисаларига дош берадиган, барча қулайликларга эга ҳамда узоқ йилларни кўзлаб ҳаракат бошлайди. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, оз бўлса-да ўзи хақида фикр юритадиган инсон ўзининг ўлимидан сўнгги ҳолати хақида фикр юритади.  Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ инсонни бу дунёга келтирди ва ўлимдан сўнг қиёматда қайта тирилтиради. Инсонни бу дунёда қайси низом билан яшашини ҳам Аллоҳ белгилаб берди. Бу низом билан, яъни Ислом билан яшаш эса, ҳар бир иймон даъвосидаги инсонга фарзи айндир. 

Ушбу фарзни амалга ошириш борасида бугунги инсонларда кўплаб мубҳамликлар мавжуд бўлиб, улардан қутулишнинг ягона йўли бор. Яъни инсонлар Қиёматда қайси амаллари учун жавоб бериши ва қайси амаллари учун жавоб бермасликларини тўғри ечиб олсалар, мубҳамлик гирдобидан қутуладилар. Қуйида шу масалага ойдинлик киритамиз.

Инсон тарафидан амалга ошириладиган ишлар чуқур тадқиқ қилиб кўрилса, шу нарса маълум бўладики, инсон икки доира ичида яшайди. Бу икки доиранинг бирида инсон ҳукм юритади, бу доира инсоннинг тасарруфи остида бўлади. Бу доира ичида инсон ҳамма ишлари-амалларини ўзининг тўла ихтиёрига кўра амалга оширади. Иккинчи доира инсон устидан ҳукмронлик қилади. Бу шундай майдонки, инсон унинг ичида ўз ихтиёрига эга бўлмаган ҳолда яшайди. Бу доирада – хоҳ инсон тарафидан амалга оширилган ёки бошқа тарафидан шу инсонга нисбатан содир қилинган бўлсин – унинг ихтиёрига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган амаллар содир бўлади. Инсонга ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган ишларга унинг ҳеч қандай дахли йўқ, уларнинг содир бўлишида инсон ҳеч бир жиҳатдан иштирок этмайди. Бундай ишлар икки турга бўлинади: Биринчиси: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган ишлар. Иккинчиси: Инсон ихтиёрига бўйсунмайдиган ва улардан инсон ўзини мудофаа қила олмайдиган ҳамда табиат қонунлари тақозо этмайдиган ишлар. Вужуд-табиат қонунлари тақозо этадиган ишлар инсонни табиий қонунларга бўйсунишга мажбур этади. Инсон бу воқеа ва ҳодисалар билан келишишга мажбур. Масалан, инсон бу дунёга ўз ихтиёрисиз келди ва бу дунёдан ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кетади. У ҳеч қандай воситасиз, ўз жисми билан, ҳавога парвоз қила олмайди, ўзининг табиий вазни билан сув сатҳида юра олмайди. Инсон қиёфасининг шаклини ҳам, қадди-қоматини ҳам ўзи хоҳлаган суратда ярата олмайди. Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ вужудга келтиради. Аллоҳ Таоло тарафидан яратилган инсоннинг бу ишларга ҳеч қандай таъсири ва алоқаси йўқ. Чунки бутун борлиқ қонунларини яратиб, табиатни бу қонунларга бўйсундирган Аллоҳ Таолодир. Борлиқ бу қонунлар асосида ҳаракат қилади, ундан четга чиқиш имкониятига эга эмас.

Инсоннинг имконияти бўлмаган, ўзини ҳимоя қила олмайдиган ва борлиқ-табиат қонунлари ҳам тақозо этмайдиган ишлар – инсоннинг ўзи томонидан содир бўладиган ёки унга қарши содир қилинган бўлса ҳам – мажбурий ҳолда рўй бериб, инсон ўзидан мутлақо даф қила олмайдиган ишлардир. Масалан, девор устида турган киши иккинчи бир кишининг устига йиқилиб, уни ҳалок қилгани ёки бир киши қушни мўлжаллаб милтиқдан ўқ узиб, ўзи билмаган ҳолда бошқа бир кишини ўлдириб қўйгани каби. Ёхуд бартараф этиш мумкин бўлмаган, тўсатдан ишдан чиқиш натижасида поезд, тайёра ёки автомашина ҳалокатга учраб, бунинг натижасида йўловчилар ҳалок бўлгани каби ва шунга ўхшаш бошқа мисоллар.

Инсон тарафидан содир бўлаётган ёки унга қарши содир қилинаётган бундай ишлар, гарчи борлиқ-табиат қонунлари уларни тақозо этмаса-да, инсон тарафидан ёки унга қарши унинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Юқоридаги ишларнинг ҳаммаси инсон ихтиёрсиз ва имкониятсиз бўлган доирадаги ишлардир. Инсонга ҳукмронлик қилаётган ушбу доирада рўй берган ишларнинг ҳаммаси қазо деб аталади. Чунки ёлғиз Аллоҳ Таолонинг Ўзи буларнинг содир бўлишига ҳукм чиқарган, яъни қазо қилган. Шу сабабли, бу каби ишларда инсонга нисбатан қандай фойда ё зарар бўлмасин ёки инсон уларни яхши ёки ёмон кўрсин, Аллоҳ Таоло олдида сўроқ қилинмайди, яъни бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни ягона Аллоҳ Таолонинг Ўзи билса-да, бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни инсон ўз тафаккурига яраша тушунса-да, улар учун сўроқ қилинмайди. Чунки у бу ишларга таъсир қила олмайди, улар ҳақида ёки уларнинг қандай вужудга келиши ҳақида ҳеч нарса билмайди, уларни ўзидан даф ҳам қила олмайди, ўзига жалб ҳам қила олмайди. Инсон бу қазога ва у Аллоҳ тарафидан ижро қилинган амал эканига имон келтирмоғи зарур. Бу инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доирада рўй берадиган ишларга нисбатан кузатилган тушунчалардир.

Инсон ўз ихтиёрига эга бўлган, ўзи ҳукмронлик қиладиган доирада эса, хоҳ Аллоҳнинг шариати бўлсин, хоҳ бошқа қонунлар бўлсин, инсон ўзи танлаган тузум асосида, ўз хоҳиш-иродасига эга бўлган ҳолда яшайди. Бу доирада инсон томонидан ёки унга қарши содир бўладиган ҳамма ишлар фақат унинг хоҳиш-иродаси билангина рўй беради. Масалан, у хоҳлаганидек юради, ейди, ичади, хоҳлаган вақтида сафарга отланади ва шунингдек, хоҳлаган вақтида бу ишлардан бош тортади. У хоҳлаганидек олов ёрдамида ёқади, пичоқ ёрдамида кесади, хоҳлаганидек инсон нави талаб этадиган эҳтиёжларини ва мулкка эгалик қилиш эҳтиёжини ҳамда узвий эҳтиёжларини қондиради. Буларнинг ҳаммасини ўз ихтиёри билан бажаради. Ёки бу ишлардан ихтиёрий равишда бош тортиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон бу доирада қилган ишлари учун жавобгардир.

Юқоридаги мулоҳазалармиздан хулоса қиладиган бўлсак, ғайриисломий  жамиятда туғилишимиз  ўз ихтиёримиздан ташқаридаги иш бўлса-да, Ислом талаб қилганидек яшашга интилишимиз ўз ихтиёримиздаги иш бўлиб қолади. Яъни аксар инсонлар айтганидек, тоқатимиздан ташқари эмас, айни тоқатимиздаги ишдир. Агар Ислом низомлари билан яшаш инсон тоқатидан ташқари бўлганда, Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киром р.а. лар бунга қўл урмаган бўлар эдилар. Хулосаларимиздан яна бири шуки, ихтиёримиздан ташқари бўлаётган ишлар (қазовий ишлар) Аллоҳнинг иродаси билан бўлмоқда, яъни ихтиёримиздаги ишларга умуман алоқаси йўқ. Мисол учун, Аллоҳ ҳар бир инсон ўлими муддатини, ҳолатини белгилаб бўлган. Инсон қандай яшашидан, яъни ихтиёран қайси тузумда ёки қандай иш қилишидан қатъий назар, буни ўзгартира олмайди, чунки бу иш инсоннинг ихтиёридан ташқаридаги иш ҳисобланади. Шунингдек, барча инсонни ихтиёридан ташқари ишларга ҳам шундай назар ташламоғимиз керак. Муҳими бу ишлар учун инсон қиёматда жавоб бермайди. Инсон агар шу муҳим масалаларни ечиб олса, у қўрқоқдан мард, шижоатли инсонга айланади. Чунки қўрқоқлик умрни узайтирмаслигини ва ботирлик умрни қисқартирмаслигини инсон аниқ ва тиниқ ечиб олган бўлади. Шундай экан, Ислом билан яшашга ҳаракат қилиш ҳар биримизнинг имкониятимиздаги иш бўлиб қолади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Ислом низоми” китобидан фойдаланилди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

18.05.2019й

TagsИслом билан яшашИслом низоми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин маъмурияти одамларни қашшоқлаштиришни давом эттирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Путин Сурияда АҚШга хизмат қилиш орқали халқаро ва регионал муаммоларини бартафар қилишда унинг мурувватига эришаман деб ўйламоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Холислик мўминни жаннатга етаклайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/