Ақлнинг Исломдаги ўрни

Ақлнинг Исломдаги ўрни
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ақида учун асос бўлиб, шаръий ҳукмларда тушуниш учун воситадир. Аммо шаръий ҳукмларни ўзгартирувчи эмасдир. Ислом ҳар бир нарсани ўз ўрнида ишлатишни талаб қилганидек, ақлни ҳам ўз ўрнида ишлатишни вожиб қилди. Яъни унинг ишлаш ўрни ақидани текшириш ҳамда шаръий ҳукмларни тушунишдир. Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз каломида бир неча ўринларда талаб қилган.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللّهُ قَالُواْ بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلاَ يَهْتَدُونَ
– “Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз”, дейилса, улар: “Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз”, дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!”
Яна айтади:
بَلْ قَالُوا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِم مُّهْتَدُونَ
وَكَذَلِكَ مَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ فِي قَرْيَةٍ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِم مُّقْتَدُونَ
قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكُم بِأَهْدَى مِمَّا وَجَدتُّمْ عَلَيْهِ آبَاءكُمْ قَالُوا إِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُم بِهِ كَافِرُونَ
– “Балки улар: Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз, дедилар. (Эй Муҳаммад), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: “Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз”, деганлар. (Шунда пайғамбарлари уларга) “Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?” деганида, улар: “Албатта бизлар, сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз”, дедилар”. (Зухруф:22-24)
Ушбу оятлардан очиқ маълум бўляптики, Ислом ақидасини ақлий далил асосида ёки асли ақлда асосланган нақл асосида қабул қилиш фарздир.
Аммо шаръий ҳукмларга эса, мутлақ таслим бўлишни, ҳатто кўнгилларида ҳеч қандай норозилик қолмасдан, тўла розилик билан қабул қилишни Аллоҳ Таоло вожиб қилмоқда.
Шунинг учун Шариат қонунларини бутунича ёки унинг қатъий исбот қилинган муфассал қонунларини инкор қилиш куфрдир. Бу қонунлар ибодатлар, муомалалар, уқубат (жазо чоралар) ёки емак-ичмакларнинг қайси бирига тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.
Аллоҳ Таолонинг
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ
– “Намозни ўз вақтида адо қилинг”, (Бақара:43)
оятини инкор қилиш,
Ёки
وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
– “Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди”, (Бақара:275)
оятини инкор қилиш каби,
Ёки
وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا
– “Ўғрининг – хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин қўлларини кесинглар”. (Моида:38)
оятини инкор қилиш каби,
Ёки
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
– “Сизларга ўлик, қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳга бағишлаб сўйилмаган жониворлар ҳаром қилинди”, (Моида:3)
оятини инкор қилиш каби барчаси куфрдир.
Шариатга ишониш-имон келтириш ақлга боғлиқ эмас. Балки Аллоҳ Таоло тарафидан келган Шариат қонунларининг барчасига мутлақ таслим бўлиш лозимдир.
Аллоҳ Таоло айтади:
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً
– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
28.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ