| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Шарқий Туркистон (Шинжон) нима сабабдан Хитой учун муҳим аҳамиятга эга?

Шарқий Туркистон (Шинжон) нима сабабдан Хитой учун муҳим аҳамиятга эга?

By htadmin
03.06.2019
1421
0
Share:

Шарқий Туркистон (Шинжон) нима сабабдан Хитой учун муҳим аҳамиятга эга?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Хитойнинг мусулмонларга қилаётган жабр-зулмлари кўлами бутун дунё миқёсида мислсиз даражададир. Ўтган йили бутун дунё Хитойнинг ғарбий чеккасидаги лагерларда сақланаётган уйғур мусулмонлари ҳақидаги кўплаб хабар ва видеоларга гувоҳ бўлди. Бу масалада ўзининг сиёсий мақсади бўлган Ғарб ОАВ босимининг ортиши натижасида, Хитой режими ёвуз ҳақиқатни тан олишга мажбур бўлди – мамлакатда уйғурлар учун концентрацион лагерлар тармоғи қурилган ва улар амалда ишлаб турибди.

Хитойнинг “Синхуа” давлат ахборот агентлиги 2018 йилнинг 13 октябрь куни Хитой мулозимидан иқтибос келтириб, унда “ханлаштириш” (яъни хитойлаштириш)ни қўллаб-қувватлаш ҳамда “динга ҳаддан ортиқ мойиллик” дан халос бўлиш зарур, дейилади. Хитой ўзининг шиддатли иқтисодий ўсишига қарамай, у ўзи учун нафақат стратегик, балки ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланадиган бу нотинч минтақа билан узлуксиз курашиб келган.

Шинжон – уйғур автоном райони, Хитойнинг шимолий-ғарбида жойлашган, у 1.6 млн км2 майдонни эгаллайди. Саккизта давлат билан чегарадош бу минтақа Хитойнинг олтидан бир қисмига тўғри келади. Ҳозирда Шинжонда 13 хил турли этник гуруҳлардан иборат 21 миллион аҳоли истиқомат қилмоқда, улардан энг йириги уйғур мусулмонларидир.

У тарихдан Шарқ ва Ғарб ўртасида иқтисодий ва маданий  алмашинувнинг асосий маркази бўлган ҳамда Ипак йўлининг муҳим қисмини эгаллаган. XIX асрда европа империализмининг кучайиши Марказий Осиёда Россия ва Британия империясини кенгайишига олиб келди. Россия империяси бир аср давомида Хитойнинг шимолий чегаралари бўйлаб ўз таъсирини кучайтирди. Натижада Цинь сулоласи минтақани ўз назоратига олди ва 1884 йилда Шинжонни Хитойнинг расмий вилояти деб эълон қилди.

Лекин вилоят маъмурияти мусулмон аҳоли томонидан доимий қаршиликларга дуч келди ва XIX асрнинг иккинчи ярмида Цинь империяси Афюн урушлари, тўхтовсиз ички қўзғолонлар ҳамда хорижий аралашувлар оқибатида Шинжонда қудратли ҳарбий куч ушлаб тура олмай қолди.

1911 йил Цин империясининг таназзули Хитойнинг Шинжон устидан назоратини заифлашишига олиб келди. 1949 йилда Мао Цзедунга бу ҳудуднинг мустақиллигини бекор қилиб, уни Хитой Халқ Республикасига қўшиб олиши зарур бўлиб қолди. Шу муносабат билан Мао бу минтақани мусулмон аҳолидан тозалашга ҳаракат қилди, мусулмонларни куч билан у ердан ҳайдаб чиқарди ва ханларни жойлаштирди. Бугунги кунда ҳам амалда давом этаётган бу сиёсат сезиларли даражада муваффақиятсизликка учради, у 2009 йилги Урумчидаги оммавий тартибсизликлар содир бўлиши билан ўзининг авж нуқтасига чиқди.

Шинжон Хитой учун тўрт буфер минтақанинг бири ҳисобланади. Бу буфер минтақалар ханлар хитойининг марказини ҳимоя қилади. Хитой ҳудудларининг юраги (муҳим марказий район) эса икки қисмга: шимол ва жанубга бўлинган, улар ўз навбатида иккита асосий лаҳжага: шимолда мандарин ва жанубда кантон лаҳжасига бўлинади. Хитойнинг юраги катта дарёлар – шимолда Хуанхэ (“Сариқ дарё”) ва жанубда Янцзи дарёлари соҳил бўйи минтақалари ва қайир (сув босадиган ўтлоқ ер) ерлари билан белгиланади. У Хитойнинг қишлоқ хўжалиги минтақаси ҳисобланади. Хан халқи Хитойнинг маркази бўйлаб тенг тақсимланмаган. У шарқий қисмга тўпланган, сабаби ғарбдаги оз миқдордаги ёғингарчиликлар кўп сонли аҳоли таъминоти учун ноқулай.

Шунинг учун Хитой аҳолиси ҳаддан зиёд зич жойлашган нисбатан тор давлат ҳисобланади. Бу марказни хан бўлмаган минтақалар халқаси ўраб олган – Тибет, Шинжон вилояти, ички Монголия ва Манчжурия. Тарихда бу буфер минтақалар Хитой кучли бўлганида унинг ҳукмронлиги остига кирган, заиф бўлганида ажралиб чиққанлар ёки ташқи кучли давлатлар Хитой ичкарисигача кириб боришда улардан фойдаланганлар. Бу минтақалардан Хитой учун тарихий хатарлар келиб чиққан. Бироқ бу минтақалар буфер бўлиши билан бирга, Хитойнинг чегара ҳимояси учун қулай ҳудудлар ҳисобланади. Мана шу сабабдан Шинжон Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган тўрт минтақанинг бири ҳисобланади.

Хитойнинг иқтисодий мўъжизаси энергия ресурсларини қўлга киритиш ва маҳсулот сотишга муҳтож. Шинжон Хитойнинг ёқилғи талаб қилувчи иқтисодий машинаси учун ғоят аҳамиятли минтақа ҳисобланади, шунингдек у стратегик таъминот маршрутида жойлашган. Шинжонда Хитойнинг 20% кўмир, газ ва нефть ресурслари мавжуд. Бу ерда мамлакатнинг қолган қисмига нисбатан ёқилғи захираларининг энг юқори концентрацияси мавжуд. Қорамойдаги нефть кони Хитойдаги энг йирик кон ҳисобланади, шунингдек бу ерда, кўмир, кумуш, мис, қўрғошин, нитратлар, олтин ва рух каби қазилма бойликларнинг улкан захираси мавжуд.

Шинжон Хитойнинг табиий газ қазиб олинадиган энг йирик ҳудуди бўлиб, у Хитойни Ўрта Осиё ва бошқа минтақалар билан боғловчи муҳим савдо ва қувур йўли ҳисобланади. Шунингдек, у Хитойнинг ўз нефть ресурсларини диверсификация (маҳсулот турларининг хилма-хиллигини ошириш) қилишга интилишининг бир қисмидир, чунки Шинжон муҳим транзит йўл ҳисобланади. Шинжон – Ўрта Осиё республикалари билан чегарадош бўлган Хитойдаги ягона минтақадир. Ўрта Осиё нефти (ҳамда Россия нефтининг сезиларли қисми) Хитойнинг қувурлар тармоғига Шинжон орқали ўтиши керак. Бу мақсадда қурилган илк миллий нефть қувури 2006 йил июлда нефть ўтказишни бошлаган Ғарбий Қозоғистон-Хитой қувуридир. У Қозоғистоннинг шимолий-ғарбидаги Атасудан бошланиб, Шинжондаги Алашанкоуда қозоқ-хитой чегарасидан ўтиб, Душанзидаги нефтни қайта ишловчи «PetroChina» Хитой миллий нефт-газ корпорациясида тугайди. Хитойнинг иқтисодий мўъжизаси Шинжонни айланиб ўтган бўлса-да, у Хитойни том маънода таъминламоқда, шунинг учун у стратегик ва ўта муҳим аҳамиятга эга минтақа ҳисобланади.

Хитойнинг иқтисодий ўсиши соҳилбўйи ҳудудларда океан орқали транзит қилиш учун маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган иқтисодий зоналар пайдо бўлишига олиб келди. Муаммо шундаки, бу Хитой иқтисодини денгиз йўлларига қарам қилиб қўяди, лекин Хитойда унинг хавфсизлигини таъминловчи ҳарбий қудрат мавжуд эмас. Бу АҚШ ҳарбий денгиз флотининг дунё океанларини назорат қилаётгани билан боғлиқ ва бу ҳудудда Хитойни ўраб турувчи унча катта бўлмаган ҳар қандай оролларнинг қамал қилиниши унинг иқтисодини емирилишига олиб келади.

Айнан мана шу сабабли Шинжон Хитойнинг диққат марказига тушади, чунки у Хитойни қуруқлик орқали дунёга олиб чиқадиган муҳим тарихий йўл бўлиб келган. Ғарбий Хитой Покистон орқали Арабистон денгизига ҳамда Ҳинд океани ва Форс кўрфазига кенг йўл очилишини таъминлайди. Хитой Шинжон орқали Покистонга, Ўрта Осиё, Яқин Шарқ ва бутун Евроосиёга чиқиши мумкин ва заиф денгиз йулларига қарам бўлишдан қочиб, ўз маҳсулотларини қуруқлик орқали янада узоқроққа ташиши мумкин. Мана шу сабабларга кўра, Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” номли улкан ташаббуси остида Евроосиёнинг барча давлатларини Хитой билан боғловчи бир неча лойиҳалари айнан Шинжон орқали ўтади. Шундай қилиб, Шинжон бутун Евроосиё билан бўлган иқтисодий алоқалар учун географик таянч бўлиб қолди. «Бир камар, бир йўл» лойиҳасининг барча ташаббуслари Хитойнинг савдо алоқалари учун муҳим аҳамият ва глобал нуфуз ваъда қилмоқда, буларнинг марказида эса, Шинжон турибди.

Стратегик, иқтисодий, демографик ва сиёсий сабабларга кўра, у Хитой учун ҳаёт-мамот масаласидир. Лекин минтақага қилган улкан ҳаражатлари ва “оловли темир мушт” остида ушлаб туришига қарамай, Хитой мусулмонларни енга олмади. Ғарб ОАВ Хитойни нималар қилаётганини гўёки энди билган бўлса, Пекин тактикаси узоқ вақт давомида бирхиллаштиришга уриниб, ўз мусулмон аҳолисига қарши курашда худди шундай стратегияни қўллаётган Ғарбнинг ортидан эргашмоқда. Бу тактика Ғарбда муваффақиятсизликка учради ва Хитойда ҳам омадсизликка учрашининг эҳтимоли катта. Хитой раҳбарларининг асосий муаммоси шуки, Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий келажаги – Пекин бир асрдан ортиқ вақт давомида курашиб келаётган мусулмон аҳоли минтақасидан ўтади.

Аднан Хон

Русчадан Сайфуллоҳ таржимаси

03.06.2019й

+3
0

Related posts:

Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни репрессия қилаётганлар билан иттифоқ тузмоқда Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган ишми?
TagsХитойШарқий ТуркистонШинжон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги қиёфадаги эски тузум 

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қачон томирларда қонлар қайнайди? Қачон ҳар қандай тажовузга чек қўйилиб, душманларнинг қўллари кесилади?!

  • МАҚОЛАЛАР

    “Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/