| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

“Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

By htadmin
25.05.2025
0
Share:

“Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

بسم الله الرحمن الرحيم

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-183, 15.05.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

– болаларда миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш;

– болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш;

– ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга ҳамда хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш.

Қарорга биноан, болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар:

– фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;

– ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди;

– юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота ажратилади.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 май куни бўлган давра суҳбатида Ўзбекистонда медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат. Давра суҳбатида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Ахборот кодекси қабул қилиниши режалаштирилмоқда. АОКА ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари жорий йилнинг декабрига қадар Ахборот кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишлари лозим. Кодекс инсоннинг ахборот олиш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини белгилайди.

Ўзбекистон ҳукумати жон куйдираётган нарса, минтақада таъсир доирасини кенгайтириш ва стратегик ресурсларга эгалик қилиш учун зўр бериб интилаётган очкўз мустамлакачиларнинг сиёсатига халқни, керак бўлса, бешикдаги гўдагидан тортиб кексаларигача рози бўлиб, итоат қиладиган қилиб тарбиялашдир. Яъни халқнинг уйғонишига сабаб бўлаётган Ислом факторининг таъсиридан ҳимоя қилиш учун киберхавфсизлик масаласига эътиборни янада кучайтиришдир.

“Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – деб таъкидлаб ўтди Шавкат Мирзиёев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва МДҲ Аксилтеррор маркази халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

UzNews.uz таҳририятига пойтахтдаги 110-мактаб ўқувчиларидан бири мурожаат қилиб, Миллий гвардия ходимлари томонидан ўқувчиларнинг телефонлари текширилиши билан боғлиқ воқеа ҳақида гапириб берди.

“14 май куни мактабга Миллий гвардия ходимлари келишди. Улар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва сабабини тушунтирмасдан 9 ва 10-синф ўқувчиларининг (жами 500 га яқин киши) уяли телефонларини оммавий равишда текшира бошладилар. Дастлаб барчанинг телефонлари йиғилди, кейин биттадан қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотлар: фотосуратлар, ёзишмалар, яқинда ўчирилган файллар, телеграм обуналари, ўрнатилган иловалар кўриб чиқилди. Ота-оналардан олдиндан розилик сўралмаган. Барчаси психологик босим билан кечди”. Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бундай текширувлар ўтказилганини тасдиқлади.

“Маълумки, пойтахтдаги умумтаълим мактабларида ўқув йили давомида ҳар ҳафта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилади. Ушбу тадбирлар доирасида ўқувчиларни ёт ғоялар ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг мобил қурилмаларини текшириш кўзда тутилган”, дейилади бошқарма хабарида. Қайд этилишича, текширув мактабнинг Ота-оналар назорати кенгаши вакили, ички ишлар органи ходими ва ўқитувчи иштирокида ўтказилмоқда.

Аслида ўзбек режимининг Ислом факторига қарши мана шундай тадбирлари сабабли кибермаконда жиноятчилик сони кескин ортди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) хабарига кўра, фақатгина 2024 йилда қуролнинг онлайн сотуви бўйича аниқланган фактлар сони 2023 йилга нисбатан 152 баробар ошиб, қарийб 29,4 мингга етган. Гиёҳванд моддаларнинг онлайн сотуви ҳолатлари эса 112 баробар кўпайган.

Бундан ташқари, республикада қимор ўйинларига алоқадор 4,3 минг интернет ресурси ва порнографик контентга эга қарийб 5 минг сайт аниқланган.

2024 йил 14 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” доирасида сўзлаган ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов: “Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 млн.дан ошди” – деди. Унинг сўзларига кўра, интернет фойдаланувчиларининг катта қисми – 29,5 млн.дан ортиғи (мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 36 млн.дан ортиқ) тармоққа мобил телефонлар орқали киришади. Халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/с га етди. Шерзод Шерматов келтирган рақамлар нафақат ДХХни, балки унинг ортида турган кучларнинг уйқусини қочириши турган гап. Президент имзолаган “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунда ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Мустамлакачи давлатлар киберхавфсизликни таъминлаш фонида ўзлари учун умумий хавф бўлган Ислом факторига қарши курашиш билан бирга, ҳар бири ўз нуфузини кенгайтириб, бошқа рақобатчи кучларнинг нуфузини сиқиб чиқариш учун халқ афкори оммасидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интилмоқда. Бунинг учун киберхавфсизлик соҳасига ўзининг дастур ва лойиҳаларини тақдим қиляпти. Американинг Сarbon Black Oberig IT компанияси кибермакондаги реал таҳдидларни аниқлаб, Logpoint билан ҳамкорликда SIEM ва NDR киберхавфсизлик ечимларини тақдим қилади. Компаниянинг Ўзбекистондаги жамоаси ҳам мавжуд бўлиб, улар орасида Евгений Ким (Марказий Осиё директори), Андрей Ни (ассистент) ва Раиса Черненко (бухгалтер) каби мутахассислар бор. Шарқий Европа ва Mарказий Осиёдаги киберхавфсизлик ечимлари дистрибьютори бўлган Oberig IT Ўзбекистондаги фаолиятини 2024 йилда бошлаган. 2025 йил 4 мартдаги хабарга кўра, Oberig IT Logpoint билан ҳамкорликда Ўзбекистонга SIEM ва NDR ечимларини тақдим этишни бошлаган. 

Oberig IT Ўзбекистондаги фаолиятини IT Park Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. IT Park Uzbekistan – Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги давлат қўллаб-қувватловига эга технологик хаб ҳисобланади.

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази Россиянинг “Касперский лабораторияси” ва “Доктор Веб” каби етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилади. “Касперский лабораторияси” (Kaspersky Lab) халқаро миқёсда танилган киберхавфсизлик компанияси бўлиб, антивирус дастурлари, корпоратив хавфсизлик ечимлари ва кибертаҳдидларни тадқиқ қилиш соҳасида катта тажрибага эга. Унинг маҳсулотлари ва хизматлари Ўзбекистонда ҳам кенг қўлланилади.

“Доктор Веб” (Dr.Web) – бу Россияда жойлашган антивирус дастурларини ишлаб чиқувчи Doctor Web Ltd. компаниясининг бренди. Компания Россиядаги биринчи антивирус ишланмалардан бири ҳисобланади. Унинг асосий маҳсулоти – Dr.Web Antivirus – турли операцион тизимлар учун мўлжалланган хавфсизлик ечимларини тақдим этади. Бу компания Ўзбекистондаги фаолиятида антивирус маҳсулотларини расмий дилерлар ёки IT-компаниялар орқали таклиф этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Евроиттифоқнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Франсуа Пуэль ўртасида бўлиб ўтган учрашувда киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича келишувга эришилди. Жумладан, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Интерпол ҳамкорлигидаги “Киберхавфсизлик ва янги технологиялар” (CT TECH) қўшма дастури доирасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Мазкур дастурнинг асосий донори – Евроиттифоқ ҳисобланади.

ELINC – Хитойнинг давлатга қарашли China Electronics Corporation таркибидаги компания бўлиб, киберхавфсизлик ва ахборотлаштириш соҳаларида фаолият юритади. 2023 йил апрел ойида Ўзбекистон делегацияси ELINC компаниясига ташриф буюриб, киберхавфсизлик бўйича ечимлар ва маҳсулотлар билан танишди. Учрашув давомида киберхавфсизлик бўйича ўқув курсларини Ўзбекистонда ташкил этиш ва икки томонлама самарали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. 

Meiya Pico – Хитойнинг рақамли криминалистика ва киберхавфсизлик соҳасида етакчи компанияларидан бири бўлиб, 2023 йил октябр ойида Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ва Meiya Pico вакиллари ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Булар ва бошқа компаниялар орқали кибермаконда ўзаро нуфуз ва ҳукмронлик талашаётган мустамлакачилар Ислом фактори қаршисида ҳамкорлик қилар экан, мусулмонлар буларнинг барчасига қарши бирлашиб курашмоқлари лозим бўлади. Чунки уларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги ташаббуслари Ўзбекистондаги мусулмон халқни Ҳақдан тўсиб, ботилга йўл очиб беришга қаратилган. Бу эса, ҳаёт ва қувват пайдо қилиб, ҳар қандай мустамлакачининг очкўзлик сиёсатига қарши курашишдан қўрқмайдиган қилиб қўядиган Исломнинг ҳаёт ҳақидаги асосий фикрини ман қилиш деганидир. Чунки ерларимиз, бойликларимиз, куч-қувватимизга кўз олайтириб турган очкўз давлатлар бизни хорлик, қуллик, қарамликда чириб, нишонсиз йўқ бўлиб кетишимизни хоҳлайди. Малай ўзбек ҳукумати эса, тахтини сақлаш эвазига мустамлакачи хожасининг оёғи остига, ҳатто фарзандларимиз келажагини ҳам қурбонлик қилиб ташлаяпти. Авлодларимиз орасида мактаб ёшиданоқ ўғри, қотил, зинокор, ўз онасига қўл кўтарадиган ношуд фарзандлар кўпайиб кетаётгани ҳушёрликка чақириқ эмасми?! Бундай фарзандлар Қуръон ўқиб, масжидга намозга бориб ёки иффатини ҳижоб билан сақлагани учун пайдо бўлмаяпти, балки Ғарбнинг бузуқ дунёқараши, ҳайвоний яшаш тарзи боғчадан бошлаб сингдирилаётгани сабабли келиб чиқяпти. Киберхавфсизликни таъминлаш дея куфр тақдим қилаётган барча дастур ва лойиҳалар айнан мана шунга хизмат қилади. Шундай экан, қалбимизга ўрнашган динимизни маҳкам тутиб, қўрқоқ ҳукуматнинг кирдикорларини ошкор айтиб, Ислом адолатини тиклайдиган Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш сари қадам ташлайлик, дунё ва охират азизлигини қўлга киритайлик. Аллоҳ таоло дейди:

وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۗ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ ٱلَّذِي جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ

– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: “Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир”. Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдамчи бўлмайди”. (Бақара:120)

  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

25.05.2025й

TagsкиберхавфсизликТерроризм ва экстремизмга қарши кураш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муҳаммад ибн Салмон ва Ямандаги Англо-Америка кураши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    2017 йилги Давос иқтисодий форуми Глобаллаштириш ва магнатлар кураши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коалиция Манбажда содир этган қирғинини тан олди ва одатдагидек бу жиноятини ҳам оқлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/