Ўзбекистондаги мажбурий мардикорлик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистондаги мажбурий мардикорлик
Эй азиз биродарлар, бугунги кундаги Ўзбекистондаги ахвол ва ундаги қийинчиликлар сизу-бизга яққол маълум. Ўзбекистон, сиртдан ва Ўзбекистон телевидениеларидан кузатган инсонлар учун бамисоли жаннатдек кўринади ва бу юрт халқи тўкин-сочинлигу, шоду-хуррамликда яшаётгандек гўё. Лекин бу давлатга озгина эътиборимизни қаратиб, халқининг озгина фикрларини эшитадиган бўлсак бундай тўкин-сочинлигу, шоду-хуррамликлардан бу юрт халқини анчагина йироқлашиб кетганини кўрамиз. Бундай мисолларни Ўзбекистоннинг хар бир сохасидан келтиришимиз мумкин. Масалан Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларининг хар бирида фикр юритганимизда қатор камчиликларни кўрамиз ва ўз халқини хар тарафлама давлат томонидан зулмланаётганига гувоҳ бўламиз.
Бугунги кунда Ўзбекистонда озорланмаган мусулмон қолмади. Бунинг далили эса Ўзбекистондаги қамокхоналарнинг Роббиларига ҳолис ибодат қилган инсонлар билан тўлиб тошганидир ва ора кунда баъзан ошкора баъзан, эса яширин ҳолда шаҳид бўлган биродарларимизнинг ўликлари чиқаётгани бизга очиқ далил бўла олади. Ўзбекистоннинг золим, хоин ва куфрга малай бошлиқлари бугунга келиб нафақат ўз Роббисига тинимсиз ибодатда бўлиб, фақат Аллоҳнинг хукми бўлсин деган инсонларга тазйиқ ўтказмоқдалар, балки бу золим Каримов ва унинг тўдасининг зулмлари оддий халкни ҳам четлаб ўтмаяпти. Бунга мисол 14-февраль куни “Озодлик” радиосида хабар килинишича, Тошкент хокимининг буйруғига биноан барча ташкилот, муассасалар ва махалла аъзоларидан тортиб мактаб ўқитувчиси ва талабаларгача кўчаларни қордан тозалашлик ҳақидаги буйруғи эълон қилинган. Бу хакда “Озодлик” берган хабарга кўра:
“Тошкентликлар дам олиш кунлари шаҳар кўчаларида қор курайдиган бўлди. Тошкент шаҳар ҳокими 15-16 фераль кунлари Ўзбекистон пойтахтида умумшаҳар ҳашарини ўтказиш тўғрисида буйруқ эълон қилди. Ўзбекистонда мулк шаклидан қатъий назар, корхона ва ташкилот ходимлари бепул мардикорга айлангани кузатилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 14-февраль куни тарқатган хабарга кўра, шанба ва якшанба кунлари уюштириладиган ҳашарга Тошкентдаги барча хусусий ва давлатга қарашли корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, ҳамда пойтахт аҳолисини жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳашардан мақсад шаҳар кўчаларини қор ва муз қолдиқларидан тозалашдир. Расмий хабарномада айтилишича, февраль ойининг фавқулодда совуқ ва қорли келгани боис кўчалар қор остида қолгани оқибатида коммунал хизматлар ва туман маъмуриятлари учун қийинчилик туғилган. Тошкент кўчаларини қор ва муздан тозалаш ишларини ташкиллаштириш вазифасини туман ҳокимликлари, маҳалла раислари зиммасига юклатилгани айтилмоқда. Ўзбекистонда аҳолини ихтиёрий-мажбурий тарзда ҳашарларда ишлатиш одат тусига кириб қолди.
Айниқса, жорий йил қиш мавсуми фавқулодда қорли ва совуқ бўлгани сабабидан ҳатто транспорт йўлларини қордан тозалаш учун одамларнинг қўл меҳнатидан фойдаланилмоқда. Хусусан, 13 – февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги коллеж ва мактаб ўқитувчилари оммавий Тошкент-Самарқанд автомагистралида қор курашга сафарбар этилгани ҳақида “Озодлик” хабар қилган эди. “Озодлик” Чиноз туманидаги мактаблардан бири директори билан боғланиб, ўқитувчиларнинг қор курашга чиқарилгани билан қизиқди. Исми сир қолиш шарти билан гапирган мактаб директори 13- февраль куни ўқитувчиларнинг қор курашга чиқарилганини эътироф этди:
– Энди гапнинг очиғи, ҳокимнинг буйруғи бу. Ҳамма мактабларга, коллежларга шунақа кўрсатма бўлган. Мен ҳам ўн нафар ўқитувчини ва беш нафар техник ишчимизни юбордим. Гапнинг тўғриси, ўқитувчининг бир қилмаган иши қор кураш қолган эди. Мана катта автомобил йўлини анча тозалаб бердик. Ҳашар дейишди, ҳашар ўзи ўқитувчи учун ўйлаб топилган шекилли, деб аччиқ кулди мактаб директори”.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонлик ўқитувчилар маҳаллий ҳокимиятлар мардикорига айланиб қолмоқда. “Озодлик”ка мурожаат қилаëтган аксар ўқитувчилар ўз асосий касблари қолиб¸ пахтакорлик, ҳаммоллик, ҳашарчилик¸ пул йиғиш каби ишларга сафарбар этилаётганидан, металлолом ёки макулатура йиғиш ишлари ҳам ўқитувчи ва ўқиувчилар зиммасига юклаб қўйилганидан шикоят қиладилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«أُعْطُوا الْأَجِيرَ أَجْرَهُ قَبْلَ أَنْ يَجُفَّ عَرَقَهُ»
“Ишчининг хизмат ҳақини пешона тери қуримай туриб беринглар”.
(Ибн Можа ривояти).
Эй мусулмонлар, энди бироз фикрлаб кўрайликчи! Ўқитувчи ва талабаларнинг иши нимадан иборат эди аслида? Ёки Ўзбекистонда ўқитувчиларга мардикор сифатида қараладими? Ўзингиз бир ўйлаб кўрингчи, бу ўқитувчилар ўз касбларига эга бўлиш учун эса 5-6 йил мобайнида илм даргоҳлари бўлган олийгоҳларда таҳсил олишган эди. Олийгоҳда таҳсил олаётган вақтдаги уларнинг ниятлари эса ўз касбига содиқ холда илмга чанқоқ ўқувчи ва талабаларга ўзлари ўрганган илмларини етказиш бўлса ажаб эмас.
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар-бир касбни ўз эгасига топширинглар”.
Эндиликда бу куфр тузуми бўлган демократияда инсон хуқуқлари-ю, шахс эркинликлари қаерда колди? “Биз мустақилмиз ва бизнинг келажагимиз буюк” дея жар солаётган золим Каримов ва унинг бир гуруҳ тўдаси эса халқни хуқуқларини поймол килишдан нарига ўтмай ва бугунги ёшлар илм олиш ўрнига кўча тозалаб юрган вақтда қандай қилиб Ўзбекистоннинг келажаги буюк бўлсин?! Бу эса мусулмон халқини эзишдан бошқа нарса эмас. Демократия шу кунгача шундай давом этиб келаётган вазиятни эртага ўзгартириб беради ва халқни ахволи яхшиланади деб ким кафолот бера олади? Аслида эса хеч ким бундай хўрликларни охирини кўрмаяпти. Негаки куфр тузумлари хукмрон бўлар экан, бундай хўрликлар ва халқни хуқуқларини поймол этилишларнинг адоғи бўлмайди!
Эй, Ўзбекистон аҳли, муаммоларингизнинг ечимини Исломдан олинглар! Масалан Ислом динида устозни катта кичикка ажратмай унинг хурмати жойида бўлади. Нафакат устозга балки инсон зоти борки унинг хуқуқлари хеч қачон поймол қилинмайди. Бунга мисол тариқасида тарихга назар солсак. Араб халқининг орасида шундай ёмон одат бор эдики, улар икки синфга ажраган эдилар; яъни зодагонлар ва қуллар. Агарда бирор қул хўжайинига хақ тўлаб қулликдан қутилган тақдирда ҳам унинг пешонасига қулдан чиққан деган тамға урилиб қолаверарди. Бундай хўрликлар ва инсон хуқуқларини поймол қилишлар Ислом дини келгунга қадар давом этган.
Ислом динида эса инсоннинг даражаси нима билан ўлчанади биласизми? Умри давомида хорланган ва камситилган қуллар бундай тенгликни хаёлларига ҳам келтира олмаганлар; яъни қул ўз хожаси билан баробар хуқуққа эга бўлди.Қулларга ҳам Ислом дини инсон сифатида қаради ва уларнинг хақларини поймол килмади. Хаттокиқулликда юрган инсоннинг ҳам даражасиАллохнинг хузурида имони билан белгиланади. Арабларнинг бундай хўрлик ва қолоқликдан факатгина ИСЛОМ дини ва ундаги хукмлар қутқарди! Улар фақат Ислом динига амал килиб, Аллох ва росулига ва улар томонидан келган хар–бир хукмга “лаббай” деб жавоб берганларидан кейингина мана шундай азизликка етишдилар.
Эй Ўзбекистонлик мусулмонларлар, сизларчи хақларингизни қаердан ва қайси тузумдан излаяпсизлар? Ўзингиз бир фикрлаб кўринг. Сизларнинг хуқуқларингиз поймол килинмаган бирор соха қолдимикан?
Эркаклари ўз оиласини боқиш учун ўзга юртларда хору-зор бўлиб, ўзга юртларга мухтожликдан иш кидириб кетишмокда. Аёллари эса халол ризқ топиш учун ўзини хар тарафга уриб хаттоки хорликни ҳам хис килмай мардикор бозорларини тўлдираяптилар. Бугунги кундаги мусулмон халкларнинг хеч бири куфр тузумининг зулмларидан холи қолмаяпти.
Эй Ўзбекистон халқи, у даврдаги араблар мушрик ва худосиз халқлар эди. Сизларчи ўзингизни Ислом динида бўлиб ҳам бу динга тўла амал қилмаяпсизлар, балки бундай хорликлар ўзимизнинг динимиз деб билган Ислом динига тўла амал қилмаганлигимиз учун бошимизга тушаётгандир. Ахир Ўзбекистон халқи мусулмон халқ дея оламга жар соламиз. Агарда мусулмон халқ бўлсак қани биздаги мусулмончиликка амал қилиш. Узоқ эмас яқин тарихингизни эсланг. Хатто бизнинг аждодларимиздан олимлар, муфассирлар, шайхлар, уламолар етишиб чиқиб Ислом тарихида катта из қолдирганлар. Ахир сиз уларни яхши танийсиз, улар Ал-Хоразмий, Ат-Термизий, хадис илмини чўққисига чиққан Бухорийлардир! Ёки ўз тарихингизни шунчалар тез унутиб, куфрнинг демократия деб номланмиш диндан узоқлаштирувчи тузумига рози бўлиб кетдингизми?
Эй ўзини мусулмонман дея жар солаётган Ўзбекистон аҳли, қани сиздаги Ислом? Мусулмон инсон хеч қачон ўзини куфрга талатиб кўймайди ва куфр тузиб берган тузумга хам рози бўлиб яшамайди!!!
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимки ўзини бир жамоатга ўхшатса, у ўшалардандир” деганлар.
Яна бир хадисда эса “Кимки молини, жонини, номусини ҳимоя қилиб ўлса, у шаҳиддир” деганлар.
Энди қай бирингиз бу куфр тузумга қарши чиқиб, золим Каримов ва унга эргашган бир тўда фосиқлардан ўз хақ-хуқуқингизни талаб қила олаяпсиз? Қай бирингиз “бизнинг ўз динимиз бор, биз унга амал қиламиз” деган гапни баралла айта олаяпсиз?!
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки уч кун байъатсиз яшаса ва шу муддат ичида ўлса, у жоҳилият ўлимини топибди”.
Бундай ўлимдан Аллоҳнинг ўзи асрасин! Биз Аллохга ҳамдлар айтайликки, Ислом динидан ўзга диндан ёки Аллоҳни танимайдиган жоҳиллардан ва Аллоҳни инкор қилувчилардан қилмади. Бизни Исломдаги ўз тарихимиз бор ва биз мусулмон халқлармиз. Мусулмон халқ эса ўз динига амал килиб, ўз хуқуқларини поймол бўлишига ҳеч қачон томошабин бўлмайди. Ўзбекистон халқи сиз ҳам қараб ўтирманг. Аллоҳ берган хуқуқингизни ўзингиз ҳимоя қилинглар ва бунинг учун беҳисоб ажрларга эга бўлинглар. Бу ажрларнинг охири эса албатта Аллох ўзи ваъда қилган жаннатдир.
Эй мусулмонлар, барчангизга Аллоҳдан рахмат, мағфират ва нусрат сўраб қолувчи муҳлиса биродарингиз.
Осиё Мухаммад қизи
25.02.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ