Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир
6-қисм
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Аллоҳга ёрдам бериш эса, Унга иймон келтириш ва итоат қилиш ҳамда ана шунда собит туришдир. Шу билан бирга, тайёргарлик кўришни ва сабабларига боғлашни ҳам четлаб ўтиш жоиз бўлмайди.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَقُلِ اعْمَلُواْ فَسَيَرَى اللّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
– “Айтинг: «Амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар”. (Тавба:105)
Аллоҳ Таоло яна дейди:
إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ
– “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд:11)
Шунинг учун тайёргарлик кўриш ва ишга киришиш вожибдир. Аллоҳ Таоло бу тўғрида Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан намуна олиб, у кишига эргашишимизни буюради. Мўминларнинг чораси ва имкониятлари заиф бўлгани учун динни ўзгартириш, уни бузиб кўрсатиш ва тоатдан юз ўгириш аҳволни ўзгартирмайди. Чунки бу нарса осийлик бўлиб, Аллоҳ Таолонинг ғазабини келтириш ва иймондаги заифликдир. Бундай ҳолатда талаб қилинадиган иш иймонни кучайтириш, уни янада мустаҳкамлаш, амални кўпайтиришга қаттиқ киришишдир.
Аллоҳ Таоло айтади:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
فَانقَلَبُواْ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُواْ رِضْوَانَ اللّهِ وَاللّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ
– “Ундай зотларга айрим кимсалар: “Одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқинг!” – деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!” – дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмати ва фазли билан қайтдилар”. (Оли Имрон: 173-174)
Дунёвий ҳисоб-китоблар бўйича бу нарсалар ва мусаббабот нусратнинг сабаби ва ғояни рўёбга чиқариш воситаси эмасдир, балки фақат нусратнинг шартларидир, холос. Уларни мукаммал тарзда эътиборга олиш эса, Аллоҳ Субҳанаҳунинг амрини бажаришдир ва уни амалга ошириш эса, Аллоҳга итоат қилиш ва Унга ёрдам бериш жумласига киради.
Шунга кўра, даъватчи мўминлар тоқатлари етган барча нарсаларни тайёрлайдилар, агар заиф ёки бечораҳол бўлсалар, у ҳолда олға босишда давом этадилар, сабот-қатъият кўрсатадилар ва Аллоҳнинг нусратига қаттиқ ишонган ҳолда сабр қиладилар. Мана шу олға юриш, сабот-матонат ва сабр Аллоҳ буюрган сабаблардандир ва унга ёрдам беришимиздир ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ўз нусратини туширишининг шартларидандир.
Албатта бизнинг ақидамиз руҳий ақидадир. У эса Аллоҳнинг амрини, қайтариқларини, Унинг ҳисоб сўрашини доимо ёдимизда тутишимизни, Унинг чексиз куч-қудратини, Буюк азаматини, ваъдасини, бирга эканлигини ва нусрат беришини унутмаслигимизни англатади. Шунингдек, Ислом барча ҳаёт ишларимизда гавдаланиб, Аллоҳга яқинлик ҳосил қилинади ва ҳаёт кечириш ҳам олий Зотнинг биргалиги, Унинг ҳифзу-ҳимояти ва ғамхўрлиги билан бўлади.
“Ал-Ваъй” журналидан фойдаланилди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
05.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!