Дўст ва душман

Дўст ва душман
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири дўст ва душманни фарқини ажратишдир. Бу мусулмонлар адашаётган энг катта масала. Чунки мусулмонлар кимни дўст тутиш, кимни душман деб билиш ҳақидаги тушунчаларини шакллантирувчи асосидан узоқлашиб кетдилар. Айнан шу жиҳат уларни ҳаёт тарзини шакллантириш ва муаммоларига ечим олишда оқсашларига сабаб бўлди ва энг тўғри асосни қўйиб, ботил асосга таянадиган бўлиб қолдилар.
Аксар мусулмон юртларида динни ҳаётдан ажратишга асосланган капитализм ақидасидан келиб чиқувчи тузум татбиқ қилинмоқда, шу сабабли инсонларнинг тушунчалари фойда ё зарарга қараб шаклланмоқда. Бу эса, мусулмонлар кимдан манфаат кўрса ўшани дўст деб қабул қилишларига сабаб бўлмоқда. Улар учун унинг ақидаси, дунёқараши, маданияти аҳамиятсиз, фақатгина ундан келаётган манфаат аҳамиятли бўлиб қолди. Бу эса, кофир Ғарбнинг мусулмон юртларида қадамларини мустаҳкамлаб, асл мақсади бўлган Исломга қарши курашини кучайтиришига сабаб бўлмоқда. Кофир Ғарб Исломнинг куч-қудрати унинг ақидасида эканини жуда яхши билгани ҳолда, мусулмонлар уни тушуниб етишларига йўл қўймаслик учун маккорлик билан қўлидан келган барча ҳийлаларни ишга солмоқда. Мусулмонлар буни англаб етмаяптилар.
Демак, биз бу муаммони муолажа қилмоқчи бўлсак, энг аввало, ким дўсту, ким душман эканини билиб олишимиз керак. Буюк Аллоҳ Ўз каломида бу масалага аниқ ечимни бериб қўйган. Аллоҳ Таоло айтади:
لاَّ يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُوْنِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللّهِ فِي شَيْءٍ إِلاَّ أَن تَتَّقُواْ مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمُ اللّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللّهِ الْمَصِيرُ
– “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз”. (Оли Имрон:28)
Аллоҳ Таоло деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ
– “Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар!”. (Нисо:144)
Аллоҳ Таоло яна айтади:
لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء
– “Яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз!”. (Моида:51)
Аллоҳ Таоло кофирларни дўст тутишдан мўминларни қайтарар экан, кимки кофирларни дўст тутса Аллоҳ ундан бегона эканини баён қилиб, бу қайтаришни қатъий, кескин оҳангда билдирди. Бугунги кундаги хор ҳаёт ҳам Аллоҳнинг шу қайтариғига риоя қилинмаганлигининг натижаси бўлмоқда. Бу мана шу дунёдагиси, охиратдагиси эса бунданда азоблидир. Демак, мусулмонлар ўз ҳаётларига Аллоҳнинг динини қайтариб, Унинг шариати асосида яшашни бошласаларгина барча муаммоларини энг тўғри ечимлар асосида муолажа қиладилар ва ўзлари учун ким дўст ё душман эканлигини аниқ билиб оладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
22.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!