Адолат ва зулм
Адолат ва зулм
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Адолат ва зулм. Бу икки тушунча худди оқ ва қора ёки сув ва олов каби бир-бирига қарама-қарши бўлган тушунчалардир. Бири йўқ бўлган жойда иккинчиси бўлади, бири ўрнашиб олса иккинчисига ўрин қолмайди. Агар жамиятда адолатсизлик кучайса, демакки, зулм ўрнашаётган бўлади. Чунки адолатсизлик зулмни келтириб чиқаради, балки адолатсизлик зулмнинг айни ўзидир. Инсон ўз табиатига кўра адолатсизликка тоқат қила олмайди, гарчи очиқ гапира олмаган тақдирда ҳам, камида ич-ичидан норози бўлиб юраверади. Бугун жуда кўпчилик одамларнинг қалбида мана шундай ҳолат ҳукмрон. Зеро, биз шундай бир даврда яшаяпмизки, адолат деган сўз тилдан ташқарига чиқмай қолди, адолат ҳаётимиздан жуда йироқлашиб кетди, одамлар уни ҳатто эсларидан чиқариб юборди, ундан деярли умидларини узиб бўлишди. Зулм кучайиб, адолат жамиятдан бадарға қилинган бундай замонда адолат ҳақидаги тушунчалар ҳам хиралашиб кетди. Адолат ҳақидаги тушунчалар хиралашган даврда эса, аслида зулм бўлган ҳолатлар худди адолат қилинаётгандек кўринмоқда. Чунки адолатнинг аслида нима эканлигини билмаслик зулмни танимасликка олиб боради, натижада зулм билан адолат ўртасидаги чегара йўқолиб, иккови бир-бирига аралаштириб юборилади.
Агар адолат тўғри ўлчов асосида белгилаб олинмаса, зулмни ҳам адолат, деб ҳисобланишига олиб келади. Адолат ёки зулм учун фақат Ислом тўғри ўлчов бўла олади, угина адолат тарозисидир. У белгилаб берган қонунларгина жамиятда адолат ўрнатилишини таъминлай олади. Чунки Аллоҳ Таоло инсон фитратини инсоннинг ўзидан ҳам яхшироқ билувчи Зотдир, демакки, У белгилаб берган қонунларнинг татбиқ қилиниши билан жамиятда адолат ўрнатилишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бугун Ислом тузуми татбиқ қилинмаётгани сабабли адолат ёки зулм учун инсон ақли ўлчов қилиб олинган. Инсон ақлидан келиб чиққан қонунлар жамиятда адолат ўрната олмаётганини кўриб турибмиз. Бунинг энг оддий далилларидан бири шуки, одамлар худди саҳрода сувсиз қолиб кетган инсондек ҳануз адолатга ташна эканлиги яққол кўриниб турибди. Бу борада уларнинг мусулмон ёки ғайримусулмон эканлигининг фарқи йўқ, чунки барча инсонларнинг фитрати-табиати бир хил. Яна бир далил шуки, одамларнинг адолат тўғрисидаги тасаввурлари – агар бу борада улар ақлга таянсалар – жуда хилма-хилдир. Оддий сўз билан айтганда, ҳамма ўз қаричи билан ўлчайди, ҳамманинг ўз адолати бор. Чунки ақл ҳамма нарсани таққослаш, нисбатлаш билан ўлчайди. Бунинг натижасида адолат учун ягона, собит-барқарор ва тўғри ўлчовга эришиб бўлмайди.
Биз адолатни талаб қилишдан аввал унинг ўзи аслида қандай бўлишини билиб олайлик. Зеро, биз Ислом ақидасига эътиқод қилар эканмиз, дунёни адолатга тўлдирадиган тузум – Ислом тузуми ўз қўлимизда турганлигини англаб етайлик. Ва динимизни астойдил ўрганиш билан онгимизда адолатнинг ҳақиқий воқеси тўғрисида ёрқин тасаввур ҳосил бўлсинки, биз адолат билан зулмни бир-биридан ажрата олайлик. Акс ҳолда, адолат талаб қиляпмиз, деб яна зулмга рўбарў келиб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
12.10.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми