Ҳитой ШҲТга аъзо давлатлар билан терроризм билан кураш бўйича келишувни тасдиқлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳитой ШҲТга аъзо давлатлар билан терроризм билан кураш бўйича келишувни тасдиқлади
Синьхуа агентлигини хабар қилишига кўра, Ҳитой ШҲТ (Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти)га аъзо давлатлар билан терроризм билан кураш таъсирини ошириш тўғрисидаги икки хужжатни имзолади.
Келишув Бутунҳитой халқ вакиллари доимий қўмитасини навбатдаги мажлисида тасдиқланди. Биринчи хужжат ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида антитеррор харакатларини бажаришлик тўғрисида бўлса, иккинчи ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда антитеррор ўқув машғулотларини ўтказишликни ўз ичига олган. “Шарқий Ҳитойда терроризм таҳдидини бартараф этиш жуда муҳум”, – деди ҲХР жамоат хавфсизлиги вазир ўринбосари Ян Хуаннин.
Изоҳ: 2001 йилда олти давлат (Россия, Ҳитой, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон) раҳбарлари ташаббуси билан ташкил этилган ШҲТни асосий эътбори унга аъзо давлатларда терроризм ва экстремизмга қарши курашга қаратилган бўлиб Ўзбекистон бу ташкилотда координатор (мувофиқлаштирувчи)лик вазифасини бажаради.
Бу ташкилотни ташкил топиши мазкур давлатларни мустабид ҳокимлари учун ўз халқини қўрқув остида ушлаб туриши ва таъқиб қилишида жуда қўл келмоқда. Чунки улар учун тайёр баҳона “терроризм” ва “экстремизм” таҳдидини бартараф этиш мақсадида ўзлари хоҳлаган ҳар қандай шахсдан “террорист”ни пайдо қилишлари мумкин ҳамда уни қўлга олиш учун махсус хизмат вакиллари ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида хеч қандай тўсиқларсиз бемалол изғиб юришларига имконият беради. Ўзбекистон МХХ ходимларини Россия ва бошқа қўшни республикаларда эмин эркин ўзларига керак бўлган одамларни излаб топиб, қўлга олиши ва ҳар қандай божхона хизматини айланиб ўтиб уларни Ўзбекистонга ўғирлаб келишаётгани ҳам мазкур ташкилотни “шарофати”дандир.
Ҳитой республикаси Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги мусулмонларни таъқиб қилиши ва тахқирлашида ҳам айнан мана шу “терроризм”га қарши кураш баҳонаси қўл келмоқда. Худосиз коммунистларни тарбиясини олган собиқ Совет Иттифоқидан “мустақил” бўлган республика раҳбарлари ҳамда мазкур мабдани бузуқ кўринишда бўлсада ҳаётга татбиқ қилаётган Ҳитой ҳукумати Исломни ҳаётдаги ҳар қандай кўринишига қарши курашларини ҳам “терроризм”га қарши кураш билан пардалашликка харакат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам бундай ташкилотлар мустабид ҳокимлар тамонидан қўллаб-қувватлаб келинади.
Салоҳиддинов Али



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ