| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Миср ва Судан ҳукмдорлари мусулмонлар қонини арзон санамоқдалар Уни фақат Халифаликгина ҳимоя қилади

  • «Эй, иймон келтирганлар! Сизларни ҳаётбахш нарсага чақирганида, Аллоҳ ва Расулига ижобат қилинглар!»

  • Нима учун Трамп Украинадан янги президент талаб қилмоқда?

  • Яҳудий вужудининг Марокашга сингиб кириши ва унинг ҳарбий ишлаб чиқаришини у ерда жойлаштиришдаги хиёнат

  • Ҳижобга қарши уруш — Исломга қарши салиб уруши

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакиллари Каваҳла қабиласи амири Аввадул Жаййид ан-Нуъаймага ташриф буюрдилар

  •  Трамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви

  • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ› Трамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви

 Трамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви

By htadmin
22.10.2026
0
Share:

 Трамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви

Америка президенти Трамп 2026 йил 9 октябрда Россия президенти Путин билан «Москвага дизель ёқилғисини жаҳон бозорларига зудлик билан чиқаришга рухсат берадиган келишувга эришганини» эълон қилди. Шунингдек, у «ушбу битим дизель ёқилғиси нархларини рекорд даражада ва тез суръатларда пасайтиради», деди. У яна шундай деди: «Путин Америка ва жаҳон бозорларига зудлик билан 300 минг тоннадан ортиқ дизель ёқилғиси, ноябрь ойида қўшимча 500 минг тонна, кейинроқ эса бир миллион тонна етказиб беришга, шунингдек, ойига уч миллион тоннагача етказишга рози бўлди». Трамп 2026 йил 17 октябрда Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни «миллий манфаатлар» билан изоҳлаб, вақтинча тўхтатиш тўғрисида фармон имзолади. Америка Молия вазирлиги эса 2027 йил апрелигача амал қиладиган умумий лицензия асосида Россия дизелини экспорт қилишга нисбатан санкциялар тўхтатилганини эълон қилди.

Трамп ўзининг Республикачи партияси сафидаги танқидчиларга қарши бу қарорини ҳимоя қилди ва уларга ёқилғи нархларини пасайтириш устида ишлаётганини таъкидлади. Чунки ёқилғи нархларининг юқорилиги келаси 3 ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда партиянинг натижаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ёқилғи харажатлари Трамп 2026 йил 28 февралда Эронга қарши тажовузни бошлаганидан бери ошиб кетди. Бироқ у ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқда ва ёқилғи инқирозининг сабаби Украина томонидан Россия нефть иншоотларига берилган зарбалар эканини даъво қилмоқда. У: «Америка халқи учун тўғри қарор қабул қилдим. Аввало Америка!» — деди.

Украина президенти Зеленский эса: «Россияга нисбатан қўлланилган ҳар қандай санкцияларни юмшатиш унинг манфаатига хизмат қилади ва урушнинг чўзилишига олиб келади», — деди. У мазкур битимни Путинга берилган совға ва очиқ-ойдин заифлик белгиси деб баҳолади. Зеленскийнинг эътирозидан кейин Трамп: «Украинага янги президент керак», — деди. Шундан сўнг Зеленский ўзининг заифлигини намоён қилиб, «Россия 60 кунлик сулҳга рози бўлса, янги сайловларда қатнашишга тайёрлигини» эълон қилди.

Америка Зеленский билан хоҳлаганича ўйнамоқда. Зеленский эса Американинг 2019 йилда унинг ҳокимиятга келишига ёрдам берганини билади. Америка уни урушга ундади. У Россия қўллаб-қувватлаётган Украинанинг шарқий қисмидаги қўзғолонни тугатиш учун Америка унга ёрдам беради, деб ўйлади. Россия эса бунга жавобан 2022 йилда ўша ҳудудни босиб олди. Америка эса Россия бу ҳудудни босиб олишидан олдинроқ унинг босқини ҳақида эълон қилиб келган эди. Энди эса Америка Зеленскийдан бу ҳудудни Россияга тегишли деб тан олишни талаб қилмоқда. У эътироз билдирганида эса истеъфога кетишини талаб қила бошлади. Америкага ишонганларнинг қисмати мана шу! Исломий юртларда унга ишонганлар билан ҳам худди шундай бўлган: Америка ўз манфаатини кўзлаганида уларни ташлаб кетади ва уларнинг ўрнига бошқа малайларни келтиради.

Европанинг мазкур келишувга муносабатига келсак, Европа комиссияси раиси фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши раиси Кошта 2026 йил 16 октябрда Брюсселдаги учрашувда «Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши ва Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилмаслиги»ни билдирдилар. Улар бу келишувни «хатарларга тўла, хавфли ва чалғитувчи» деб таърифладилар. Зеленский эса улардан «мудофаа, қурол-яроғ ва барқарорликни таъминлаш учун тахминан 70 миллиард евро» талаб қилди. Франция президенти Макрон: «Келишув салбий оқибатларга эга», — деди.

Европа ушбу келишув ўзига қарши қаратилганини англаб турибди. Россияга санкциялар жорий этганида Европа зарар кўрди. Бу санкциялар икки томонлама таъсирга эга бўлиб, Европа Россиядан келадиган арзон нефть маҳсулотлари ва газдан маҳрум бўлди. Америка эса уларни Европага икки баравар қиммат нархларда сота бошлади. Эҳтимол, энди Америка Россиядан ушбу нефть маҳсулотларини импорт қилиб, Европа давлатларига янада қиммат нархларда сотади.

Ушбу келишув Ғарбнинг икки томони ўртасидаги жарликни янада чуқурлаштирди ва улар орасида ихтилофларни келтириб чиқарди. Дания бош вазири Фредериксен: «Менимча, Ғарб иттифоқи бир неча кун олдингидан кўра заифроқ ҳолатга тушиб қолди», — деди. Эстония бош вазири Кристен Михал эса: «Украинани қўллаб-қувватлаш учун Америка билан муносабатлар зарур. Биз унга таянамиз», — деди. Бироқ Болгария ўз манфаатлари ва алоқаларини кўзлаб, Европа позициясига зид равишда келишувни қўллаб-қувватлади. Бу мамлакат президенти Радев: «Ёқилғи нархларини пасайтиришга ва рақобатбардошлигимизни таъминлашга хизмат қиладиган ҳар қандай қадамни олқишлаймиз», — деди.

Америка президенти тилидан ўз манфаатлари иттифоқчиларининг манфаатларидан устун эканини очиқ-ойдин эълон қилмоқда ва улар билан ҳисоблашмаяпти. Чунки у капиталистик давлат бўлгани сабабли, манфаатпарастлик унинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш мезонидир. Байден давридаги Демократлар маъмурияти билан Трамп давридаги Республикачилар маъмурияти ўртасида бу борада фарқ йўқ. Байден Россияни босқин қилишга ундаш учун Украинани ундан ғазаблантириб, урушни алангалатган бўлса, Трамп Россияни ўз томонига оғдириш, унинг нефть бойликлари ва маъданларини қўлга киритиш, шунингдек, Россиянинг Европа ва Хитой билан яқинлашишига тўсқинлик қилиш учун Украинадан фойдаланмоқда.

Европа ҳам капиталистик давлатлардан иборат бўлгани учун фақат ўз манфаатларини ўйлайди. У Россияни ўз остонасидаги хавф деб билади. Акс ҳолда, Украинага нисбатан Америка қилаётган ишларнинг ўзини Европа ҳам қилган бўлар эди.

Путин: «Россия Америка ва жаҳон бозорларини нефть ҳамда нефть маҳсулотлари билан таъминлашга тайёр. Россия дизелини етказиб бериш жаҳон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, мен Трамп билан шахсий музокараларни давом эттириш, икки маъмурият, разведка идоралари ва давлат муассасалари ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдим», — деди. Бундан Трамп Путинни алдашга муваффақ бўлгани кўринади. Обама ҳам Сурия масаласида Путинни шундай алдаган эди.

Россия сиёсий аҳмоқлигидан халос бўла олмаяпти. У Америкага дизель сотишдан бош тортиб, уни қийин аҳволда қолдириши, бутун дунё кўз ўнгида унинг асл қиёфасини очиб ташлаши ва Яқин Шарқдаги урушларида мағлуб бўлишига олиб келиши мумкин эди. Шу тариқа Россия Америкага қарши мавқеини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда таъсир кучига эга, мавқеи ва ҳурмати тан олинадиган давлат эканини исботлаши мумкин эди. Аммо Россия бунинг ўрнига қисқа муддатли манфаатларини устун қўйди. Шу билан у ўзининг заифлиги ва пулга муҳтожлигини, ҳатто вақтинча бўлса-да, санкциялар бекор қилинишини исташини намоён этди. У Америка ўзига ёрдам беради, деб ўйламоқда. Ҳолбуки, мазкур урушни айнан Америка алангалатган эди.

Россия бу урушда мушкул аҳволга тушиб қолди: тўрт ярим йил ўтган бўлса-да, унда ғалаба қозона олмаяпти. Донбасс ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрната олмади. Унинг тахминан 80 фоизини босиб олган бўлса-да, бу ҳудудда қаттиқ қаршиликка дуч келмоқда. Украина эса Россиянинг ичкарисидаги нишонларга зарба бермоқда: унинг пойтахти Москвага, йирик шаҳарларига, ҳаётий муҳим ва ҳарбий иншоотларига ҳужум қилмоқда.

Россиядек йирик давлат Америка ва Европанинг ёрдамига қарамай, Украинадек кичик давлат устидан ғалаба қозона олмади. Бу эса Россия ташқи урушларда ғалаба қозона олмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлайди. Агар Европа урушга бевосита киришса, унинг олови Россиянинг ўз бошига ёғилиши мумкин. Германия ва Франция Британиянинг кўмагида урушга тайёргарлик кўрмоқда. Улар Украина фронтида уруш олиб боришга тайёрланиш учун қуролланиш, ҳарбий тайёргарлик ва сафарбарлик бўйича беш йилдан ўн йилгача мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқдилар. Эҳтимол, бунга Польша ва Болтиқбўйи давлатлари фронти ҳам қўшилар.

Шу боис бу масала Путин учун тақдирий аҳамият касб этмоқда, чунки у унинг шахсий тақдирини ҳам белгилайди. Федерал тузилмалардан ташкил топган Россияда эса, агар ҳокимият ағдарилса, бу тузилмалар Совет Иттифоқи парчаланганидек, тез орада ажралиб чиқиши мумкин.

Россия жаҳонда яна таъсир кучига эга давлатга айланиш учун олтин имкониятни қўлдан бой берди. У 2015 йилда ҳам шундай имкониятни бой берган эди: Америка ўзининг малайи Башар Асадни сақлаб қолиш ва унинг ўрнига муносиб ўринбосар топиш учун Россияни Сурияга аралашишга ундаган эди. Агар Россия ақл билан иш тутганида, аралашмаган ва Америка ҳамда унинг малайлари ағдарилишига имкон берган бўлар эди.

Ливияда ва Ғарбий Африкада ҳам худди шундай бўлди. Натижада Россиянинг роли Америкага хизмат қилишдан иборат бўлиб қолди. Бунинг эвазига у қисқа муддатли манфаатларга эришмоқда, аммо Американинг жаҳондаги биринчи давлат сифатидаги мавқеини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Ҳолбуки, айнан Америка унга қарши фитналар уюштириб, уни урушларга тортиб келмоқда.

Биз Американинг йирик давлат бўлиб қолишини ҳам, Россиянинг жаҳондаги иккинчи давлатга айланишини ҳам истамаймиз, чунки ҳар иккиси ҳам ёмонлик манбаидир. Бироқ биз сиёсий нуқтаи назардан ва сиёсатни англаш мақсадида гапирмоқдамиз. Бунинг мақсади — Аллоҳнинг изни билан яқин орада пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этганимизда, уларнинг ҳар иккисига қарши қандай туришни билиб олишдир.

Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан

TagsТрамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Африка Иттифоқининг Жанубий Суданга ҳарбий кучлар юборилишига рози бўлиши ортида нима бор?

  • МАҚОЛАЛАР

    Нарсаларни бирлаштириб турган мақсад ва вазифа

  • МАҚОЛАЛАР

    Иззат Аллоҳники, Унинг Росулиники ва мўминларникидир!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: