Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси профессор Абу Солиҳ билан учрашди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси профессор Абу Солиҳ билан учрашди
10 феврал пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Судан раҳбарларининг юртдаги сиёсий кризисни ҳал этиш ташаббуси ташкилотчиси профессор Муҳаммадҳусайн Абу Солиҳни зиёрат қилди. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо Муҳаммадусмон раислик қилди. Унга айни қўмита мувофиқлаштирувчиси устоз Абдуллоҳ Ҳусайн ва қўмита аъзоси Абдулқодир Абдураҳмон ҳамроҳлик қилдилар.
Учрашув аввалида профессор Абу Солиҳ гапирди. У «Судан ечими» номли ҳаракат доирасидаги ўзининг ташаббуси ҳақида сўз юритиб, бу ташаббусдан мамлакатдаги кураш сабабли юзага келган парокандаликдан Суданни сақлаб қолиш кўзланганини, шунингдек, юртни парчалаш ва бойликларини талон-торож қилишга қаратилган мустамлакачилик нишонларидан ҳимоя қилиш мақсад қилинганини айтди.
Кейин устоз Носир Ризо сўз олиб, бундай деди:
«Ҳозирда юртда кетаётган бу улкан кураш мустамлакачи давлатларнинг маҳаллий малайлари ёрдамидаги курашидир. Бу кураш Ислом нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши ҳамда асосий манба ватан ёки воқелик ўрнатган андоза эмас, балки фақат Ислом бўлиши лозим. Ислом бизга аллақачон Ислом тузумини бериб қўйган, биз у билан ҳукм юритамиз ва уйғониш унинг асосида бўлади. Бу Халифалик тузумидир, демократик ёки бошқа тузум эмас».
Учрашув сўнггида томонлар Ислом ақидасига таяниш ҳамда фикрлаш, ечим бериш ва муолажада ёлғиз уни асос қилиш лозимлигини айтдилар. Бу каби учрашувни давом эттиришни ва унинг муҳимлигини таъкидладилар.
Роя газетасининг 2022 йил 23 феврал чоршанба кунги 378-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!