Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакиллари Каваҳла қабиласи амири Аввадул Жаййид ан-Нуъаймага ташриф буюрдилар

Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакиллари Каваҳла қабиласи амири Аввадул Жаййид ан-Нуъаймага ташриф буюрдилар
Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакиллари 1448 ҳижрий йил 2 жумодал-аввал, милодий 2026 йил 13 октябрь, сешанба куни амир Аввадул Жаййид ан-Нуъаймага ташриф буюриб, хавфсизлик идоралари уни сўроққа чақирганидан кейинги аҳволидан хабар олдилар.
Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги мажлис аъзоси доктор Аҳмад Абдул Фадил амирлик қилди. Унга мажлис аъзоси устоз Муҳйиддин Бухорий ҳамда ҳизб аъзолари устозлар Музаммил ас-Сиддиқ, Холид ал-Жудайъ ва Абдулваҳҳоб Муҳаммад ҳамроҳлик қилдилар. Шунингдек, биродар Абдулқодир Иброҳим Абдулваҳҳоб ҳам делегация таркибида бўлди.
Бир қанча нуфузли кишилар, амирлар ва қабила бошлиқлари иштирок этган йиғинда амир Аввадул Жаййид ўзи билан ўтказилган терговнинг тафсилотлари ҳақида гапирди. У ҳеч нарсадан қўрқмаслигини, чунки қилаётган иши Аллоҳ учун эканини таъкидлади. Шунингдек, ташрифлар орқали уни қўллаб-қувватлашлари ва нуфузли кишиларнинг ёнида туришлари уни янада мустаҳкам ва қатъиятли қилганини айтди.
Сўнг амир Муҳаммад Зайн (Абу Ҳафс) доктор Аҳмад Абдул Фадилни амирлар ва нуфузли кишиларга делегацияни таништириш учун сўзга таклиф қилди. Доктор шундай деди:
«Биз Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти делегациясимиз. Амирнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар топганимиздан кейин уни қўллаб-қувватлаш учун келдик. Икки ҳафта олдин ҳам унинг уйига ташриф буюрган эдик. Ислом асосига қурилган позицияси ва Аллоҳ учун қилаётган амали бизни уни қатъият билан қўллаб-қувватлашга ундайди. Зеро, мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Ҳозир барчамизни бирлаштириб турган нарса — Исломдир».
Амирлар ва нуфузли кишилар ўз нутқларида Исломга таяниш ва унга қайтиш зарурлигини таъкидладилар. Улар мамлакатни танг аҳволдан чиқариш, унинг ҳолатини ислоҳ қилиш ва халқнинг аҳволини яхшилашнинг ягона ечими Ислом эканини билдирдилар.
Мазкур ташриф амирнинг ўзида ҳам, нуфузли кишилар орасида ҳам ижобий таассурот қолдирди.
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ