Ўз фарзандларингизга қулоқ тутинг, уларни бағрингизга олинг

Ўз фарзандларингизга қулоқ тутинг, уларни бағрингизга олинг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Дунёда шундай инсонлар борки, уларнинг ҳаёти кимлар учундир ўрнак, ҳавас бўлса, кимлар учундир хавф ўлароқ қабул қилинади. Бундай қарашнинг шаклланишига у инсонларнинг фаолияти сабаб. Бу фаолиятлари кимлардадир саодат нури ва азизлик, асл бахт ҳақида тасаввур уйғотса, кимлардадир ғазаб, нафрат ва адоват уйғотади. Биз бугунги кунда ҳаётимиздан узоқлашган Исломимизни ҳаётга қайтариш ва мустамлакачи кофирларни кирдикорларини очиб, устимизда олиб бораётган макру ҳийлаларга тўла сиёсатига барҳам бериш учун фаолият олиб бораётган уммат фарзандлари ҳақида гапирмоқчимиз. Маълумки, кофир Ғарб ҳаётимизга Исломни қайтишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилмоқда. Чунки бу унинг учун ҳаётий масала, шунинг учун бу йўлда фаолият олиб бораётган холис мусулмонларга қарши аёвсиз курашмоқда. Уларни узоқ муддатларга қамаш, таъқиблар остига олиш, юртларидан қувиш ва ваҳшийларча қатл қилинаётганидан билса бўлади. Бу ишни бутун дунё бўйлаб ўзига тобе бўлган малайларининг қўллари билан амалга оширмоқда.
Аммо бу зулмлар Аллоҳнинг динини олий қилиш йўлида фаолият олиб бораётган холис мусулмонларни ўз мақсадларидан қайтара олмайди. Улар Аллоҳнинг ҳақ ваъдасига тўлиқ ишониб, мустаҳкам иймон ва сабот билан дунёвий қийинчиликларни енгиб, ўз ғоялари томон дадил бормоқдалар. Уларнинг сони озлиги бу йўлдаги қадамларини, журъатларини ва шижоатларини асло сўндира олмайди. Аҳмад ва Табароний Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади:
يَأْتِي قَوْمٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ نُورُهُمْ كَنُورِ الشَّمْسِ، قَالَ أَبُو بَكْرٍ: أَنَحْنُ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: لاَ وَلَكُمْ خَيْرٌ كَثِيرٌ وَلَكِنَّهُمْ الْفُقَرَاءُ الْمُهَاجِرُونَ الَّذِينَ يُحْشَرُونَ مِنْ أَقْطَارِ الأَرْضِ، ثُمَّ قَالَ: طُوبَى لِلْغُرَبَاءِ، طُوبَى لِلْغُرَبَاءِ، قِيلَ وَمَنْ الْغُرَبَاءُ؟ قَالَ: نَاسٌ صَالِحُونَ قَلِيلٌ فِي نَاسِ سَوْءٍ كَثِيرٍ مَنْ يَعْصِيهِمْ أَكْثَرُ مِمَّنْ يُطِيعُهُمْ
“Бир куни Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларида эдим, қуёш чиқди. Шунда у киши: “Қиёмат кунида шундай қавм келадики, уларнинг нури қуёшнинг нуридек бўлади”, дедилар. Абу Бакр: “Ўшалар бизми, эй Расулуллоҳ?”, деб сўради. “Йўқ, сизларнинг ҳам кўп яхшилигингиз бор. Лекин улар ернинг турли ўлкаларидан йиғилган муҳожир фақирлардир”, деб, орқасидан: “Ғарибларга жаннат бўлсин, ғарибларга жаннат бўлсин”, дедилар. “Ғариблар кимлар?”, деб сўраган эдилар: “Уларга итоат қиладиганларидан кўра исён қиладиганлари кўпроқ бўлган кўпчилик ёмон одамлар орасидаги озчилик яхши одамлардир”, деб жавоб бердилар Пайғамбар с.а.в.”.
Булар Умматнинг, сизнинг фарзандларингиз. Улар сизга икки дунё саодатини таклиф қилиш баробарида дунё матоси эмас, балки Охират мукофотидан умидворлар. Таъма ва миннатга асосланмаган даъватларига лаббай, деб, уларга қувват бериб, ўзларингизни тубанлик ва хорлик гирдобидан қутқариш вақти келди. Лоқайдлик қилиб вақтни қўлдан бой бериб қўйманг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
19.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ