Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Садоқа саройи олдида «Судан дўстлари» анжуманига қарши норозилик намойиши ўтказди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Садоқа саройи олдида «Судан дўстлари» анжуманига қарши норозилик намойиши ўтказди
2019 йил 11 декабр чоршанба куни Суданнинг Садоқа саройида йигирма тўртта давлатдан келган вакиллар иштирокида «Судан дўстлари» анжумани бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук хорларча, тиланиб, маъруза қилди. У ҳозир бўлган душманлардан иқтисодий дастурини ҳамда 2020 йилги давлат бюджетини молиялаштиришларини илтимос қилди.
Шундай шармандалик ва орлик анжуманига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти норозилик намойиши уюштирди. Намойишда юрт эшиклари мустамлакачиликнинг янги кўринишига юрт эшиклари очиб берилаётгани қораланди. Мустамлакачиликнинг ушбу янги кўриниши заҳри қотил кредит, ёрдам ва грантлар бўлиб, булар фақат мустамлакачилик режасига хизмат қилади.
Намойишда Ҳизб аъзолари қуйидаги сўзлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқишди: «Эй капиталист золимлар, сиз бизга дўст эмассиз, аксинча душманларимизсиз», «Ажнабийдан ёрдам сўраш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир», «Иқтисод муаммоси судхўрлик қарзларини олиш билан асло ҳал бўлмайди», «Хорижий инвестиция бойликларимизни талади, бунга малай ҳукмдор ва хор омадсиз кимсалардан бошқаси чақирмайди», «Йўқолсин тиламчилар ҳукумати», «Муаммоларимиз ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати соясида ўз энергиямиздан фойдаланишдадир».
Бир соат давом этган намойиш чоғида йигитлар очкўз капитализм, Уммат душманлари, Ислом душманлари, каби сўзларни айтиб ҳайқирдилар, ҳақ ва адолат давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилдилар.
Роя газетасининг 2019 йил 18 декабр чоршанба кунги 265-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ