| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

By htadmin
16.01.2025
573
0
Share:

Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

(2-қисм)

بسم الله الرحمن الرحيم

Бошловчи: Қарши томонда эса капиталистлар. Улар мулк масаласига қандай қарашади?

Қасос: Капитализмда ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари хусусий мулк бўлиши керак, деб қаралади. Ҳатто ўз табиатига кўра шахс қўлида бўлиши мумкин бўлмаган мулклар ҳам хусусий мулк қилиб олинишига давлат томонидан рухсат этилади. Масалан, капиталистик давлатда нефт ишлаб чиқариш компанияси давлат билан нефт конларини эксплуатация қилиш бўйича шартнома тузади. Шундай қилиб нефт қудуқлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш шахслар ёки хусусий компаниялар қўлига ўтиб кетади. Бу ҳолат ҳатто денгиз соҳиллари ва дарё қирғоқлари масаласида ҳам кузатилади. Аслида, бу жойлар ҳамманинг эҳтиёжи тушадиган, яъни ҳамма инсонлар файдаланадиган умумий мулкдир. Бироқ капиталистлар уларни маълум бир ҳақ эвазига хусусий компанияларга хусусий мулк қилиб берадилар. Мана шундай қилиб умумий мулк хусусийлаштирилиб шахслар қўлига ўтиб кетади.

Бошловчи: Бу тушунарли. Лекин  капиталистик тузумда умумий мулк қандай белгиланади?

Қасос: Аслида капиталистик тузумда умумий мулк, деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Бошловчи: У ҳолда улар дарёлар, кўллар, денгизлар, йўллар ва шуларга ўхшаш нарсаларни қандай таснифлайдилар?

Қасос: Ҳатто бу объектлар ҳам капитализда давлат ихтиёрида бўлиб, давлат уларни маълум муддатга хусусий компанияларга бериш хуқуқига эга. Чунки капитализм назариясига кўра, ҳар қандай мулк аслида хусусий бўлиши лозим. Ислом бу муаммога ўз эътиборини қаратди ва аниқ ечимни тақдим этди. Зеро, Исломга кўра, қонун чиқарувчи фақат Аллоҳ таолодир, қонуншунослар эмас. Бу масалада аниқлик киритиш ўта муҳим. Ҳеч ким, Исломда шаръий мақсадлар (яъни жон, дин, ақл, шаън кабиларни сақлаш тимсолидаги олий ҳадафлар) асосида Ислом фақиҳлари томонидан ишлаб чиқилган қандайдир иқтисодий назария бор, деб ўйламасин. Қонунлар шаръий мақсадлар устига қурилмайди, балки қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали ушбу мақсадларга эришилади. Бошқача айтганда, шаръий мақсад бу – шаръий қонунларни татбиқ қилиш натижасидир. Ҳеч ким, олимлар дастлаб шариат мақсадларини ишлаб чиқдилар ва сўнгра шу асосда шариат конунларини ишлаб чиқа бошладилар, деб ўйламасин. Ким бундай фикр юритса хато қилади. Агар Ислом фуқаҳолари шариат мақсадларидан келиб чиқиб қонунлар ишлаб чиқдилар, деб тасаввур қилсак, хулоса ўта хатарли бўлиб чиқади. Тўғрироғи, фуқаҳолар қонун чиқарувчи бўлиб қоладилар. Бундан бизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Исломда ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч бир қонун чиқарувчи йўқдир. Исломдаги Иқтисод низоми бу – тафсилий далиллардан истинбот қилинган шаръий қонунлар мажмуидир. Бошқача қилиб айтганда, бу низом – инсонларнинг амалларини Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёсдан келиб чиқиб тартибга солувчи қонунлардир. Дарҳақиқат, Исломда мулкни таърифловга, давлат ёки шахс томонидан унга эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳамда сарфлашга тааллуқли шаръий конунлар ягона бир манбага йиғилиб, тартиблаштирилди. Бу эса бизга Исломдаги Иқтисод низомини тўлақонли тарзда кўрсатиб берди. Шунинг учун яна бир бор таъкидламоқчиман, Исломда ҳеч қандай иқтисодий назария йўқ, яъни Ислом фақиҳлари даставвал қандайдир иқтисодий ғояни илгари суриб, сўнгра уни амалга оширувчи қонунларни ишлаб чиққан, деган нарсанинг ўзи йўқ. Балки Исломда Иқтисод низоми – шаръий манбалардан олиниб бир бўлимга жамланган шаръий қонунлар мажмуидир. Аввалда Ислом фақиҳлари бир тўпламга йиғиб, кейин тартибга солган шаръий қонунлар боблари: Ибодат, Ахлоқ, Муамалот кабилардир. Мулкчилик ишлари ва мулкчилик муносабатларига доир барча шаръий ҳукмлар ҳам худди шу тарзда тўплам ҳолига келтирилиб, Исломдаги Иқтисод низомининг кенг қамровли тасвири юзага келган. Уларни синчковлик билан ўрганиб чиқиш натижасида Исломдаги Иқтисод низомининг йўналишини тушуниб оламиз. Бошқача қилиб айтганда, ушбу қонунлар орқали биз Исломдаги иқтисод сиёсатини тушуниб етамиз. Шундагина биз Исломдаги иқтисод сиёсати капитализм ва социализмникидан тамоман ўзгача эканлигини кўрамиз. Капитализмнинг иқтисод сиёсати ёки иктисод қонунлари фақат бойликни максимал даражада кўпайтиришга қаратилади. Лекин мавжуд бойликни тақсимлаш масаласига келганда, уни рақобат, нарх ёки талаб ва таклиф орқали қўлга киритиш ва ундан фойдаланиш одамларнинг танловига қолдирилади. Коммунистик иқтисод сиёсати мулкчилик бўйича тенгликка асосланган иқтисодий тизимни қуришга қаратилган. Исломдаги иқтисод сиёсати эса давлатнинг ҳар бир фуқаросининг асосий эҳтиёжларини қондириб берилишига қаратилади. Асосий эҳтиёжлар деганда, уй-жой, озиқ-овқат ва кийим-кечакнинг муносиб даражада қондирилиши тушунилади. Ислом қонунларига кўра, ҳар бир фуқаро мулк сифатида уларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ Исломдаги иқтисод сиёсати бу билан чекланмай, шаръий қонунлар доирасида бу бойликларни имкон қадар кўпайтиришга керакли шароитларни қилиб беради. Бу эса жамиятда муайян яшаш тарзини вужудга келтиради. Шу тариқа ҳар бир фуқаро ҳалол ва ҳаром меъёрларини назарда тутувчи иқтисод қонунларига кўра бойлик орттириш имкониятига эга бўлади. Бу меъёр ва тартиблар жамиятда шариат олиб келган муайян турмуш тарзини шакллантиради ва ҳимоя қилади.

Бошловчи: Яъни Исломда бойликни кўпайтиришга рухсат этиладими?

Қасос: Албатта. Исломда бойликни кўпайтиришнинг чегараси борлиги ҳақида гапиришнинг ўзи ножоиз. Исломга кўра, мусулмон киши бойликни кўпайтиришнинг рухсат этилган йўлларига ҳамда ўзи эгалик қилаётган мулкдаги закот, садақа ва қарз бериш каби мажбуриятларга қаттиқ эътибор қилиши керак бўлади холос.

Бошловчи: Менда бироз чалкашлик юзага келди. Унда Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини қандай тушунишимиз керак: “Олтин-кумушни босиб (канз-хазина қилиб), уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб “хушхабарини” етказинг!”. Айтингчи, бойлик тўплаш билан бойликни кўпайтириш ўртасида қандай фарқ бор?

Қасос: Улар орасида катта фарқ бор. Олтин-кумушни (яъни бойликни) йиғиш билан бойликни кўпайтириш бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир. Олтин-кумушни йиғиш (канз қилиш) бу – бойликни ҳеч қандай ҳаракатга келтирмасдан (яъни айлантирмасдан) ёки муҳтожларга сарфламасдан ёхуд мамлакат иқтисодини яхшилаш учун инвестиция қилмасдан ушлаб туришни англатади.

Бошловчи: Булар бойликни кўпайтиришга кирмайдими?

Қасос: Йўқ, бунинг бойликни кўпайтиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бойликни йиғиш бу – бойликнинг бир қисмини олиб қўйиш ва уни ҳаракатсиз сақлашдир. Яъни сиз аслида жамиятнинг бир улуши бўлган бойлигингизни ушлаб турибсиз ва иқтисодий ўсишни секинлаштиряпсиз. Аммо бир кишининг мол-мулки бўлса ва уни саноат, қишлоқ хўжалиги ривожи учун ёки Аллох розилиги учун хайр-эҳсон йўлида сарфласа, олтин ва кумуш йиғувчилар тоифасига кирмайди. Демак, ўз бойлигини кўпайтириш мақсадида айирбошлаш, инвестиция киритиш билан шуғулланган ёки шерикчилик лойиҳаларида қатнашган ҳар қандай инсон бойликни тўплаб ўтиргувчи, деб ҳисобланмайди. Сизга бир мисол келтираман: тасаввур қилинг, сизда катта бойлик бор ва сиз уни бир четга олиб қўйгансиз, ҳаракатга солмай ушлаб турибсиз. Аслида сиз бу ҳаракатингиз билан жамиятни бойликдан, даромаддан маҳрум қилмоқдасиз. Дарвоқе, сиз агар ушбу бойликни фойдали лойиҳаларга киритиб уни кўпайтирсангиз, бу билан сиз жамиятга ёрдам берган бўласиз. Агар сиз ўз бойлигингизни қишлоқ хўжалигига сарфласангиз, ўша ерни ўзлаштирган, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб етиштирган ва янги иш ўринларини очган бўласиз. Бу билан сиз одамлар орасида мулк айланмасига ҳисса қўшаётган бўласиз. Умумий бюджетнинг заифлашишига олиб келадиган импорт ҳажмини ҳам камайтирасиз. Тижоратдаги ҳолат ҳам шундай. Агар сиз ўз пулларингизни савдога тиксангиз ёки сарфласангиз, иқтисодий ўсиш динамикасини тезлаштирасиз. Ва бундай ёндашув мулкнинг бир ҳовуч бойлар қўлида тўпланишига йўл бермайди. Демак, мулкни жамлаш бу – мулкни кўпайтириш эмас, балки уни четга олиб қўйиш, уни жамиятдаги иқтисод динамикасининг бир кисми бўлиш имкониятидан тўсиш бўлади. Сиз уни ё инвестиция қилишингиз керак ёки закот, эҳсон ва садақа сифатида сарфлашингиз керак.

Давоми бор…

+1
0

Related posts:

Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида
TagsАҳмад ал-ҚасосИсломий иқтисодмаълуммаълум бўлмаган нарсалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган Ғазодаги уруш ҳужжатларини тақдим этишга чекланган иккинчи даражали ролни ўйнаш билан кифояланди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қабилачилик ва унинг Судан аҳли хавфсизлигига бўлган хатари

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Шом тоғутининг ағдарилиши мазлумлар учун байрамдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/