Зулмат қаърида чақнаган нур
Зулмат қаърида чақнаган нур
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугун юртимиздаги инсонлар ҳаёти дарёни сузиб ўтиш учун барча восита ва имкониятлари бўла туриб “қирғоққа дарёнинг ўзи олиб чиқиб қўяди” деб, оқим ихтиёрига ташлаб қўйилган қайиқда сузаётган одамнинг ҳолатига ўхшайди. Чунки ҳаётий муаммоларнинг ечимини инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан ботил ақидадан изламоқдалар, ҳолбуки ўзларида энг тўғри ечимларни берувчи илоҳий ақида мавжуддир. Ўзларини мусулмон ҳисоблаган ҳолда демократик тушунчалар асосида яшашга уринмоқдалар, яъни Аллоҳга иймон келтирдик, деб унинг шариатига амал қилмайдилар. Демократияга иймон келтирмадик, десалар-да уни ҳаётларига татбиқ қилишга уринмоқдалар. Жуда қизиқ, шу билан бирга аламли ҳолат. Чунки бу халқимизни ўзлигини англамаётгани, ботил ақидага кўр-кўрона эргашиш туфайли аросатда яшаётганини англатади. Бу эса, ўз ҳаётимиз ҳақида фикрламаётганимизнинг далилидир. Чунки инсон бир вақтда ҳам мусулмон, ҳам демократ бўлмайди. Ё мусулмон бўлади, ё демократ бўлади. Яъни бир-бирига зид бўлган икки хил эътиқод бир ақлда жамланмайди. Биз эса, буни жамлашга интиляпмиз. Агар булар хусусида тафаккур қилганимизда иймон билан куфрни яқинлаштириш мумкин эмаслигини, бири ишонч бўлса, бири инкор эканлигини тушуниб етар эдик. Буни тушунмаганимиз ортидан демократиянинг ечимларига эргашувчи тобеларга айланяпмиз. Зулмат қаърида яшаган ҳолимизда буни ёруғ кунда, мусаффо осмон остида, бахтиёрликда яшаяпмиз, деб ўзимизни ишонтиряпмиз. Бу фикрсизлигимиз туфайли Ҳақ билан ботилни фарқлай олмаётганимиздир. Тубанлик аслида айнан шу.
Шундай экан, бу тубанликдан қутулишнинг ягона йўли Исломни ҳаётимизга қайтаришдир. Ана ўшанда Ислом зулмат қаърида чақнаган нур каби бизга нажот йўлини кўрсатади. Шундагина биз Ислом ақидаси асосида тўғри уйғониб, ҳаёт йўлимиз, фикрларимиз учун уни асос қиламиз. Муаммоларимиз ечимини Ислом ҳукмларидан оламиз, исломий тушунчалар мажмуидан муайян дунёқарашни шакллантирамиз. Турли ботил ақидаларга кўр-кўрона эргашмай, уларнинг асл моҳиятини англаб ҳаётимиздан улоқтирамиз. Бугунги тубанлик ва хорлигимиздан қутулиш, фикрий юксалишнинг ягона сабабчиси ҳам, азиз ва мукаррам бўлишнинг бирдан-бир йўли ҳам ягона Исломдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
19.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми