Ҳасина режимининг қочқинлар учун Ҳиндистон чиқарган фуқаролик қонунига сукут сақлаши Ислом ва мусулмонларга қарши урушда мушрик давлат билан шерик эканига далилдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳасина режимининг қочқинлар учун Ҳиндистон чиқарган фуқаролик қонунига сукут сақлаши Ислом ва мусулмонларга қарши урушда мушрик давлат билан шерик эканига далилдир
Мусулмонларга зарар етказиш учун фуқаролик қонуни (CAA-2019)га киритилган ўзгартириш ва фуқароларни рўйхатга олиш (NRC-2019) туфайли Ҳиндистонда давом этаётган бало ва офатлар Ислом ва мусулмонларга қарши уруш давом этаётганини яна бир бор тасдиқлади. «Оламдаги энг катта илмоний демократик давлат» номини олган Ҳиндистон шимолий шарқий минтақадаги мусулмонларни Ҳиндистон фуқаролигидан маҳрум қилди. Бу иш 2019 йил 11 декабр фуқаролик қонуни (CAA-2019)га ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилди. Унда Ҳиндистонга қайтишни истаётган (ҳинд, синх, бутпараст, сикх ва насронийлар) каби маълум миллатларга бошпана берилди. Лекин мусулмонлар ушбу таркибга киритилмади. Ушбу тадбир бир неча авлод ва асрлардан бери Ҳиндистонда яшаб келаётган мусулмонларни фуқароликдан маҳрум қилди. Мусулмонларни таг туби билан қўпориб ташлашга ҳаракат қилаётган партия ҳукумат тепасидаги Бхаратия Жаната партияси эканига мусулмонлар шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, сенат ва қонун чиқариш палатаси чет элликларга қарши фуқаролик қонунини тасдиқлади. Ҳолбуки, (Бхаратия Жаната) партияси катта ўрин ва овозга эга эмас. Бу Ҳиндистондаги турли мушрик партиялар ўзларининг демократик муассасалари орқали мусулмонларни янчиш ва тор-мор қилишда бир-биридан қолишмаслигини англатади. Мусулмонлар ўз бойликлари, номуси ва ҳаётига бўладиган тажовуздан қўрқишмоқда. Биз бу минтақадаги мусулмон ҳокимларни ушбу давр оралиғида шармандаларча жим турганини кўриб турибмиз. Чунки улар ғарблик мустамлакачилар ва уларнинг шарқдаги малайи Ҳиндистон билан Исломий Умматга қарши манфаатларни ўзаро бўлишишмоқда. Шунинг учун Ҳасина ҳукумати Кашмирни қўшиб олиш, Бобурийлар масжиди масаласи ва фуқаролик қонуни каби турли муносабатларда Ҳиндистон тажовузига қарши туриш ўрнига ушбу душман давлат билан тинимсиз дипломатик ва ҳарбий ҳамкорлик қилаётганини кўряпмиз. Биз учун Шайха Ҳасинанинг шармандали ва хиёнаткорона жим туриши тасодифий эмас. Чунки исломий юртлардаги бошқа ҳокимларнинг аҳволи Шайха Ҳасинаникидан қолишмайди. Уларнинг барчаси минтақада Ғарб мустамлакаси манфаатларига хизмат қилиш учун мавжуддир. Ҳасина Покистон режими каби юртнинг стратегик манбалари ва манфаатларига қарши ҳормай-толмай хизмат қилади. Шунингдек, у Ҳиндистонни регионал полиция давлати сифатида мақомини ошириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланишини олдини олиш учун хизмат қилади.
Эй мусулмонлар! Бизнинг малай ҳокимларимизнинг Шарқ давлатларидаги мусулмонларни қувғин қилиш билан бир қаторда кофир Ғарб билан ҳамкорлик қилишлари бугун ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Улар Ғарбнинг мустамлакачилик ҳазорати пайдо қилган инқирозларни муолажа қиладиган ягона ҳазорий альтернатив бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланишидан қўрқишмоқда. Ғарб кучлари капиталистик мабданинг тез қулаётганидан саросимага тушгач, Ғарб халқлари ўз низомларига бўлган ишончини йўқотгач ва исломий юртлар узра ҳукмронлик қилишни сақлаб қолишда муваффақиятсизликка юз тутгач, Шарқдаги малайи Ҳиндистонга минтақадаги мусулмонларни репрессия қилиши учун эрк берди. Хоин ҳокимлардан эса, мусулмонлар бошдан кечираётган азоб уқубатларга жим туришини талаб қилишди. Натижада улар душманларга бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишларига йўл қўйиб беришди. Токи, Уммат ҳолдан тойиб, рошид Халифаликни тиклашга кучи етмай қолсин.
Эй мусулмонлар! Душманларимиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тикланиши борасида саросимага тушгач, бизни фуқаролиги йўқ ва ҳеч нарсага кучи етмайдиган кишиларга айлантириш учун ҳаракат қила бошлашди. Шундай экан, «Халифалик» номли қалқонимизни тиклаш учун бор кучимизни сарфлаш вақти келмадими?! Мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари ушбу минтақада тинч ва хавфсиз яшашлари учун Ҳиндистонни уқоб байроғи, яъни Пайғамбарлик байроғи остига бўйсундириш лозимдир. Ҳиндистон ярим ороли 800 йил исломий бошқарув остида яшагани ушбу ҳақиқатга гувоҳдир. Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва ҳимояланилади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб