Иймон аҳли билан куфр аҳли асло тенг бўлмас
Иймон аҳли билан куфр аҳли асло тенг бўлмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги ҳаётимизга назар солсак кўрамизки, ер юзидаги аксар инсонлар шу дунёси учун яшаётгани маълум бўлади. Шу жумладан, инсониятни зулматлардан нурга олиб чиқиш вазифаси юклатилган Ислом Уммати ҳам ҳаётдаги асосий ғоясини унутиб, бугунги куни билан яшайдиган бўлиб қолди. Бу уммат учун ўта ачинарли ҳолатдир.
Динни ҳаётдан ажратиш мафкураси Исломдан йироқ бўлган ўзга мабда вакилларининг дунёқарашидир. Уларнинг яшашдан кўзлаган мақсадлари мумкин қадар жасадни лаззатлантириш бўлиб, бор имкониятларини шу ҳаёти дунёси учун сарф этадилар. Қолаверса, улар учун охират ҳаётини қизиғи йўқ. Дин хаётдан, шу жумладан, давлатдан ажраган мафкурага эътиқод қиладилар.
Бугун биз тўхталмоқчи бўлган нуқта Ислом ва мусулмонларнинг дунёқарашига оид бўлиб, сизу-биз мусулмонларнинг бугунги турмуш тарзимиз, ўзимиз қабул қилган эътиқодимиз талаби даражасида ҳаёт кечира оляпмизми ёки ўзга мафкура эгаларига кўр-кўрона тақлид қилиб, қадам босишда давом этяпмизми?
Аллоҳ Субҳанаҳу бизларга Исломни то қиёматгача ечим берадиган дин қилиб берди ҳамда Аллоҳ инсониятни айнан мана шу ҳукмлар асосида яшашга буюрди. Яъни исломий қонунлар туширилгач, аввалги Илоҳий ҳукмлар ҳам, инсоний қонунлар ҳам бекор қилинди. Шунингдек, охирги Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. томонидан Аллоҳнинг ҳукмлари жорий қилинди ва шу ҳукмлар асосида бошқариладиган исломий жамият барпо бўлди.
Ҳабибимиз Муҳаммад с.а.в. асос солган ушбу давлат ўн уч асрдан зиёд дунёни бошқарди. Фақат бугунга келиб ўз давлатимиз, бошқарувимиз ҳақидаги маълумотлар зеҳнларимиздан кўтарилди, ҳатто тарих китобларида Исломий давлат, деган ном билан эмас, араблар халифалиги номи билан ўқитилди. Нега шундай?
Сабаби шуки, уммат фарзандлари зеҳнидан ушбу тузум ҳақидаги маълумотларни ўчириш ва Исломга зид бўлган ақида асосида яшашга рози қилишдир. Табиий савол туғилади, Ислом ҳозирги вақтдаги муаммоларга ечим бера олмай қолдими? Йўқ асло, буюк Роббимиз ўн тўрт аср аввал динимизни комил, ҳеч қандай нуқсонсиз шаклда Ўз Росули орқали тушириб баён қилиб қўйди. Аллоҳ Таоло айтади:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً
– “Бугун Мен сизларнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизларга Исломни дин деб рози бўлдим”. (Моида:3)
Ислом тузуми Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари асосида, яъни Илоҳий ҳукмларга таянган ҳолда юритилади. Аллоҳ Таоло инсонларда бўладиган ожизлик, нуқсонлилик ва бирор нарсага муҳтожликдан ҳоли бўлган Зотдир. Мудаббир Ҳақ Таоло Ўз бандаларини нима билан нажот топишини яхшироқ билгувчи Зотдир. Аллоҳ хато қилмайди, адашмайди ва берган ваъдасини бузмайди. Ушбу ҳақ ваъдага сўзсиз итоат этган аждодларимиз Аллоҳ буюрганидек ҳаёт кечирдилар.
Хулоса ўрнида айтамизки, ўз эътиқоди йўлида барча қийинчилик, зулмларга бардош бериб, ҳаётини Роббисининг розилиги йўлида итоатда ўтказаётган, Исломни ҳаёт мазмунига айлантириб олган иймон эгаси билан ожиз инсоннинг ақлидан келиб чиққан тузум асосида ҳаёт кечираётган инсон ҳеч қачон бир хил мақомда Аллоҳга рўбарў бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاء اللَّيْلِ سَاجِداً وَقَائِماً يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ
– “Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар:9)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
26.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми