| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ривожланишни олдини олиш мақсадида хукумат томонидан ҳалқнинг фикрий ва моддий бойликларини йўқ қилиш “чора – тадбирлар”и

Ривожланишни олдини олиш мақсадида хукумат томонидан ҳалқнинг фикрий ва моддий бойликларини йўқ қилиш “чора – тадбирлар”и

By htadmin
30.11.2016
2015
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ривожланишни олдини олиш мақсадида хукумат томонидан ҳалқнинг фикрий ва моддий бойликларини йўқ қилиш “чора – тадбирлар”и

Давлат учун аҳоли сонини ўсиб бориши икки хил таъсир қилади, ривожланган давлат учун бу ижобий кўрсаткич бўлиб, давлат бу жиҳатни ривожлантиришга ҳаракат қилади, имконият ва шароитларни ҳосил қилиб беради. Ривожланмаган давлат учун бу омил салбий рол ўйнайди ва қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Бу икки фарқ қандай тарзда белгиланади? Биринчи навбатда давлатни ривожланганлигининг асосий омили бу ўша давлат жамиятининг уйғоқ ёки уйғоқмаслигига боғлиқ. Яъни жамиятнинг фикр, туйғулари ва қонунларнинг бир асосга, ақидага асослангани аҳамиятлидир. Бундай холатда жамият ўзининг фикрий бойлигига эга бўлган бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам ривожланиш сари қадам қўяди, бунда моддий бойликларни бор йўқлиги аҳамиятли эмас, чунки фикрий бойликка эга бўлган жамият моддий бойликларни қўлга киритиши қийин иш эмас. Моддий бойликка эга бўлгани холда ўз фикрий бойлигига эга бўлмаган жамият эса маълум маънода ривожлангадек кўринсада, аслида фикрий бойликка эга бўлган жамият сингари ривожлана олмайди ва ўз моддий бойликларини қўлдан чиқаради. Фикрий ва моддий бойликлари бўлмаган жамият ривожланмаган ҳисобланади. Келинг бу фикрларни Ўзбекистон мисолида текшириб кўрайлик. 

Ўзбекистон Ўрта Осиёдаги энг аҳолиси кўп давлат. Ер майдони 447400 кв.км. 2016 йил 1 январь холатига аҳоли сони 30909905 кишини, шундан эркаклар 15364087 кишини (49,7 %), аёллар 15545818 (50,3%) ни ташкил қилади. Шу кунгача туғилганлар 533742 кишини, ўлганлар 161991 кишини, Ўзбекистонни тарк қилганлар 83904 кишини ташкил қилди. 2015 йилнинг 1 январь холатига аҳолини ўсиши 371752 кишини ташкил қилди. Аҳолини зичлиги 1 кв/км га 69 киши тўғри келади. (Маълумотлар http://countrymeters.info/ru/Uzbekistan сайтидан олинди). Шуни алоҳида эслатиб ўтишимиз зарурки, 1989 йилдан буён Ўзбекистонда бирон марта аҳолини рўйҳатга олиш (перепись) ўтказилмаган.

Бугунги кунда ривожланиши йилдан йилга ўсиб бораётгани таъкидланилаётган Ўзбекистонда аҳолини ўсишига бўлган муносабат қандай?

Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, ривожланган давлатда аҳолини ўсиши ижобий рол ўйнашини асосий сабаби, ривожланишни таъминловчи барча сохаларни мавжудлиги ва ишчи кучи билан таъминланганлигидир. Яъни, давлат ўзининг ички имкониятидан (потенциал) фойдаланиб, барча сохаларда юқори кўрсаткичларга эришиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистонда бундай имконият мавжуд бўлиб, давлатнинг ҳақиқий моддий ривожланиши учун барча шарт шароитлар бор эди. Айнан “бор эди” дейишимизни сабабини қуйида изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Жумладан, аҳолини меҳнатга яроқлилик жиҳатини ўрганиб чиқсак:

15 ёшгача бўлганлар жаъми аҳолининг 26.5 фоизини ёки 8189888 кишини, шундан эркаклар 4195401 кишини, аёллар 3994487 кишини ташкил қилади.

14 ёшдан 65 ёшгача бўлганлар жаъми аҳолининг 68.8 фоизини ёки  21277760 кишини, шундан эркаклар 10571497 кишини, аёллар 10706264 кишини ташкил қилади.

64 ёшдан юқорилар жаъми аҳолининг 4.66 фоизини ёки 1442256 кишини ташкил қилади.

Агар рақамларга эътибор берсак, аҳолининг меҳнатга лаёқатсиз ҳисобланган қатлами 31.29 фоизини ташкил қилади, бу эса меҳнатга лаёқатли қатламдан деярли 2 баравар кам. Демак, бу кўрсаткичларни инобатга олсак, давлатнинг барча сохаларида ишчи кучи етарли ва ўз аҳолисини муаммосиз барча эҳтиёжларини қондириш учун омил мавжуд. Лекин ҳақиқий аҳвол қандай?

Афсуски, бугунги хукумат томонидан чорак аср мобайнида давлатни ҳар жиҳатдан ривожлантирувчи сохалар босқичма – босқич, пухта ўйланган режа асосида яксон қилинмоқда. Аслида фуқароларни иш излаб чет элларга кетиши, шунингдек бир қатор муаммоларини келиб чиқиш негизи ҳам шунда. Ўзбекистон “мустақиллик”ка эришгунча саноат, қурилиш, транспорт, майиший ҳизмат, қишлоқ ҳўжалиги, озиқ – овқат ва бошқа барча сохалар тўлиқ ишчи кучи билан таъминланган ва бир меъёрда ишлаб турган эди. Ҳа, Ўзбекистон собиқ СССР дан ажралганида моддий ривожланиш учун барча омиллари мавжуд эди. Лекин, “мустақиллик”ка эришилганига орадан чорак аср ўтса ҳамки бирор сохада кўзга кўринарли ривожланиш бўлмади, аксинча моддий ривожланишни таъминловчи сохалар банкротликка учраб фаолияти тугатилмоқда. “Мустақиллик” йилларида Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган Авиасозлик (ТАПОИЧ), Тошкент трактор заводи (ТТЗ) каби гигант стратегик заводлар, “Ташсельмаш”, “Агрегат заводи”, “Чирчиқсельмаш”, “Ташхиммаш”, “Фарғона механика заводи”, “Андижон механика заводи” заводлари, “Алгоритм”, “Зенит”, “Фотон”, ”Миконд”, “Юлдуз”, “Малика” ишлаб чиқариш бирлашмалари  йўқ қилинди. Умуман Тошкент шаҳрининг ўзида 200000 кишини иш билан таъминлаб турган 300 га яқин корхона яксон қилинди. Бундай аҳвол барча вилоятларда ҳам мавжуд. Жумладан, 2015 йилнинг ўзида 68 та корхонадаги давлат улуши чет эллик инвесторларга сотиш учун савдога қўйилди, булардан 10 таси саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалик, химия, электротехника, фармацевтика сохаларига, 26 таси коммунал хизматлар сохасига, 13 таси йўл қурилиш сохасига тегишлидир. Савдога қўйилган корхоналар ичида Ўзбекистондаги стратегик ҳисобланган “Навоийазот” ОАЖ, “Фаргонаазот”ОАЖ, “Қизилқумцемент”ОАЖ ва “Кварц”ОАЖ, “Самарқандхимия”ОАЖ, “Жиззахпластмасса”ОАЖ ларини борлиги ачинарли холдир. Чет эллик инвесторлар келганидан кейин бу корхоналарнинг ишчиларини кўчага ҳайдалмаслиги ва миллионлаган ишсизлар армияси сафига қўшилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Чунки “мустақиллик” йиллари давомида бунга кўп маротаба гувоҳ бўлдик. Бундай пухта ўйланган режа асосида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистондаги асосий ишчи кучи потенциали бўлган ёшлар, мутахассис кадрлар ишсиз қолди ва иш излаб чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлди. Бугунги кунда Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби давлатлар аслида Ўзбекистонни моддий ривожланишини таъминлаши керак бўлганлардан арзон ишчи кучи сифатида фойдаланмоқда. Айтмоқчимизки, Ўзбекистон хукумати ўзининг моддий жиҳатдан ривожланиш омиллари бўлган корхоналарни яксон қилиш, ишчи кучи потенциалини давлат ташқарисига чиқариб юбориш билан давлатнинг моддий ривожланишига тескари иш қилмоқда. Дунёдаги деярли барча давлатлар моддий ривожланиш учун бор имкониятини ишга солиб ўзида йўқ бўлган ишлаб чиқаришни шакиллантириш учун корхоналар қуриш, бу корхоналарни бир меъёрда ишлаши учун ишчилар ёллаш учун миллиардлаб маблағ сарфлаётган бир пайтда, Ўзбекистон хукумати ўзидаги мавжуд имкониятларни босқичма – босқич  йўқ қилмоқда. Бу эса хукуматнинг ўзидан кейин Ўзбекистон ҳалқига моддий ривожланиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмасликка қарор қилганини англатади. Жуда қизиқ холат.

Энди бошқа омилни кўриб чиқсак.

Аҳолининг саводлилик даражаси:

15 ёшдан юқори бўлган 22627682 киши ўқиш ва ёзишни билади, шундан эркакларнинг 99.72 фоизи ёки 11156318 киши, аёлларнинг 99.47 фоизи 11471364 киши саводли ҳисобланади. Фақатгина 99335 киши саводсиз. 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларнинг саводлилик даражаси 99.95 фоизни ташкил қилади. Албатта бу ердаги саводлилик даражаси деганда фақат ўқиш ва ёзиш назарда тутилган. Энг асосий омил бўлган, жамиятнинг фикрлаш даражаси назарда тутилмаган, чунки Ўзбекистон жамияти ўз фикрий бойлигини йўқотган ҳисобланади. Бундай дейишимизга сабаб, Ўзбекистон ҳалқи Исломий Умматнинг бир бўлаги ҳисобланади, демакки унинг фикрий бойлиги Исломий ақидага асосланган ва Исломни мабда сифатида ҳаётига тадбиқ қилган бўлиши керак. Лекин, бугунги кунда Ўзбекистон ҳалқида бундай фикрий бойлик йўқ, чунки у ўз фикрий бойлигини Чор Россияси босқинидан олдинги қолоқлик даврида йўқота бошлаган, шу сабабли аввал Чор Россияси, сўнгра эса собиқ Шўролар давлати (СССР) бу юртни ўз мустамлакасига айлантиришга мувофақ бўлди ва айнан шу фикрий бойликни бутунлай йўқ қилишда бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Булардан сўнг Ўзбекистонни чорак асрдан буён бошқариб келаётган Каримов ҳам айнан шу даҳрий коммунистик тузум мактабидан етишиб чиққан бўлиб, ўз хукуматини ҳам аксари ана шу коммунизм таълимотини олган шахслардан шакиллантирган, шу сабабли у ўзининг мафкуравий ва эътиқодий тушунчаларидан келиб чиқиб, ҳалқнинг фикрий бойлиги асоси бўлган Исломга қарши қаттиқ курашиб келмоқда. Бу кураш турли алдовлар, ҳийлалар, қўрқитув ва зулм билан олиб борилмоқда. Жумладан, ҳалқнинг устида демократия ниқобини кийдирган холда коммунистик қонунлар куч билан тадбиқ қилинмоқда. Таълим сохаси эса фақат ўқиш ва ёзишдан нарига ўтмайдиган даражада соддалаштириш билан, илм – фан, иқтисод, сиёсат ва турли мутахассисликлар бўйича ўқитиш ўта саёз савияда олиб борилмоқда. Шунингдек ёшларни ҳалқаро ҳаётга таълуқли бўлган барча маълумотлардан чегаралаб, фақатгина хукумат манфаатларини ёритувчи ОАВ, телевидения маълумотлари берилиши қаттиқ назоратга олинганлиги сабабли бугунги ёшларни аксари саёз фикрли, дунёқараши тор, ҳаттоки ўзи мутахассислигини эгаллашга интилаётган сохани ҳам тушунмайдиган саводсизларга айланмоқда. Бу эса хукуматни жамиятнинг ўз фикрий бойлигига эга бўлишини олдини олиш учун олиб бораётган ишининг самарасидир. Бунинг натижасида Ўзбекистон ҳалқи шу даражага келдики, ўзига тегишли моддий бойликларни хукумат тепасидаги бир ҳовуч юлғичлар томонидан ўзлаштирилаётганини, ўзининг аҳволи кундан кунга оғирлашиб тобора тубанлик гирдобига ботиб бораётганини, бу золим хукумат бу билангина кифояланмасдан ҳатто инсонларнинг ҳаётига тажовуз қилишга ўтганини англамайдиган бўлиб қолдилар.

Бундай дейишимизга сабаб, бу золим хукумат Ўзбекистонда аҳоли кўпайишини олдини олиш учун қатор чора – тадбирларни кўра бошлади, жумладан 2000 – 2003 йиллардан бошлаб туғилишни чеклаш учун аёлларга ҳомиладорликдан сақланувчи турли восита ва дорилардан фойдаланишга тарғиб қилниш билан бирга кўпчилик туғуруқхоналарда аёлларни жарроҳлик йўли билан (кесарово сечение) туғдириш амалиёти кенг қўлланила бошлади. Лекин шунга қарамай аҳоли кўпайиши ортиб борди ва 2010 йилга келиб “мустақиллик” йилларидаги энг юқори даража 2.86 фоизга етди. Шундан сўнг хукумат томонидан туғилишни камайтириш борасида қатъий чора – тадбирлар ишлаб чиқилди, жумладан икки нафар фарзанди бор оналарга ҳомиладорликдан сақланиш, ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликни сунъий тўҳтатиш (аборт) қатиъий талаб қилина бошланди. Ҳатто иш шу даражага етдики 3 – 4 фарзандига ҳомиладор бўлган аёлларни жойлардаги медицина муассасалари рўйхатга олмасдан сарсон қила бошлади. Вилоятларда медицина ходимларидан махсус гурухлар тузилиб шаҳар ва туманлардаги икки нафардан ортиқ фарзанди бор аёлларга ҳомиладорликдан сақлаш воситалари қўйиш, бичиш (стерилизация) амалиёти кенг кўламда олиб борила бошлади. Натижада туғилиш 2011 йилда 2.72 фоизни, 2012 йилда 1.48 фоизни, 2013 йилда 0.94 фоизни, 2014 йилда 0.94 фоизни, 2015 йилда 0.94 фоизни ташкил қилди. Кўриб турганингиздек туғилишни олдини олиш борасидаги хукуматнинг чора – тадбирлари ўз самарасини бермоқда.

Диққатингизга солиштириш учун қуйидаги мисолларни келтирмоқчимиз. Иккинчи жаҳон уруши тугаган 1945 йилда Германия ва Япония вайронага айланган, иқтисод, инфратузилма, саноати яксон бўлган холатда эди. Асосий ишчи кучи бўлган ёшларнинг кўпчилиги қирилиб кетган ёки асрликда бўлиб фақат меҳнатга лаёқатсиз бўлган қариялар ва ёш болалар қолган эди. Лекин бундай холат ҳар иккала давлатни 20 – 25 йил ичида нафақат тикланишга, балки дунёдаги ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига монелик қилмади. Сабаби улар ўз фикрий бойликларини сақлаб қола олган эдилар. Солиштириб кўрсак, уларда Ўзбекистон “мустақиллик”ка эришган вақтдаги потенциалининг 0.1 фоизи ҳам йўқ эди. Бугунги кунда эътибор бериб қарасак Германия дунёдаги энг саноати ривожланган, Япония энг иқтисоди ривожланган давлатлар қаторида бўлса, Ўзбекистон ўзидаги шунча имконияти билан учинчи олам давлатлари қаторидан ўрин олган. Нима учун?

Чунки Ўзбекистон ҳалқи ўз фикрий бойлигини йўқотган. Бу холатдан чиқишнинг ягона йўли ҳалқимиз ўз фикрий бойлиги манбаси бўлган Исломга қайтиши билангина бўлади халос. Бошқа йўл йўқ. Қачонки ҳалқимиз Исломни мабда сифатида тушуниб, уни ҳаётига тадбиқ қилсагина бу тубанлик гирдобидан қутулади. Акс холда аҳолисининг кўплиги, саноат корхоналарининг мавжудлиги ҳам уни бу тубанликдан қутултира олмайди, аҳволлари ўнгланмайди. Шу сабабли ўз аҳволимизни ўнглаш ўзимизнинг иҳтиёримизда.

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ    

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“.                                                                    [13:11]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салохиддин

25.04.2016й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsчора – тадбирлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

     «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» кампанияси ҳақида махсус ҳисобот

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка-Эрон ўртасидаги душманлик бир ёлғондир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Садоқа саройи олдида «Судан дўстлари» анжуманига қарши норозилик намойиши ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/