| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Камбағаллаштириш сиёсати ёки ҳалқни ночор аҳволда бошқариш “дастури”.

Камбағаллаштириш сиёсати ёки ҳалқни ночор аҳволда бошқариш “дастури”.

By htadmin
30.11.2016
2155
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Камбағаллаштириш сиёсати ёки ҳалқни ночор аҳволда бошқариш “дастури”.

    Барчамизга маълумки, Ўзбекистон хукуматининг бутун оламга жар солаётган иқтисодий “ўсиши” қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслиги бугун яққол кўринмоқда. Чунки, давлатнинг иқтисодий кўрсаткичлари сохта рақамларга асослангани яширишнинг иложи қолмади. Бу ҳолат барча соҳаларда  ўз таъсирини кўрсатмоқда ва шу даражада очиқ намоён бўлаяпдики уни сезиш мураккаб иш эмас, фақат ушбу ҳолат юзасидан чуқурроқ фикрлаб, маълумотларни воқеликка тўғри қоплаш кифоя. Лекин, Ўзбекистонда яшаётган инсонлар шундай фикрлаяпдими? Муаммо асли шунда.

Биз барча ҳолатларни бугунги кун билан боғлаб таҳлил қилишга одатланиб қолганмиз, яъни бугунги кунда нақд пул етишмовчилиги юзага келдими, демак бу ҳолат бугунги кундаги айрим молия муассасаларининг айби, ёки бундай муаммо айнан бугунги кунга келиб юзага келди, яшаш даражамиз пасайдими демак нархларни ошираётган савдогарлар айбдор ваҳоказо.  Аслидачи?

Аслида муаммони илдизини анча илгарироқдан қидиришимиз зарур. Яъни, муаммони юзага келиш сабабларини чуқурроқ ўрганишимиз зарур, агар шундай қилмасак муаммо ҳусусида юзаки фикрлаган бўламиз, аниқки хулосамиз ҳам юзаки бўлади. Шунинг учун асл  мохиятини тушунушингиз учун бу муаммони ўрганиш борасидаги айрим мулохазаларимизни хукмингизга хавола қилмоқчимиз.

Ўзбекистонда маблағ етишмаслиги, хусусан нақд пулга бўлган эҳтиёж мисли кўрилмаган даражага чиқди. Хўш, бу муаммо қандай пайдо бўлди? Бу муаммони юзага келишига нима сабаб? Муаммонинг келиб чиқишида ким айбдор? Бу муаммо қачон ҳал бўлади?

Бу саволларга жавоб бериш учун  аввало Ўзбекистон “мустақиллик”ка эришганидан кейин олиб борган бюджет ва пул –кредит сиёсатини ўрганиб чиқсак жавоб топишимиз мумкин. Биз бу мақоламизда айрим мураккаб иқтисодий ва таҳлилий ҳисоб – китобларни  келтирмасликка, бунинг ўрнига барчага тушунарли бўлиши учун маълумотларни соддароқ шарҳлашга ҳаракат қиламиз.

Аввало ҳалқ тилида “баракасиз” деб ном олган Ўзбекистоннинг миллий валютаси “сўм” ни муоамалага киритилиш билан боғлиқ маълумотларни диққатингизга хавола қилсак. Сўм 1994 йил 1 августидан расман муомалага киритилди, дастлаб 1 сўм, 3 сўм, 5 сўм, 10 сўм, 25 сўм, 50 сўм ва 100 сўм қийматига эга бўлган қоғоз пуллар муомалага киритилди (Танга пуллар муомаладан чиқиб кетганлиги сабабли тўхталмадик). 1997 йилда 200 сўм, 1999 йили 500 сўм, 2001 йили 1000 сўм, 2013 йили 5000 сўм қийматига эга қоғоз пуллар муомалага киритилди. Бугунги кунга келиб оз миқдорда 200 сўм, асосан 500 сўм, 1000 сўм, 5000 сўм қийматига эга бўлган қоғоз пуллари муомалада. Қолган қоғоз пуллар муомаладан чиқиб бўлган.

1.    Энг кам иш ҳаққини оширилиши сабаблари ва ундан кўзланган мақсад.

Юқоридаги маълумотларни келтиришимизга сабаб, айни шу даврдан бошлаб Ўзбекистон иқтисоди “ўсиш” томон қадам ташлай бошлади. Бу бюджет кўрсаткичларини сохталаштирилишининг дебочаси десак ҳам бўлаверади. Айнан шу даврдан бошлаб энг кам иш ҳаққини ошириш орқали бюджет кўрсаткичларини сохта равишда ошириб бориш режаси ишлаб чиқилди. Яъни, энг кам иш ҳаққи ошиши натижасида ўз – ўзидан барча турдаги тўловлар ҳам мутаносиб равишда ўсиб боради. Айтайлик, энг кам иш ҳаққи 20% га ошса барча турдаги солиқлар, божҳона туловлар, давлат божи тўловлари ва шу каби бошқа бюджет тўловлари ҳажми ҳам  ошади, ўз навбатида бюджетнинг кирим қисмига тушаётган тушумлар ҳажми ҳам ошади, қарабсизки ҳисобот ойи бошига нисбатан бюджет кўрсаткичлари тушумлари ҳажми ошган бўлади, бу эса ўз навбатида “ўсиш” деб кўрасатилади.

Масалан, сиз 100000 сўм ойлик оласиз, айтайлик даромад солиғи 15% бўлсин, у холда сизнинг ойлигингиздан 15000 сўм бюджетга ўтади, агар ойлик иш ҳаққи 20% га ошса ойлигингиз 120000 сўм бўлади, даромад солиғи 15%, энди сизнинг ойлигингиздан 18000 сўм бюджетга ўтади. Яъни, олдинги ойга нисбатан 3000 сўм ортиқ. Ўз ўзидан бюджет кўрсаткичи ҳам 3000 сўмга ортиб 15000 сўм эмас 18000 сўм бўлади. Ҳар йили энг кам иш ҳаққи икки марта ошмоқда, айтайлик ойликлар иккинчи марта яна 20% га ошиб 144000 сўм бўлди, даромад солиғи 15%, энди сиздан 21600 сўм бюджетга ўтади, яъни олдинги ошганига нисбатан 3600 сўм ортиқ ўтади. Агар ҳисоблаб кўрсак бир йилда энг кам иш ҳаққи икки марта ошиши натижасида бюджетга тўловлар 30000 ўрнига 39600 ёки 9600 сўм ортиқча кирим бўлмоқда. Энди хукумат 100000 сўмни эмас 144000 сўмни нақд пул билан қоплаши зарур бўлади. Демак муомалага қўшимча нақд пулни киритиш зарур, аммо муомалага нақд пулни киритилиши нархларни ошишига, ўз навбатида инфляция даражасини ортишига олиб келади.

Лекин хукумат бу холатга эътибор бермай энг кам иш ҳаққини оширишда давом этди ва бу иш, нархларнинг тўхтовсиз ўсиши натижасида аҳолини иқтисодий қийинчиликка тушиб қолишини олдини олишда хукумат томонидан кўрсатилаётган “ғамҳўрлик” сифатида тақдим қилинди. 

Агар энг кам иш ҳаққини йиллар давомида ошиб боришини кузатсак;

01.08.1994 й.  100 сўм,               

01.03.1995 й.  150 сўм,

01.09.1995 й.  250 сўм,

01.04.1996 й.  400 сўм,

01.09.1996 й.  550 сўм,

01.12.1996 й.  600 сўм.

Бундан кўриниб турибдики, 1994 йилда 1997 йилгача энг кам иш ҳаққи 600% га ошган, ўз навбатида барча турдаги бюджет тўловлари ҳажми ҳам шу миқдорда ошган, демакки бюджет  кўрсаткичлари ҳам ошган. Албатта бюджет кўрсаткичларини бундай сохта оширишнинг салбий томони бўлиб, бу нархларнинг ошишига сабаб бўлади, чунки солиқ ва бошқа тўловлари ҳажмини ошиб бориши биринчи навбатда маҳсулот тан нархи ва ҳизматлар учун тўловни ошишига олиб келади. Бундан ташқари ойлик иш ҳаққини ошиб бориши уни нақд пул билан таъминлаш муаммосини келтириб чиқаради, ўз – ўзидан нақд пулга эҳтиёж ошади. Бюджет кўрсаткичларининг уч йилда 6 бараварга ошиши сабабли нақд пулга бўлган эҳтиёж ортиб кетди, шунинг учун 1997 йилдан қиймати 200 сўм бўлган қоғоз пуллар муомалага киритилди.  Лекин муомалага қўшимча нақд пул киритилиши сунъий равишда ошириб борилаётган ойлик иш ҳаққи ва бошқа тўловларни қоплаши билан бир вақтда сўмни қадирсизлантирди, инфляция даражаси ошди. Бу ҳолат иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқара бошлади, яъни аҳоли  эҳтиёжлари учун зарур товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражаси пастлиги, етишмаслиги  сабабли бу маҳсулотлар нархи ортиб бориб, сўмни жуда тез қадрсизланишига олиб келди. 1996 йили инфлация даражаси 54% бўлган бўлса, 1997 йилда бу кўрсаткич 70,9% га кўтарилди. Аҳоли олаётган иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва бошқа турдаги нафақалари (болалар пули, моддий ёрдам…), шунингдек бошқа даромадлари эвазига асосий эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни ҳарид қилиш имконияти пасайиши ортидан яшаш даражаси ҳам пасайди.

Лекин хукумат юқоридаги холатларни инобатга олмаган холда кўрсаткичларни сунъий равишда оширишда давом этди. Жумладан, энг кам иш ҳаққи;

01.07.1997 й.     750 сўм

01.08.1998 й.   1100 сўм,

01.01.1999 й.   1320 сўм,

01.08.1999 й.   1750 сўмни ташкил қилиб, 1999 йилдан қиймати 500 сўм бўлган қоғоз пуллар муомалага киритилди. Эътибор қилсак, энг кам иш ҳаққи 1997 йилдан 1999 йилгача 133,3% га оширилди.

01.08.2000 й.   2450 сўм,

01.08.2001 й.   3450 сўмни ташкил қилиб, 2001 йилдан қиймати 1000 сўм бўлган қоғоз пуллар муомалага киритилди. Инфляция даражаси 2000 йилда 25% бўлган бўлса 2001 йилда 27,3% ни ташкил қилди.

Энг кам иш ҳаққини ошиши одатий холга айланди, хатто аҳоли қачон ошишини ҳам деярли аниқ биладиган даражага келди, сабаби энг кам иш ҳаққини ошиши доимий равишда нархларнинг ошишига сабабчи бўлиши кундек равшан бўлиб бўлганди. Лекин шунга қарамай хукумат энг кам иш ҳаққини оширишда давом этди.

01.04.2002 й.  3945 сўм,                 01.04.2008 й.  20865 сўм,

01.08.2002 й.  4535 сўм,                 01.09.2008 й.  25040 сўм,

01.05.2003 й.  5440 сўм,                 16.11.2008 й.  28040 сўм,

01.08.2004 й.  6530 сўм,                 01.08.2009 й.  33645 сўм,

01.05.2005 й.  7835 сўм,                 01.08.2010 й.  45215 сўм,

01.10.2005 й.  9400 сўм,                 01.12.2010 й.  49735 сўм,

01.07.2006 й.  10800 сўм,               01.12.2011 й.  62920 сўм,

01.11.2006 й.  12420 сўм.               01.08.2012 й.  72355 сўм,

01.08.2007 й.  15525 сўм,               01.12.2012 й.  79590 сўм,

16.11.2007 й.  18630 сўм,               15.08.2013 й.  91530 сўм,

01.12.2013 йилда 96105 сўмни ташкил қилди. Шу йили қиймати 5000 сўм бўлган қоғоз пуллар муомалага киритилди.

01.09.2014 й.  107635 сўм,

15.12.2014 й.  118400 сўм,

01.09.2015 й.  130240 сўм.

Юқоридаги маълумотларни йилма – йил келтиришимиздан мақсад, энг кам иш ҳаққи ошиши баробарида зарурий эҳтиёж маҳсулотлари ва ҳизматлар учун тўловларни ошиб бориши билан бир қаторда юзага келган муаммолар аҳолини яшаш даражасига қанчалар таъсир қилганини сизга тиниқроқ тасаввур қилдиришдир.

Хукумат 2001 йилгача муомалага нақд пулни киритиш билан холатни ўнглашга уриниб келди, лекин бу самара бермагач бошка усул, ойлик иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карталар орқали ҳисоб – китоб қилишни йўлга қўйишга урина бошлади. Бу билан муомаладаги нақд пул миқдорини камайтириб нархлар ошиши ва инфляцияни бир меъёрда ушлаб туришга ҳаракат қилди. Лекин, бундай иш аҳолининг асосий ва камолий эҳтиёжлари учун зарурий товар ва маҳсулотлар билан таъминланганлиги билан  амалга ошиши мумкин холос, шунингдек пластик карталар орқали муомалаларни йўлга қўйишдан аввал шароит ва воситаларни тайёрлаш керак бўлиб, бу бир зумда амалга ошадиган иш эмас эди. 

Хукумат ўзининг калтабинлик билан олиб борган пул – кредит сиёсати ортидан боши берк кўчага кириб қолгач вазиятдан чиқиш учун пластик карталар орқали ҳисоб – китобни мажбуран йўлга қўйишга киришди. Лекин бунинг учун на банк муассасалари, на савдо муассасаларида тайёргарлик бор эди. Савдо муассасаларида пластик карталар билан савдо қилиш учун терминаллар етишмас, банклар ўртасида пластик карталар муомаласи билан боғлиқ банклараро ҳисоб – китобларни амалга ошириш ситстемаси мавжуд эмас, бозорларда эса умуман терминаллар йўқ эди. Шу сабабли ойлик иш ҳақлари пластик картага ўтказилган инсонлар сарсон бўла бошлади, яъни бозорларда савдо қилолмайди, савдо муассаси ўзининг ҳисоб рақами бўлган банк пластик карталарини қабул қилар, бошқа банк пластик карталарини қабул қилмасди. Бунинг натижасида нақд пул билан пластик карталардаги маблағ орасида 10% дан 20% гача фарқ юзага келди ва айрим нопок инсонлар томонидан бойлик орттириш манбасига айланди. Бу эса аҳолини иқтисодий қийнчиликларига қўшимча қийнчилик бўлди.

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори давлат сири ҳисобланади, шунинг учун муомалада қанча нақд пул борлигини хукуматдаги айрим тор доирадаги шахслар билади халос. Тўхтовсиз равишда энг кам иш ҳаққини ошириш уни нақд пул билан таъминлаш муаммосини келтириб чиқариш билан инфляция даражасини оширди, буни олдини олиш учун хукумат нақд пулни муомаласини тизгинлай бошлади. Банкларга тушаётган нақд пуллар имкони борича муомалага чиқарилмасдан, уларни ўрнига нақд пулсиз ҳисоб – китоб қилиш восита ва усуллари йўлга қўйила бошлади. Жумладан, 2015 йилнинг июнь ойидан бошлаб иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва бошқа тўловларни нақд пулда берилиши Марказий банк томонидан тақиқланди.  Лекин, Ўзбекистон шароитида товар – пул айланмасидаги мутаносибликни бунда сунъий чеклаш нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Чунки аҳолининг зарурий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарлар асосан чакана ва улгуржи савдогарлар орқали нақд пул эвазига сотилади, бозорлардаги қишлоқ ҳўжалик ва бошқа маҳсулотлар асосан нақд пулга савдо қилади. Муомаладаги нақд пулни камайтирилиши зарурий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарларни бозорларга кириб келишини камайтиради. Бу эса зарурий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарларни савдосини пластик карталар орқали амалга оширувчи савдо муассасаларида нархларни кескин ошишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида аҳолининг харид қобилиятини пасайишига сабаб бўлмоқда. Масалан, сиз 500000 сўм ойлик иш ҳаққи оласиз, агар сиз ойлигингизни нақд пулда олсангиз зарурий маҳсулот ва товарларни истаган жойингиздан хоҳлаган нархда савдолашиб, танлаб ҳарид қилишингиз мумкин, энди ойлик иш ҳаққингизни пластик карта орқали олсангизчи, сизда савдолашиш ва танлаш имкони деярли бўлмайди, шу сабабли савдо муассаси белгилаган нархларда савдо қиласиз, бу нархлар эса нақд пулдаги нархлардан деярли 20% га қиммат. Бундан кўриниб турибдики, сиз пешона тери қилиб ишлаб топган ойлик иш ҳаққингизни 20% ни, яъни 100000 сўмни фақатгина пластик карта орқали савдо қилганингиз учунгина йўқотасиз.

Бугун Ўзбекистондаги аксар аҳолининг холати айнан шундай.

Муомаладаги нақд пулни чеклаш унга бўлган эҳтиёжни ортишига сабаб бўлиб, банкдан ташқари пул айланмасини ошириб юборади, натижада банкларга тушаётган нақд пул камайиши сабабли банклар ўз олдиларидаги мажбуриятларни бажара олмай қолади, шу сабабли бугунги кунга келиб банклар  аҳоли, корхона ва ташкилотларни нафақат нақд пул билан, балки нақд пулсиз йўли билан ҳам маблағ билан таъминлай олмаяпти. Чунки, энг кам иш ҳаққини тўхтовсиз ошириш, бюджет рақамларини сохталаштириш, бюджетнинг чиқим қисмидаги ўзлаштириш шу даражага олиб келдики, аҳолининг бюджет олдидаги талабларини қондира оладиган миқдорда маблағ бугун бюджетда йўқ. Бундай холат ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалиги, савдо ва бошқа кўплаб корхона ва ташкилотларни иқтисодий қийинчиликлар гирдобига тушириб қўяди, улар ўзаро ҳисоб – китобларини амалга ошириш имкониятлари бўлмагани оқибатида ўртада ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзлари вужудга келади. Натижада маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш суръатлари пасаяди.

Ўзбекистондаги маблағ тақчиллиги 2015 йилнинг бошидан бошлаб тизгинлаб бўлмайдиган даражага кела бошлади, хукумат маблағ тақчиллиги оқибатида хатто ўзини иқтидорда ушлаб турган ИИВ, МХХ ходимлари ва Қуролли кучлар хизматчиларига ойлик иш ҳаққи учун маблағ топа олмай қолди. Бошқа корхона ва ташкилот ходимлари, аҳолини айтмаса ҳам бўлаверади. Хукумат  муаммони чет элдан 20 млрд АҚШ долларига яқин  инвестициялар жалб қилиш билан қисман хал қилди, лекин корхона ва ташкилотлардаги ойлик иш ҳаққидан бўлган қарздорликлар йилдан – йилга ортиб бормоқда.

Ўзбекистонда қазилма ва ер усти бойликларидан йилига деярли 20 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад олинади, иқтисодий қийинчиликларни юзага келаётгани, ушбу маблағлар давлат бюджетига эмас хукуматдаги айрим раҳбарлар ҳамёнига тушаётганинг яққол далили. Шунча бойликка эга бўла туриб халқимиз пластик картасига ойлигини тушириб бериш учун банк муассасалари олдида, қария отахон ва онахонларимиз арзимаган пенсиясини олиш учун алоқа бўлимлари олдида тонг саҳардан шом қоронғусгача хорларча навбат кутиб ўтиришини изоҳлашга сўз йўқ.

Аслида бу хукуматни мақсади ҳам шу, чунки халқимиз яшаш учун арзимаган пулни “қаердан топсам экан” деб бу хукумат унга атайин рўбарў қилаётган сунъий иқтисодий қийинчиликлар гирдобидан чиқа олмай боши қотиб турганида, хукумат раҳбарлари аслида шу ҳалқники бўлган бойликларни талон – тарож қилиб бойлик орттирмоқда.

Энди диққатингизни бюджет ҳусусидаги маълумотларга қаратсак, чунки бюджетнинг воқелигини тушунмай туриб асл холатга баҳо бериш қийин.

                                                                                                          Давоми бор…

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салохиддин

20.02.2016й.

0
0

Related posts:

Қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати!
TagsКамбағаллаштиришсиёсати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    8 март байрами мусулмонларга ҳаромдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Боку Ереванни Қорабоғ можаросини ҳал қилиш масаласига тўсиқ қўяётганликда айблади

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ҳибсга олиш ҳукуматнинг эркинликлар иддиоси ёлғонлигини ва унинг Исломга қарши курашаётганини фош этди!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/