Ҳизб ут-Таҳрир Ақсодан туриб Уммат ва унинг армияларини Росулуллоҳ ﷺнинг Халифаликни барпо этиш ва Қуддуси Шарифни озод этиш ҳақидаги башоратларини рўёбга чиқаришга даъват қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир Ақсодан туриб Уммат ва унинг армияларини Росулуллоҳ ﷺнинг Халифаликни барпо этиш ва Қуддуси Шарифни озод этиш ҳақидаги башоратларини рўёбга чиқаришга даъват қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Ақсо масжиди майдонидан туриб, Ислом Умматига даъват йўллаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш зарурлигини, ушбу Халифаликкина Қуддусни озод этишга ва Ислом илдизини бутун олам бўйлаб униб ўстиришга қодир эканлигини баён қилди.
Ушбу сўзлар Константинопол фатҳи хотираси муносабати билан жумодул-аввал ойида минглаб тадбир иштирокчилари ўнгида қилинган маъруза зимнида янгради. Иштирокчилар маъруза давомида Халифалик ҳақида ҳайқириб турдилар ҳамда Умматга ер юзида нусрат ва ғолиблик берилажаги ҳақидаги башоратлар ёзилган шиорларни кўтариб чиқдилар.
Маърузалар тўртта рисолани ўз ичига олди: биринчи рисолада мусулмонларни учта башорат билан шодланишга чақирилди. Бу башоратнинг биринчисида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилиши хушхабари, иккинчисида Ақсо масжиди озод этилиб, Қудддуси Шарифнинг Халифалик давлати пойтахтига айланажаги хушхабари, учинчисида, Исломнинг дунёнинг мағрибую машриқига ёйилиши тўғрисидаги хушхабар айтилган.
Иккинчи рисола Ҳизб йигитларига қаратилди. Унда уларнинг ҳимматини Уммат ташвишини ўз елкаларига олиш сари қўзғаб, Роббилари нидосини қабул қилиш ва Унинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашга даъват қилинди.
Учинчи рисола Уммат уламоларига йўлланди. Уларга даъватни етказиш, ҳақни очиқ айтиш ва золимларга қарши туришдек, Аллоҳ томонидан зиммаларига юкланган вазифани адо этишлари кераклиги, шу орқали Уммат ёшларини Аҳмад Кувроний, шайх Оқшамсиддин ва Муҳаммад Фотиҳ сингари онгли қилиб етиштиришлари мумкинлиги таъкидланди.
Тўртинчи рисола Уммат армияларига йўлланди. Уларни Халифаликни барпо этишга ҳамда Қуддус ва Римни фатҳ этиш учун Исломга ва унинг учун фаолият қилаётганларга нусрат-ёрдам беришга даъват қилинди.
Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ