Човушўғли ўзининг режими каби Шом қўзғолонини алдаб, унга тузоқ қўймоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Човушўғли ўзининг режими каби Шом қўзғолонини алдаб, унга тузоқ қўймоқда
Шарқул Авсат веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 22 жумодул-аввал, милодий 2020 йил 17 январ жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейди:
«Кеча Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғли ўз баёнотида Идлибдаги сўнгги воқеалар ривожи ҳақида гапирар экан, Суриядаги сиёсий жараёнда ўт очишни тўхтатишнинг ғоят аҳамиятли эканини таъкидлади. У шунингдек, мухолафат режим ҳужумларидан ўзини ўзи мудофаа қилиши лозим, деди.
Човушўғли – Сурия режимининг касалхоналар, мактабларни бомбалаш орқали кўплаб оддий инсонларни ўлдириб, у ердаги одамларни уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур қилганини, бу режим Идлибда ҳарбий ечимга эришишга ишонаётганини, айтиб ўтди».
Роя газетаси шарҳи:
Човушўғлининг Суриядаги турк режимига мойил жангчи гуруҳларни ўзларини ҳимоя қилишлари лозимлиги ҳақидаги бу гаплари насиҳат қилишдан бошқа ҳеч нарса қилолмай қолган меҳрибон кишининг гапи эмас. Йўқ, аксинча, бу гап Суриядаги халқ ҳаракатига қилинган таҳдиддир ҳамда сиёсий ечимнинг бир қисми сифатида, одамларни йўлларни очишга мажбур қилишга қаратилган босимдир. Бу гап жангчи гуруҳларни ўзларини мудофаа қилишга рост чақириқ эмас. Чунки гуруҳлар бунга қодир бўлсалар-да, бироқ ҳамон истак-иродалари турк режими томонидан тортиб олинган. Агар вазирнинг мудофаа чақириғи рост бўлганда эди, мудофаанинг энг яхши воситаси Соҳилга ҳужум қилишдир ва буни ҳамма билади.
Шубҳасиз, Човушўғлининг бу гаплари қатор манёврлардан бири бўлиб, у Сочи натижаларини татбиқ қилиш сари ташланаётган сиёсий қадамлар сирасига киради.
Ечим – Аллоҳга қайта боғланиш ҳамда бошқа алоқаларни узиб ташлашдадир. Қолаверса, барча холис инсонларни холис ҳарбий етакчи остига жамлаб, ўз қарорларига ўзларини эга қилиш билан бўлади. Бу холис етакчи, бизнинг исломий ақидамиздан балқиб чиққан сиёсий лойиҳани қабул қилиб, қўзғолонга қонхўр режимни қулатиш ва ўрнига Ислом бошқарувини, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш сари етакчилик қилади.
Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!