Бизга қандай тузум керак?

Бизга қандай тузум керак?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тузум – бу қонунлар мажмуасидир. Жамиятда татбиқ қилинаётган тузум ҳақида гап кетганда қонунлар назарда тутилади. Ушбу қонунлардан кўзда тутилган мақсад эса, инсонларнинг ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондиришда вужудга келадиган муаммоларни муолажа қилишдир. Соддароқ қилиб айтганда, муаммоларга бериладиган ечимлардир. Демак, агар ечим тўғри бўлса, муаммолар бартараф қилинади, аксинча агар ечим нотўғри бўлса, муаммо бартараф бўлмайди ва унга тўғри ечим берилмагунича муаммолигича қолаверади, у ҳатто янада чигаллашиб, бошқа муаммоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Ўз вақтида муолажа қилинмаган муаммо чуқур илдиз отиб боради ва одамларга турли машаққатлар туғдиришда давом этади. Бу ҳолатнинг узоқ вақт давом этиши одамларнинг тинка-мадорини қуритади, асабларини қақшатади, руҳий зўриқишларни ва яна турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бир сўз билан айтганда, одамларда қалб хотиржамлиги йўқолади. Бу эса, табиийки, инсонларнинг бахтсиз ҳаёт гирдобига ташлайди.
Бугунги жамиятларда мана шундай ҳолат ҳукмрон. Ушбу жамиятлар хоҳ мусулмонлар жамияти бўлсин, хоҳ ғайримусулмон жамиятлар бўлсин фарқи йўқ. Чунки бутун дунё бўйича инсон томонидан ўйлаб топилган қонунлар татбиқ қилинмоқда. Бу қонунларнинг келиб чиқиш манбаси ҳам инсон ақли маҳсули бўлган ақидалардир, аниқроғи асосан капитализм ақидасидир. Капиталистик ақида инсон ақлини қаноатлантира олмади ва унинг фитрати-табиатига тўғри келмади, бунинг ортидан инсонга қалб хотиржамлигини ҳам бера олмади. Табиийки, бундай ақидадан келиб чиқадиган қонунлар инсон табиатига тўғри келмайди ва қалбини хотиржам қилмайди, яъни инсонни бахтсиз қилади.
Шулардан келиб чиқиб айтамизки, бизга қандай тузум керак? Муаммони яширадиган ёки очиқ-ойдин кўриниб турган муаммони кўриб туриб кўрмасликка оладиган тузум керакми? Ёки фақат манфаат тўғри келиб қолгандагина муаммони кўтарадиган тузум керакми? Ёки кўпчилик норози бўлиб чиққандагина муаммога эътибор қаратиб, ўзини муаммони муолажа қилаётгандек кўрсатадиган ва нари борса вақтинчалик ечим бериб қўядиган тузум керакми? Ёки муаммони асл илдизига болта уриш ўрнига, фақат унинг оқибатларига қарши курашадиган тузум керакми? Буларнинг барчаси худди бир беморнинг ярасини кўриб туриб кўрмасликка олиш ёки кўзга ташланмаслиги учун бирор мато билан ўраб қўйиш ёки тузалиб кетар, деган умидда қандайдир дориларни сепиб, суркаб қўйишга ўхшайди. Айнан капиталистик тузумдаги ҳолат шундай, у муаммога на тўғри эътиборда қарайди, на тўғри ечим беради.
Бизга бундай тузумнинг кераги йўқ, баъзилар айтаётганидек бу тузумни ислоҳ қилиш билан ҳам ҳолат ўзгармайди, чунки унинг асоси, яъни ақидаси хато ва ботилдир. Тўғри ақида эса, инсон тарафидан бўлиши мумкин эмас, у илоҳий ақида бўлиши лозим. Ушбу илоҳий ақидадан келиб чиқадиган тузумгина муаммоларга тўғри ечим беради. Бу тузумда муаммо яширилмайди, аксинча муаммонинг пайдо бўлиши мумкинлиги тахмин қилинса, унинг олдини олишга ҳаракат қилинади. Муаммо пайдо бўлган тақдирда кимдир норозилик билдириб чиқишини кутиб ўтирмай, зудлик билан унинг муолажасига киришилади. Бу эса, худди инсон танасининг соғ-саломат бўлишини таъминлашга жиддий эътибор бериб, бирор касаллик пайдо бўладиган бўлса, касаллик сабабини ўрганиб, асл манбасини топиб муолажа белгилашга ўхшайди. Бундай ҳолатни фақат Ислом тузумидагина кўриш мумкин. Ислом тузуми татбиқ қилинмас экан, муаммоларимиз ич-этимизни ейишда давом этаверади ҳамда биз бахтли ҳаёт нималигини билмай яшашда давом этаверамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
18.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ