Зулмат ёруғлик қаърига чекиниб бормоқда

Зулмат ёруғлик қаърига чекиниб бормоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳар бир нарсанинг бошланиш нуқтаси бўлгани каби унинг ниҳояси ҳам бўлиши табиий ҳолдир. Тарихга назар солган, уни тушунган инсонларга аёнки, дунёни ларзага солган буюк империялар, салтанатлар маълум йиллар, асрлар яшаб, сўнг қулади. Жумладан, Рум, Форс, Мўғуллар империялари ёки яқин тарихда ўтган Совет Иттифоқидек йирик давлатлар ҳам парчаланиб кетди. Бугунги авлод улар ҳақида ҳатто қуруқ маълумотга ҳам айтарли эга эмаслар. Яъни ғалабалар, муваффақиятлар миллатлар орасида айланиб туриши бор ҳақиқат бўлиб, Аллоҳ Таоло бу ҳақда Ўз каломида шундай дейди:
الأيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ
– “…Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз”. (Оли Имрон:140)
Миллатларнинг тарих ва халқаро сиёсат майдонига кириб келишлари фақат мустаҳкам ақидага ва етакчи рисолатни олиб чиқишга асосланган кучли сиёсий вужуд билан бўлади. Қачонки миллатлар ўз ақидасидан чекинар экан, ҳаёт саҳнасида аста-секин ўз мавқесини йўқотиб бораверади. Яъни ўз мафкурасидан юз ўгириш баробарида ҳар қандай ҳарбий қувватга эга бўлишидан қатъий назар заифлашиши бор ҳақиқат бўлиб, юқорида санаб ўтган салтанатлар бунга ёрқин мисолдир.
Шу ўринда бугунги кунимизга назар солар эканмиз, дунё саҳнасида янги бир қувват, яъни Ислом қудрати қайтадан ўз ўрнига кириб келмоқда. Бу қувватни нафақат мусулмонлар, балки бугунги кунда дунё етакчилигини даъво қилаётган етакчи давлатлар ҳам ҳис эта бошлади. Ушбу уйғонишнинг олдини олиш учун қўйилаётган тўсиқларга қарамай, зулмат қаъридан ёришаётган тонг каби ўз ёруғлигини кўрсата бошлади. Бунинг натижаси ўлароқ, умматнинг ҳаёт ҳақида кўтариб чиқаётган тушунчалари, аниқроғи унинг борлиққа бўлган қараши, ҳалол, ҳаром ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога мутлоқ бўйсунишидан иборат кўзқараши вужудга кела бошлади.
Бу ақидада Умматнинг ишларини тартибга солувчи ва унинг шахсиясини ифодаловчи тузум ҳам келиб чиқади, ана шу тузум ҳаёт саҳнасига қайтиши билан нафақат Ислом уммати, балки бутун ер юзидаги инсоният зулматли тундан ёруғликка чиқади, ин ша Аллоҳ! Юқоридагиларга асосланиб айта оламизки, ёлғиз Ислом мафкурасига асосланган тузум тўғри ва яроқлидир. Ёлғиз унинг ўзи бутун дунёга ёйилишга ҳақлидир. Бу мафкурани бутун оламга олиб чиқадиган буюк Исломий Халифалик давлати тикланган кундан бошлаб, унинг муваффақияти ўтмишда бўлгани каби бугун ҳам мислсиз даражага етажак.
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ
– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир”. (Мунофиқун:8)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
26.03.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ