Барча мункар ва бузуқликларнинг асл сабабчиси капиталистик куфр тузумидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Барча мункар ва бузуқликларнинг асл сабабчиси капиталистик куфр тузумидир
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади: «Яқин ўтмишдаги сиёсий тарих турк давлати ва ҳукмрон ҳокимиятнинг барча бузуқ ғояларга йўл очганига гувоҳдир». Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг бу сўзлари Туркия жумҳурияти президенти Эрдоганнинг Гей ва Трансгендерлар уюшмаси масаласига тўхталиб, «турк халқини Роббимиз ҳаром қилган нарсаларга қарши позицияда туриши кераклигига даъват қиламан», деган баёноти ортидан янгради. Матбуот баёнотида бундай дейилади:
«Бу баёнотга назар солинса, Эрдоган жаноблари ўз вазифасини унутиб қўйгандек кўринади! Аслида, сайлов олдидан бузуқ гейларга ялтоқлик қилган ҳам, уларга қонуний ҳуқуқ бериш билан Ғарб давлатлари қўллаб-қувватловига эришишга уринган ҳам мана шу Эрдоган эканини унутмаслик керак!».
Баёнотда бундай дейилади:
«Гейларнинг «шараф марши», деб номланган йиллик марши ҳам, уларнинг ҳуқуқини қонунан ҳимоя қилиш учун 2011 йил имзоланган «Истанбул келишуви» ҳам Эрдоганнинг Адолат ва Тараққиёт партияси даврида бўлди!».
Кейин баёнотда Эрдоганга қуйидагича мурожаат йўлланди:
«Агар гейлик жамият қадриятларига зид, деган фикрда бўлсангиз, у ҳолда, бу бузуқликка даъват қилиш, мақтаб, қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши керак ҳамда сиз давлат президенти сифатида гейларни ҳимоя қилувчи барча қонунларни, айниқса, «Истанбул келишуви»ни бекор қилиб, татбиқдан тўхтатишингиз лозим. Ана шундагина халққа «биз вазифамизни қилдик, бу ёғи сизнинг вазифангиз қолди», десангиз ярашади! Аммо сизнинг аввало халқдан бунга қарши позиция эгаллашларини талаб қилишингиз, риёкорликдан бошқа нарса эмас, бу сўзларингизда ростгўйлик ва холислик етишмайди! Хуллас калом, барча мункар ва бузуқликларнинг асл сабабчиси капиталистик куфр тузумидир. Мудом, бу тузум амалда мавжуд бўлиб тураверар экан, бузуқликлар ҳам сақланиб қолаверади.
Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 294-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ